• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Журналдаги сурати сабаб шуҳратга кўмилган, бироқ умри қочқинликда ўтган, 14 йиллик қамоққа ҳукм этилган афғон қизи Шарбат Гула кечмишлари

    Умрингизда бир маротаба бўлса ҳам National Geographic журналининг 1985 йилдаги муқовасида 12 яшар феруза ранг кўзли афғон қизининг суратини кўргандирсиз. Фотографнинг бу маҳоратига кўпчилик тан берган, бироқ қаҳрамон қизнинг тақдири қандай ўтганини озчилик билади. Сурат нашр этилганидан 17 йил ўтибгина унинг исми овоза бўлади – Шарбат Гула.

    Исмининг маъноси – «Гул шарбати»

    Пуштунлар асли эронлик, Афғонистондаги этник гуруҳга мансуб қабила. Улар пашто тилида сўзлашиб, қабилалараро муносабатларни бардавом тутишади. Жуда кўпчилиги заминдор ва чорвадор. Айтишларича, пуштунларни қаҳрли нигоҳларидан таниш мумкин экан. «Улар фақат уруш пайтидагина тинч яшайдилар», – деб ёзганди National Geographic.

    1972 йили, тахминан, октябрь ойларида (аниқ санаси номаълум) Афғонистон шарқидаги Нангархор вилоятида яшайдиган қашшоқ оилада сочлари тим қора, кўзлари денгиз тўлқинларидек мовий қизалоқ туғилади. Унга Шарбат Гула – «гул шарбати» маъносини англатадиган исмни қўйишади. Бу исм, ота-онанинг фикрича, қизалоққа алоҳида куч бағишлаши, мўъжизавий тақдир инъом этиши керак эди.

    Бироқ исм айрича бахт келтирмайди. 1979 йили мамлакатда афғон уруши бошланади. Икки йилдан кейин ҳарбийлар Шарбат оиласи билан яшайдиган қишлоқнинг кулини кўкка совуришади. Ота-онаси ҳалок бўлгач, Шарбат укаси ва сингилларини олиб, бувиси билан бирга қочишга муваффақ бўлади. Покистон билан чегарада тикланган Носирбоғ қочоқлар жамлоғидан бошпана топишади.

    Бу ерда одамлар ҳаётини қайтадан бошлайди. Катталар янги қўнимгоҳни ўзаро бўлишиб, ўзларига янги машғулот топадилар. Болалар кўз ўрганган чодирларда тикланган мактабларга қатнай бошлайдилар.

    Қочоқлар жамланган жойга National Geographic фотографи болаларнинг бир неча суратини олиш ниятида маҳаллий муаллим билан ўзаро келишиб ташриф буюради. Фотограф нигоҳи илкис Гулага тушиб, қизалоқнинг кўзлари рангига мафтун бўлади. Стив Маккаррининг ягона сурати сабаб жамики тақиқ-чекловларга чизиқ тортилади. Бошланғич мактаб муаллимидан хонада қиз билан ёлғиз қолдиришларини (пуштун қизлари эркак киши билан бир жойда ёлғиз қолиши мутлақо тақиқланган) сўрайди, Шарбат эса паранжисини туширади. Мана шу паллада ўша машҳур сурат олинади.

    У уруш тимсолига айланди

    Қизгинанинг қиёфаси фотографни беҳад тўлқинлантирганига қарамай, Маккари бу кадрга унча умид боғламаганди: «Қизнинг сурати ўша кунги бошқа фотолардан алоҳида ажралиб туради, деб ўйламагандим». У ҳатто бу ишини National Geographic’га беришни ҳам истамаган, чунки суратнинг «анча-мунча юки бор» деб ҳисобларди. Бироқ барибир таваккал қилишга қарор беради.

    1985 йили номаълум афғон қизининг портрети журнал муқовасида пайдо бўлади. Ўша кунлари бу «топилма» оламшумул шуҳратга кўмилиб, бутун дунёни забт этади.

    Шарбат Гула сурати чоп этилган National Geographic журнали муқоваси

    Ушбу муқова фотожурналистлар учун тимсолга, суратнинг ўзи эса афғон можаролари ва бутун дунё бўйлаб тарқалган қочоқлар тақдирини ифодалайдиган рамзга айланади. Бироқ барча шон-шараф, кўплаб мукофот-у эътирофлар Стив Маккарга насиб этади, Шарбатга эса ҳеч вақо. Фотограф эса унинг исмини ҳам билмасди.

    2002 йили Стив яна жамоасини тўплаб, жамлоқ ўрнашган жойга такрор боришга қарор беради. Ўша афғон қизини излаб топишни дилига тугади. Унга яхшигина маълум: қиз 30 ёшга тўлган бўлиши керак, кўзлари эса феруза ранг.

