Мазали ширинлик билан дастурхонингизни безанг.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ — 50 г;
- шакар — 55 г;
- олма — 2 дона;
- майдаланган долчин — 1 чой қошиқ;
- тухум — 1 дона;
- сув — 2 ош қошиқ;
- qat-qat хамир — 250 г;
- шакар кукуни.
- Кекс пиширишга мўлжалланган қолипга сариёғ суртиб, икки қошиқ шакар солинг.
- Олмани юпқа бўлакларга бўлиб чиқинг.
- Тарелкага солиб 30-45 дақиқа микротўлқинли печга қўйинг.
- Олма солинган тарелка устини қандолат плёнкаси билан ёпинг.
- 50 грамм шакарга майдаланган долчин қўшинг.
- Сариёғни эритинг.
- Тухумни санчқи билан яхшилаб аралаштиринг.
- Қат-қат хамирни 7-10 сантиметр тасма шаклида кесиб чиқинг.
- Хамирнинг биттасини горизонтал қўйиб, сариёғ суртинг, шакарли долчин сепинг.
- Хамирни пичоқ билан тилиб чиқинг ва ичига ярим думалоқ шаклидаги олмаларни қўйиб. Тасмани рулет шаклида ўранг.
- Устидан тухум суртинг, шакар ва долчин сепинг.
- Шу тариқа давом этинг.
- 200 даража қизиган печга 30-45 дақиқага қўйинг.
- Устини шакар кукуни билан безанг.
Изоҳ (0)