Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида бегона аёлнинг 200 миллион сўм пулини фирибгарлик йўл билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 16 сентябрь куни С.Р исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020—2021 йиллар давомида номаълум шахс ишончига кириб, бирга тадбиркорлик қилишларини айтиб ундан жами 200 миллион сўм пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиини билдирган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу шахс айбдор деб топилса, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)