• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Франция собиқ президенти Николя Саркози 1 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Франция собиқ президенти Николя Саркози 2012 йилги сайлов кампаниясига ортиқча маблағ сарфлагани учун бир йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда BFM.ТV хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Саркози муддатини қамоқда эмас, уйда ўтказиши мумкин, лекин бунинг учун ундан электрон билагузук тақиб юриш талаб этилади.

    Le Monde нашрининг хабар беришича, прокурор Саркозини бир йилга озодликдан маҳрум қилишни, шундан олти ойи шартли жазо бўлишини, шунингдек, унга 3750 евро миқдорида жарима солинишини талаб қилган.

    Суд хулосасига кўра, Саркози ҳисобчиларнинг огоҳлантиришларини эътиборсиз қолдириб, сайловчиларни ютиб олиш учун харажатларни қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрдан оширган: сайлов кампаниясини молиялаштириш Саркозига 42,7 миллион еврога тушди, бу қонун билан рухсат этилган суммадан қарийб икки баробар кўпдир, деб ёзади Bloomberg.

    Суднинг фикрича, Саркози мавжуд қонуний чекловлардан хабардор бўлган, лекин ортиқча харажат қилмаслик учун ҳеч қандай чора кўрмаган.

    Саркозининг ўзи айбловни тан олмади ва «ўз шаънини жон-жаҳди билан ҳимоя қилишга» тайёрлиги ҳақида гапирди. Ҳукм чиқаётган пайтда Саркози судда бўлмаган, деб хабар беради BFM.ТV. Кейинроқ Саркозининг адвокати Терри Херзог собиқ президент апелляция бермоқчилигини маълум қилди.

    2012 йилда Саркози «Халқ ҳаракати учун иттифоқ» партияси номзоди сифатида иштирок этган сайлов кампаниясига Бйгмалион пиар агентлиги хизмат кўрсатган. Ортиқча харажатларни сир тутиш мақсадида агентлик партиянинг сайловолди штабига тақдим этилмаган хизматлар учун 10 миллион евро миқдоридаги сохта ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган. Тергов давомида бу миқдор деярли икки баробар кўп бўлиб чиқди. Шундан сўнг француз ва жаҳон матбуотида ортиқча харажат низоси ушбу компания номи билан Bygmalion Affair деб аталадиган бўлди.

    Саркози билан бирга мазкур иш бўйича яна 13 киши жумладан, унинг сайловолди кампанияси директорининг ўринбосари ва UМP президентининг собиқ ўринбосари Жером Лавриё айбдор деб топилди. Лавриё уч йилга озодликдан маҳрум этилди, шундан икки йилни қамоқда ўтказади. Аввалроқ у Bygmalion пиар агентлигига харажатларни яшириш учун тўланган маблағларни қайта йўналтиришга масъуллик қилганини очиқчасига тан олганди. У ўз ташаббуси билан ҳаракат қилганини айтган. Суд бу схемани ташкил этишга Саркози бошчилик қилганини исботлай олмади.

    Эслатиб ўтамиз, 1 март куни Париж суди Саркозини коррупция ва мансабни суиистеъмол қилганлик билан боғлиқ ишда айблаб, унга бир йиллик қамоқ жазоси ва икки йиллик шартли қамоқ жазосини тайинлаган эди. Ушбу иш бўйича яна икки судланувчи — Саркозининг собиқ адвокат Тьерри Эрзог ва собиқ прокурор Жилбер Азиберга ҳам худди шундай жазо тайинланган.

    2012 йилда Францияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Саркозидан ташқари Француа Олланд (Социалистик партия) ва Марин Ле Пен (Миллий фронт) қатнашган эди. Олланд ва Саркози иккинчи турга кирган. Натижада Олланд президент бўлди, уни сайловчиларнинг 51,64 фоизи қўллаб-қувватлаган.

    Мавзуга доир:

    • Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози коррупция иши бўйича бир йилга озодликдан маҳрум қилинди
    • Коррупцияда айбланган Саркози яна бир бор судга тортилади

    30.09.2021, 18:40   Изоҳ (0)   29335
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франциянинг АҚШдан чақириб олинган элчиси Вашингтонга қайтди

    30.09.2021, 17:25

    Барбадос парламенти қиролича Елизавета II ни мамлакатнинг расмий раҳбари деб ҳисобламайдиган бўлди

    30.09.2021, 15:10

    Эквадор қамоқхонасидаги маҳбуслар ўртасида юз берган тўқнашувларда 116 киши ҳалок бўлди

    30.09.2021, 13:12

    Путин Рамзан Қодировни навбатдаги орден билан тақдирлади

    30.09.2021, 09:27

    Хорватия фуқаролари АҚШга визасиз кириш имкониятига эга бўлди

    30.09.2021, 08:24

    Россияда беш кишининг ўлимига сабаб бўлган Эльбрус чўққисига сафар ташкилотчиси ҳибсга олинди. Терговдан сўнг у айбига иқрор бўлди

    29.09.2021, 21:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.