• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Кимгадир муҳтожлигимни англаб етган куним яшашдан тўхтайман». Имконияти чекланган бўлса-да, муваффақиятларга эришаётган андижонлик Зарина ҳикояси

    Зарина Мадраҳимова Андижон давлат университетининг 4-босқич талабаси. У 2021 йилда Андижон вилояти ҳокими стипендияси совриндори бўлган. Турли кўрик-танлов, илмий-амалий конференциялар иштирокчиси. Йигирмадан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Мақолалари республика ва халқаро журналларда чоп этилган.

    Заринанинг икки оёғи соппа-соғ бўлса ҳам, қўл ва бармоқларида нуқсонлар билан дунёга келган. Кулиб турган юзларида ўзбекона латофат, кўзларида ҳаётга муҳаббат ва ишонч балқиб турган 22 ёшли қиз имконияти чекланган бўлишига қарамасдан жуда катта муваффақиятларга эришмоқда. «Дарё» мухбири у билан суҳбат қурди.

    Ҳеч кимдан ёрдам сўрамасликка ҳаракат қиламан

    «Болалагимда жуда кўп қийинчиликларга дуч келганман. Лекин уларни кимгадир дард сифатида айтишдан йироқман. Боиси тенгдошларим бажара олган оддий ишлар ҳам, мен учун жуда катта қийинчиликлар туғдирарди. Лекин шу кунгача ҳеч кимга муҳтожлигимни сездирмаганман. Сабаби мен кимгадир муҳтожлигимни англаб етган куним, яшашдан тўхтайман. Муҳтож бўлиб яшаш ниҳоятда қийин. Кимнингдир кўзига қарайсан, кимдандир илтимос қиласан, кимдандир бирор нарсани кутиш ҳар қандай одам учун оғир нарса. Шунинг учун ҳам ҳеч кимдан ёрдам сўрамасликка ҳаракат қиламан.

    Зарина Мадраҳимова.

    Зарина Мадраҳимова.
    Фото: «Дарё»

    Минг шукурки, Аллоҳ менга сабрли ота-она берган. Уларнинг бардошига, менга бўлган муносабатига тан бераман. Бу аслида катта матонат. Улар кичкиналигимдан ҳамма ишни қилишимга эркин қўйиб берган. Агар уйда бирорта ишни қилмаган бўлсам онам сўкарди. Бу қилолмайди ёки бўлмаса бунинг қўлидан келмайди, деган нарса аямнинг хаёлидан ўтмаган. Доим ‘нимага бу ишни қилмадинг, сенга тайинлаб кетгандимку, бу ишни қилишинг керак эди’, деган гапларни кўп гапирарди. Оилада уч нафар фарзандмиз. Синглим билан укамни қандай кўрса, мени ҳам шундай кўрган. Кам ёки кўп кўрмаган. ‘Сен қилолмайсан’, деган гапни гапирмаган. Шулар ҳаёт йўлимда ўзимни тиклашимда, ривожланишимда энг катта ёрдам берган, шу кунларга етиб келишимга сабабчи бўлган нарсалар», — дейди Зарина Мадраҳимова.

    Мактабдаги устозларим «сенга баҳо қўйиб ёки баҳонгни кўтариб берамиз» дейишмаган, фақат талаб қилишган

    «Бошланғич таълимни оддий мактабда олганман. Яъни тўртинчи синфгача умумтаълим мактабида ўқиганман. Шу вақтда синфдошларим чуқурлаштирилган мактабга ўтиш учун ҳужжат топшираётганларини эшитдим. Ўша пайт менда ҳам ўша ерда ўқиш истаги пайдо бўлди. Дадам хориж сафарида эди. Қўнғироқ қилиб, ўқисам бўладими, десам қўллаб-қувватлади. Имтиҳонлари бор эди. Уч босқичда имтиҳон топшириб, бешинчи синфга қабул қилиндим. Мактаб шаҳар марказида жойлашгани, уйимиздан узоқ бўлгани сабабли қатнаб ўқирдим. Кичкина қизман, албатта, қийналардим. Уйда онам катта ёрдам берарди. У ерда ёрдам берадиган ҳеч ким йўқ. Шунинг учун кўп қийин кунларни кўрганман..

    Устозларим худди ота-онамдек бўлишган. Улар сенга баҳо қўйиб ёки баҳонгни кўтариб берамиз дейишмаган. Бундан ташқари ёрдам берамиз деб улар мени четга суриши мумкин эди. Лекин у ерда устозларим ёрдамида шаклланганман. Мактабда рақобат кучли бўлган, билим бериш сифати яхши эди. Ҳамиша қўллаб-қувватлайдиган синфдошларим бор эди. Қандай қилиб? Талаб қилиб. Шу мени ҳақиқий инсон, бугунги Зарина бўлиб етишишимга сабабчи бўлган», — дейди суҳбатдош.

