• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ЖССТ 15 йил ичида биринчи марта ҳаво сифати бўйича тавсияларини кучайтирди. Ҳаво ифлосланишидан йилига 7 млн киши вафот этади. Бу чекиш оқибатидаги ўлим даражасига яқиндир

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги «Ҳаво сифати бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи тамойиллар»ни эълон қилди, унда одам саломатлиги учун хавфли бўлган ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг максимал даражалари баҳоланади. Ушбу ҳужжат 2005 йилдан буён янгиланмаган эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тавсияларни ишлаб чиқишда муаллифлар ҳаво ифлосланишининг инсон соғлиғига таъсири ҳақидаги 500 дан ортиқ илмий мақолаларни ўрганиб чиқди. Асосий хулоса шундан иборатки, ифлослантирувчи моддаларнинг аввал ҳисобланганидан кўра анча камроқ концентрациясида ҳам зарар етади. Тадқиқот якунларига кўра ЖССТ асосий ифлослантирувчилар бўйича деярли барча максимал қийматларни тузатиб, ҳаво сифати бўйича янги мақсадли кўрсаткичларни таклиф қилди.

    Маърузада ифлосланишнинг барча турларидан, аввало, қаттиқ заррачалар ҳақида боради, булар — майда зарралардан (PM₂,₅, диаметр — 2,5 микрометрдан камроқ) ва йирик зарралар (PM₁₀, диаметр — 10 микрометрдан камроқ)дан иборат чанг. Таққослаш учун, одам сочининг диаметри тахминан 50—100 микрометрга тенг. Бу қурилиш майдонларида, автомобиль трассаларида ва саноат корхоналарида, кўмир ёқилганида ҳосил бўладиган энг майда чангдир. Зарралар таркибига кўра бир-биридан тубдан фарқ қилиши мумкин.

    Ўзининг янги тавсияларида ЖССТ ПМ₂,₅ зарраларнинг ҳаводаги концентрациясининг ўртача бир йиллик хавфсиз даражасини икки марта, PM₁₀ зарралариникини эса чорак марта пасайтирди. Бундан ташқари, атмосферага, хусусан, дизель двигателлари орқали чиқариладиган азот оксидининг ҳавода йўл қўйиладиган даражаси тўрт марта пасайтирилди.

    Ҳаво ифлосланишидан ҳар йили миллионлаб одамлар вафот этади, айниқса, камбағал мамлакатларда

    ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили ҳаво ифлосланиши бутун дунё бўйлаб етти миллиондан ортиқ кишининг барвақт ўлимига олиб келади (буни чекиш оқибатидаги ўлимлар сонига қиёслаш мумкин). ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ифлосланиш бутун дунёда одамлар саломатлигига хавф солади, аммо даромад даражаси паст ва ўртача бўлган мамлакатлар аҳолиси энг кўп азоб чекади.

    Болаларда ҳаво ифлосланиши оқибатида ўпкалар ривожланиши ва ишлашида бузилишлар, нафас йўллари инфекциялари, астма кучайиши келиб чиқиши мумкин, дейилади ташкилот сайтида. Катталарда ҳаво ифлосланишидан келиб чиқадиган ўлимларнинг энг кўп тарқалган сабаблари орасида юрак ишемик касаллиги ва инсульт бор.

    Энг майда қаттиқ заррачалар ўпкага ва қонга чуқур кириб бориб, респиратор ва юрак ва қон томир касалликларини келтириб чиқариши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, 2019 йилда Ер аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи ушбу зарралар концентрацияси тавсия этилган даражадан ошадиган ҳудудларда истиқомат қилган.

    ЖССТ мутахассислари томонидан ўтказилган эҳтимолий сценарийлар экспресс-таҳлили натижаларига кўра, бутун дунёда ифлосланишнинг ҳозирги даражасини тавсия этилган даражагача камайтириш ҳисобига PM₂,₅, заррачаларининг таъсири билан боғлиқ ўлимларнинг деярли 80 фоизининг олдини олиш мумкин бўларди.