    Пешовардан унча узоқ бўлмаган, ҳамон мавжуд қочоқлар лагерига бориб, у кўрган-учратганига журнал муқовасини кўрсатиб, қизни дараклай бошлайди. Ўнлаб одам елка қисади. Фақат биргина аёл суратдаги қизни таниб, унинг манзилини беради. Айтилган манзилга боргач, Стив бутунлай бўлак инсонни – Алам Биби исмли аёлни учратади. Аёл адашган экан.

    Маккарри суратдаги қаҳрамонни топиш илинжини қарийб йўқотай деганида, бахтига, Алам Биби Гулани таниркан, улар болалигида жуда кўп гаплашишган экан. Аёл унга Шарбатни қаердан топиши мумкинлигини айтади. Уч кун йўл юриб, манзилни дараклаб, аёлга йўлиқади ва шу заҳоти қидирганини топганини фаҳмлайди.

    Шарбат Гула. Стив Маккаррининг оригинал фотоси. 1985 йил.

    Шарбат Гула. Стив Маккаррининг оригинал фотоси. 1985 йил.
    Фото: Меl

    Бахтли кун нелигини билмаган аёл

    Унинг қарашларида энди на умид, на куч бор эди. Буларнинг ўрнини қаҳр ва совуқ нигоҳ эгаллаганди. Қиёфасида жуда хотиржамлик қалқиб турарди. Номаҳрам эркакка кулиб қараши асло мумкин эмасди. Юзини тўла ажин босган, қўлларида гўё аллақандай чирк қотиб қолгандек эди. У даҳшатли уруш йилларидан ўтиб келганди.

    Аёл фотографга исмини айтиб, ўтган йиллар қандай яшаб келганини сўзлаб беради. 80 йиллар охири турмушга чиққач, жамлоқ зулматларидаги машаққатларга чидашга, бегона қабилалар билан муроса қилишга сабр-тоқатлари тугагач, эри билан ортга – ватанларига қайтишади. У ерда эса иккисини яна янги ҳаёт қаршилайди. Қурғоқчиликка дош бериб, оч-наҳор заминга қайтадан экин-тикин экиладиган, шифокорга ёки дўконга боришнинг имкони йўқ юртга қайтишга тўғри келади. Аёлнинг укаси Кашар Хон Маккар билан суҳбатда: «Шарбат Гула тўйидан бошқа бахтли кун нималигини ҳечам билмаган» дейди.

    Шарбат тўрт боланинг онаси бўлади. Кенжаси бир йил ҳам яшамай, вафот этади. Шунча қийинчиликка қарамай, турмуш ўртоғи билан алоқалари илиқлигича қолади. Очиғи, эр-хотин алоҳида-алоҳида яшашган. Раҳмат Гюл Пешовар (Покистон)да нонвой бўлиб ишлаган. Шаҳарнинг бузилган, ифлос ҳавоси Шарбатнинг астмасини тез-тез қўзғаб тургани учун у эридан айро қишлоқда қолишни маъқул топади. Фотографнинг ундан қандай кун кечиришини сўраганда, аёл: «Аллоҳнинг иродаси», дейди.

    Ўттиз йилдан бери Шарбат Гула на ўқишни, на ёзишни ўрганган. Унинг ҳар бир куни бошқасига ўхшар: қуёш чиқмасидан ибодатини адо этади, дуо-илтижосини қилади, кейин ариққа бориб, бутун кунга етгулик сув ташийди. Сўнг овқат тайёрлайди, кир ювади, уй тозалайди, болалар тарбияси билан шуғулланади. Дарвоқе, Стив билан учрашгунича у болалигидаги ўша суратни ҳечам кўрмаганди. Уни бутун дунё шу сурати орқали танишини ҳам билмасди.

    Юзлар ичра бир

    2012 йили Шарбатнинг турмуш ўртоғи гепатитдан вафот этади. Аёл эса Пешоварда уч боласи билан пулсиз қолади. Ўзига сохта паспорт тайёрлатиб, 2016 йили ноқонуний яшашда айбламагунларича шу ҳужжат билан кунини ўтказади. Бунга қўшимча, давлат хизматлари ходимлари уни ўша машҳур муқовадаги расми орқали таниб, ҳужжатларни сохталаштириш айбини ҳам тиркашади. Ҳибсга олинган аёлга 14 йиллик қамоқ жазоси тайинланади.

    Шарбат 15 кунини ҳибсда ўтказгач, гепатити қўзғаб, қамоқдаги касалхонага ётқизилади. Кейинги интервьюларида айтишича, ўша кунлари ҳаётидаги энг оғир, азобли онларни ўтказган экан. Агар қонунни бузмаганида, болалари билан шундоқ ўлиб кетавериши мумкинлигини ҳам қистириб ўтади.

