• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Пандора архиви» эълон қилинди. Унда дунё сиёсатчиларининг молиявий жиноятларга алоқадорлиги фош этилган. Асосий маълумотлар

    2021 йил 3 октябрь куни Суриштирувчи-журналистлар халқаро консорсиумининг (ICIJ) «Пандора архиви» (The Pandora Papers) ҳужжатлар тўплами эълон қилинди. Бу 117 та мамлакатда 150 дан зиёд ОАВда фаолият олиб бораётган 600 нафардан кўп журналистнинг суриштирувлари натижаси. Тўпламга 14 та офшор регистраторларининг ички архиви киритилган. Россиядан «Важниe истории» журналистлари мазкур архивни тайёрлашда иштирок этган. Meduza «Пандора архиви» ҳақидаги асосий маълумотларни тақдим этган.

    Фото: ICIJ

    Фото: ICIJ

    «Пандора архиви»дан жами 12 миллион ҳужжат ўрин олган ва маълумотларнинг умумий ҳажми уч терабайт. Ҳажм жиҳатдан ушбу архив аввалги сиздирилган ахборотлар, жумладан, фақат битта офшор регистраторининг ҳужжатлари жамланган «Панама архиви»дан ҳам катта.

    Россияликлардан ушбу архивда Владимир Путиннинг ўртоғи ва президентнинг учинчи қизини дунёга келтиргани тахмин қилинадиган Светлана Кривоногих эслаб ўтилган. Шунингдек, «Первий канал» бош директори Константин Эрнст, «Ростех» оиласи раҳбари Сергей Чемезов, Президент администрацияси раҳбари Антон Вайно ҳамда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг куёви Александр Винокуровга алоқадор маълумотлар ҳам ушбу архивда мавжуд. Журналистлар Винокуровнинг бир нечта Виржиня офшорларидаги иштирок этгани ва Исроил фуқаролигига эга эканлигини аниқлаган.

    «Важниe истории» вакиллари Константин Эрнстнинг Британиянинг Виржин оролларидаги офшорлар – улар орқали Собиқ иттифоқ даврида қурилган кинотеатрларни бузиб, янги савдо марказлари қурилганига алоқадорлигини таъкидлаган. Ушбу лойиҳага Россия давлат банклари маблағ ажратган. Сергей Чемезовнинг 34 ёшли ўгай қизи Екатерина Игнатова ҳамда унинг бувиси, «Ростех» раҳбарининг қайнонаси Людмила Рукавишниковада ҳам активлар борлиги аниқланган: улар Испанияда 22 миллиард рубллик ҳашаматли яхта ва виллага Виржиния офшорлари орқали эгалик қилади. Светлана Кривоногихнинг эса Монакода 3,6 миллион евролик квартираси бор.

    Архивда дунёнинг бошқа машҳур сиёсатчилари ҳам учрайди. Масалан, Покистон бош вазири Имрон Хон, Чехия ҳукумати раҳбари Андрей Бабиш, Иордания қироли Абдулла II, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг оиласи ва Украина президенти Владимир Зеленский шулар жумласидан.

    Архивда қайд этилган бир нечта сиёсатчи, хусусан, Бабиш ва Зеленский — сайловолди дастурида коррупция ва мамлакатдаги элита қатламининг ноқонуний йўллар билан бойишига қарши курашишини эълон қилганди. Журналистлар айни вақтда сайловолди кампаниясида иштирок этаётган Бабишда (Чехияда парламент сайловлари 8–9 октябрь кунлари ўтказилади) 2009 йилда Францияда офшор орқали 22 миллион долларга харид қилинган кўчмас мулк объектини топишган. Зеленский ва унинг «Квартал 95» продакшн-компаниясидаги ҳамкорларида Британиянинг Виржин ороллари, Кипр ва Белизда офшор тармоқ компаниялари борлиги фош қилинган. 2019 йилдаги сайловлар олдидан Зеленский офшорлардаги улушини Сергей Шефирга сотган ва у айни пайтда президентнинг биринчи ёрдамчиси ҳисобланади. Аммо журналистлар Зеленскийнинг офшорлар орқали ҳанузгача фойда олаётганлигини таъкидламоқда.

    Сербия президенти Александр Вучичнинг яқин дўсти ва Белград собиқ мэри Синиша Мали 2015 йилда Қора денгиз бўйида жойлашган ҳашамдор турар жой комплексидаги 24 та квартира унга тегишли эмаслигини қайд этганди. Шунингдек, у журналистлар уйлар ҳақиқатдан ҳам унга тегишли эканлигини исботлашса, уларга квартиралар калитларини беришга тайёрлигини билдирган. Орадан олти йил ўтди ва энди Синиша Мали бу ишни бемалол амалга ошириши мумкин.

    Дунёнинг етакчи сиёсатчи ва амалдорларидан ташқари «Пандора архиви»да ҳукуматга, сиёсатга алоқадор бўлмаган таниқли шахсларнинг исм-шарифлари ҳам учрайди. Масалан, «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола. У ўз маошини Андорра банкида сақлаш орқали Испанияга солиқлар тўламаган. Хонанда Шакира (у юристи орқали жиноят олами ёки солиқлардан қочиш схемаларига алоқадор эмаслиги ҳақида баёнот берган) ва супермодель Клаудия Шифферга алоқадор молиявий ахборотлар ҳам архивдан ўрин олган.

    Мавзуга доир:

    • Байрут портида портлаган селитра эгаларининг кимлиги журналистларнинг янги суриштируви натижасида аниқланди. Улар украиналик бизнесменлар бўлган ва ўз изларини хаспўшлашга уринган
    • Австралияда махфий маълумотлар асосидаги суриштирувлар тақиқлангани сабаб газеталарнинг бош саҳифа матнлари бўялган ҳолда нашр этилди

    04.10.2021, 18:10   Изоҳ (0)   36052
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грузия Саакашвилини Украинага топширмаслигини маълум қилди

    04.10.2021, 17:34

    Калифорния соҳиллари яқинида катта миқдордаги нефть Тинч океанига чиқиб кетди

    04.10.2021, 15:12

    Меркель истеъфосидан аввал Германия халқига мурожаат қилиб, демократияни асрашга чақирди

    04.10.2021, 14:40

    «Байденнинг инфратузилмага оид режаси АҚШни социализмга етаклайди» — Трамп

    04.10.2021, 14:11

    Шимолий Корея Жанубий Корея билан алоқаларни тўлиқ тиклашга қарор қилди

    04.10.2021, 13:25

    Фумио Кисида расман Япония бош вазири этиб сайланди

    04.10.2021, 12:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.