Тўйимли ва мазали таом рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- товуқ филеси — 350-400 г;
- қовоқ — 400 г;
- картошка — 3-4 дона;
- пиёз — 1 дона;
- ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
- туз, мурч;
- товуқ бульони ёки сув — 200-250 мл;
- кўкатлар.
- Маҳсулотларнинг барини ўртача катталикда тўғранг.
- Ўсимлик солинган товада пиёзни қовуриб олинг.
- Товуқ гўштини қўшиб қовуришда давом этинг.
- Қовоқ ва картошкани қўшинг.
- Туз, мурч сепиб, устидан бульон солинг.
- Қайнаб чиққанидан кейин 25 дақиқа қопқоғини ёпиб пиширинг.
- Кўкатлар билан безаб дастурхонга тортинг.
Изоҳ (0)