    Суднинг аёлга қилган ҳукмини юмшатишда Стив Маккарри ёрдамга келади. Фотограф интернетда шовқин кўтариб, Шарбатни эндиги янги урушнинг тимсолига айлантиради.

    У Покистондаги миллионлаб афғон қочоқларининг тақдирини ўзида акс эттиради. Унинг ортидан ўнлаб фаол оёққа туради.

    Шарбат Гула. Стив Маккаррининг 2002 йили олган сурати.

    Шарбат Гула. Стив Маккаррининг 2002 йили олган сурати.
    Фото: Мел

    «У Покистон ҳукумати таҳқирлаган юзлаб афғоннинг бири. Кўпчилиги Афғонистондаги келажаги мавҳумлигига қарамай, ортга қайтишга мажбур», – деб ёзган Патрисия Госсман (Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Human Rights Watch (HRW) халқаро ноҳукумат ташкилоти тадқиқотчиси).

    Суд ҳукмни юмшатади. Шарбат Гула мамлакатдан депортация қилинади. Ҳукумат болалари билан бирга ўзини ҳимояга олишни ваъда бергачгина, Афғонистонга қайтарилади. 2017 йили аёл бошпанали бўлади.

    «Умримиз машаққатлар билан курашишда ўтди – аввал униси билан, энди бошқаси билан. Мен ватанимда тинч-хотиржам яшашни, болаларимга муносиб таълим берилиши, уларни бахтли кўришни хоҳлайман, холос», – дейди аёл.

    «Парвардигорга юртимда тинчлик бўлишини сўраб илтижо қиламан»

    Бугун Шарбат 48 ёшда. Афғонистонда яшайди. Иккинчи марта оила қурмади. Тўнғич қизи ҳам гепатитдан ўлди.

    Охирги интервьюларидан бирида Шарбат умри аччиқ алам ичра ўтганини айтганди. Лекин аёл бошқа афғон болаларига қаттол тақдирдан қочишда ёрдам беришни хоҳлайди. «Аввалига расмим келтирган шон-шуҳрат, диққат-эътиборни хушламадим. Бироқ шунча умрни яшаб қўйгач, тушундимки, жуда кўп инсонга ёрдам бера оларканман. Бева-бечора, етим-есир учун хайрия фонди ёки касалхона очиб, бепул даволанишига кўмаклашгим келди. Бу мен учун фахр. Бундан жуда хурсандман ва қилаётган ишимдан ғурурланаман. Бугун Аллоҳга ёлғиз илтижойимни айтаман – юртимда тинчлик бўлсин».

    Аёлдан муқовадаги машҳур сурати ҳақида сўрашганида, у ҳар доим: «Бу расм менга бахтдан кўра кўпроқ ғам-кулфат келтирди. Тўғри, мени танитди, шуҳратга буркади, лекин қамоққа тушишимга сабабчи бўлди», – дейди.

    05.10.2021, 12:10   Изоҳ (0)   28134
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бутун дунё бўйлаб Facebook, WhatsApp ва Instagram ишламай қолди

    05.10.2021, 01:19

    «Путиннинг атрофидаги кишиларда яширинча орттирилган бойликни кўрмадик» — Песков «Пандора архиви» юзасидан изоҳ берди

    04.10.2021, 23:16

    Хитой янги «Х вируси» пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

    04.10.2021, 20:37

    «Пандора архиви» эълон қилинди. Унда дунё сиёсатчиларининг молиявий жиноятларга алоқадорлиги фош этилган. Асосий маълумотлар

    04.10.2021, 18:10

    Грузия Саакашвилини Украинага топширмаслигини маълум қилди

    04.10.2021, 17:34

    Калифорния соҳиллари яқинида катта миқдордаги нефть Тинч океанига чиқиб кетди

    04.10.2021, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек санъаткорлари Instagram’да реклама учун қанча ҳақ олади?

    Маданият | 26 август, 18:36

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    “Россия Путиннинг Зеленский билан учрашувини чўзмоқда” — Мерц

    Дунё | 26 август, 18:25

    Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 26 август, 18:16

    Қайси ҳудудда аҳоли ва корхоналарга энг кўп кредит берилгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 26 август, 18:11

    Ўзбекистонга асосан неча ёшдаги туристлар келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:58

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    “Бизни душмандан ҳимоя қиладиган қуроллардан воз кечмаймиз” — “Ҳизбуллоҳ” Исроилга жавоб қайтарди

    Дунё | 26 август, 17:40

    Фуқаролар бегоналар учун хайрия йиғиши мумкин эмас: ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:25

    Дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги энг сара фильмлар

    Кино | 26 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.