    ЖССТнинг янги тавсияларида ҳаво ифлосланишининг иқтисодий оқибатларига ҳам эътибор қаратилади, булар соғлиқни сақлаш харажатларидан тортиб, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмага етказилган зарардан келиб чиқадиган чиқимларгача. 2013 йилда ифлосланиш билан боғлиқ касалликлар оқибатидаги 5,5 миллионта ўлим жаҳон иқтисодиётига тахминан 225 миллиард долларлик йўқотилган меҳнат даромадларига тушган.

    Ҳаво ифлосланиши — дунёда ўлимнинг асосий сабабларидан бири. У фақат юқори қон босими, юқори қанд миқдори ва чекишдан кейинда, холос. Ушбу ҳисоб-китоблар ЖССТнинг янги маълумотларини ҳисобга олмаган ҳолда келтирилган.

    ЖССТ тавсиялари мажбурий юридик кучга эга эмас

    «Ҳаво сифати бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи тамойиллар» дунё мамлакатлари ҳукуматларига қандайдир чоралар кўриш мажбуриятини юкламайди. Бу долзарб маълумот бўлиб, ундан ифлосланган ҳавонинг салбий таъсирларини баҳолаш учун фойдаланиш мумкин, деди ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге. «Бутун дунёдаги сиёсатчилар учун кейинги қадам — бу тамойилларни одамлар саломатлиги учун номақбул бўлган зарарни камайтиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда қўллаш», — дея қўшиб қўйди у.

    Ўзининг ахборот бюллетенида ЖССТ ҳаво сифатини яхшилаш бўйича муваффақиятли чора-тадбирларга мисоллар келтириб ўтади. Улар орасида тозароқ транспорт ва саноат технологияларидан фойдаланиш, энергия жиҳатдан самарадор уй-жой қуриш, ҳавога камроқ чиқинди ажратиб чиқарадиган ёнилғидан ва янгиланувчи манбалардан олинадиган энергиядан фойдаланиш, чиқиндилар миқдорини камайтириш, шунингдек, уларни утилизация қилиш усулларини ривожлантириш бор.

    Ҳаво ифлосланиши муаммоси, экспертлар сўзларига кўра, глобал исиш муаммоси билан чамбарчас боғлиқ. Ҳавони кўпинча иқлим ўзгаришини келтириб чиқарадиган манбалар ифлослантиради, деди ЖССТ тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича техник раҳбар Дорота Яросинска. Асосан, қазиб олинадиган ёнилғиларни ёқиш ҳақида гап бормоқда. «Ҳаво сифатини яхшилашга уринишлар иқлим ўзгаришларини юмшатишда ёрдам беради. Ва, аксинча — иқлим ўзгаришларини юмшатишга уринишлар ҳаво сифати ошишига олиб келади», — деди Яросинска.

    Мавзуга доир:

    • Марказий Осиёда қарийб 2,5 млн одам иқлим муҳожирига айланиши мумкин
    • Исландияда атмосферани карбонат ангидрид газидан тозалайдиган дунёдаги энг йирик завод ишга тушди. У қандай ишлайди ва ҳаво ифлосланиши муаммоларига ечим бўла оладими?
    • Ер юзидаги миллионлаб инсонлар ўлимига нима сабаб бўлаётгани маълум қилинди
    • БМТ дунёда ҳар йили 7 млн одам ифлос ҳаво оқибатида вафот этишини маълум қилди

    27.09.2021, 12:31   Изоҳ (0)   19924
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганишни янги жамоа билан давом эттиради

    27.09.2021, 12:16

    Эрдўғон АҚШни Афғонистон каби Сурия ва Ироқдан ҳам ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди

    27.09.2021, 10:36

    Германиядаги парламент сайловининг дастлабки натижалари маълум бўлди: социал-демократлар ғолиб бўлмоқда

    27.09.2021, 09:37

    Исландия парламенти таркибида биринчи марта аёллар эркаклардан кўпроқ бўлади

    27.09.2021, 08:33

    NYT: Капитолийга ҳужум қилганлар орасида ФҚБ информатори бўлган

    26.09.2021, 23:01

    «Толибон» Ашраф Ғани Афғонистондан ўғирлаб кетган пуллар қайтарилишини талаб қилди

    26.09.2021, 22:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.