Творогли чизкейк ҳамманинг жон-у дили. Лекин уни тайёрлашнинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. Ушбу рецепт орқали творогли чизкейкни печ ёрдамисиз ҳам янада мазали тайёрлаш мумкинлигини билиб олинг.

Фото: «Домашний очаг»

Керакли маҳсулотлар:

  • желатин – 60 грамм;
  • шафтоли компоти– 400 грамм;
  • шакар упаси– 75 грамм;
  • сариёғ – 75 грамм;
  • печенье – 300 грамм;
  • қаймоқ – 200 мл;
  • маскарпоне сариёғли пишлоғи – 400 грамм;
  • творог – 100 грамм;
  • ваниль.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Печенье бўлакларга бўлиниб, блендер идишига солинади ва устидан эритилган сариёғ қуйилиб, яхшилаб аралаштирилади.
  2. Қолипга пергамент қоғози қўйилади ва сариёғли аралашма қуйилиб, юзаси текисланади.
  3. Желатин озроқ сувда бироз қолдирилади. Сўнгра эритиш учун қиздирилади.
  4. Сариёғли пишлоқ ёки творог идишга солиниб, ваниль, шакар упаси қўшилади ва силлиқ бўлгунга қадар аралаштирилади.
  5. Сўнгра желатин қўшиб аралаштирилади. Қолипдаги печеньели аралашма устидан қуйилади ва музлаткичга 30 дақиқага қўйилади.
  6. Шафтоли компотидан меваси иккига ажратилади ва юпқа қилиб тўғралади. Бу безак учун.
  7. Желатиннинг қолган қисми компот билан аралаштирилади ва бироз қайнатилади. ортиб қолган компот ва шафтоли блендерда аралаштирилади ва желатинга қўшилади.
  8. Қолипдаги ширинлик олиниб, устидан эҳтиёткорлик билан шафтолили аралашма қуйилади.
  9. Яна 15-20 дақиқага музлаткичга қўйилади.
  10. Юзаси бироз қотгач, шафтоли бўлаклари билан безак берилади. Сўнгра яна қотиши учун музлаткичда қолдирилади.

Ёқимли иштаҳа!