Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг қайси туманида 2020 йили энг кўп ўғил бола туғилгани ҳақида маълумот берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2020 йилда Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида жами туғилганларнинг 56,2 фоизини ўғил болалар ташкил этган.
Бу мамлакатнинг туман ва шаҳарлари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Бундан аввал Ўзбекистондаги оилаларнинг аксарияти нечта болали экани, қайси вилоятдаги оилалар энг серфарзанд экани ҳамда мамлакатда 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида қайси ҳудудда энг кўп эгизак туғилгани ҳақида маълумот берилганди.
Изоҳ (0)