Қамчиқ довонида 5 октябрь куни кечаси қор ёғди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.
Бошқарма йўллар нам бўлганлиги боис, ҳайдовчилардан кескин тормоз бермасликларини сўраган. Кескин тормоз — сирпаниш ҳолатларини юзага келтириши, бунинг оқибатида эса кўнгилсиз ҳодиса содир бўлиши мумкинлиги эслатиб ўтилган.
«Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, довон йўлидан ҳаракатланиб ўтувчилардан эса ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз», — дейилади ЙҲХББ хабарида.
Бундан аввал «Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 6 октябрь куни ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қор ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Изоҳ (0)