«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
20:19, 26.09.2021 13916

Тошкент вилоятида 1 кг гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида «Қора дори-2021» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари давомида 1 килограмм гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ

18 сентябрь куни ИИВ, Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида, Бекобод туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Элбек Абдиев (исм фамилияси ўзгартирилган) туман Зафар қўрғони марказида 20 доллар эвазига 1 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситасини махсус харидорга сотган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Чиноз туманида «Қора дори—2021» доирасида гиёҳванд воситалар етиштирувчи «махсус лаборатория» фаолиятига чек қўйилгани, Оҳангарон туманида томорқасини наша плантациясига айлантирган 38 ёшли Б.Ж. ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Бошқа янгиликлар