    Фото: «Дарё»

    Тиббиёт коллежи директорининг «Бу ҳолатда дўхтир бўлолмайди» дегани юрагимга қаттиқ ботган

    «Мактабни битиргач, туманимиздаги қишлоқ ва сув хўжалиги коллежига ўқишга кирдим. Коллежда ўқиш давомида ҳам ўзимни кўрсатишга, ҳамма қатори бўлишга ҳаракат қилдим. Аслида мактабни битиргач, Андижондаги тиббиёт коллежига топширмоқчи эдим. Болалигимдан оқ халат кийишни, шифокор бўлишни орзу қилардим. Коллежга онам билан ҳужжат топширгани борганмиз. Ўша куни 800 га яқин одам бор эди. Бироқ коллеж директори ҳужжатимни қабул қилмаган. Дўхтирларнинг қаҳри қаттиқ бўлади, деган гаплар ростми, билмадим. Ўша директор онамнинг юзига қараб ‘Сиз фарзандингизни қандай қилиб шу коллежга олиб келдингиз, шифокор бўлади деб. Бу ҳолатда дўхтир бўлолмайди’, деган гапи юрагимга қаттиқ ботган. Тўғриси, шунча одамнинг ичида шундай дегани ёмон алам қилди. Йигирмага яқин ўртоқларим билан борган жойимдан қайтиб келганман. Ҳаммалари ҳужжатини топширди, имтиҳонга тайёргарлик кўришган. Мен эса қайтиб келиб, бир ойгача ўзимга келолмаганман. Шунда ўзим ўқиган мактаб директори ‘қўй ўша коллежда ўқиб нима қиласан? Ундан кўра университетга киргин. Талабалик гувоҳномангни олган кунинг бирга ўша директорнинг олдига бориб, мана университетда ўқияпман, бу ер коллеж эди’, дея айтасан деб алоҳида эътибор бериб катта далда берган.

    Коллежни битиргунимча ҳам мен барибир дўхтир бўлиб тиббиёт соҳасида ишлайман, дердим. Шу сабабли уч йил давомида кимё, биология фанлари бўйича тайёргарлик кўрганман. Лекин онам ‘дўхтирликни қўй қизим, ўзинг яхши кўрган бошқа соҳани танла, ўша ерда ўқи’, деди. Аслида ота-онамга қарши бориб, қаттиқ туриб олсам бўларди. Аммо яна шунақа ҳолат бўлса-чи, коллеж директори гапирган гапни яна кимдир гапирса-чи, деб онамнинг қайта ҳижолат бўлишини истамадим. Шундан кейин йўналишимни ўзгартиришга қарор қилдим», — дейди Зарина Мадраҳимова.

    Фото: «Дарё»

    Университетга киришга бўлган ҳаракатим соғлом гуруҳдошларимдан кам эмасди

    «Талаба деганда ҳамманинг кўз ўнгида, айниқса абитуриентлар учун бахтли инсон гавдаланади. Менинг ҳам мана шу бахтга эришишим осон бўлмаган. Аслида талаба бўлиш барча учун бирдек машаққатли. 2018 йилда Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультети инглиз тили йўналишига ҳужжат топширдим. Қарангки, ўша йили президентимизнинг имконияти чекланган абитуриентларга қўшимча квота ажратиш бўйича қарори имзоланди. Мандат чиққан куни мўъжиза юз бериб, ‘Сиз талабаликка грант асосида тавсия этилдингиз’, деган смс келди. Тўғри, грант асосида ўқишга қабул қилинган бошқалар каби мен зўр билим эгаси эмасдим. Лекин университетга киришга бўлган ҳаракатим улардан кам эмасди. Шу нарсага ўзимни лойиқ деб билдим. Улар тайёргарлик давомида инглиз тилини ўрганиб қийинчилик кўрган бўлса, мен ҳаёт қийинчиликлари синовидан ўтиб бўлгандим, деб ўйладим. Бу нарсага ҳаққим бор эди.

    Ўқиш бошланди. Университетда ҳам бемалол ўқишим учун барча шароитларни яратиб беришди. Ётоқхонадан жой беришди. Ўқиш бошланганига бир ой бўлмасдан 1 октябрда тадбир ўтказдик. Шунда ҳаракатларим ва интилишларимни кўрган декан ўринбосари Мамиржон ака Фозилов олдига чақириб, бир инсон билан таништириб қўйишини айтди. Шунда мана шундай тадбирларга қатнашиб, ютуқларга эришиш учун ҳаракат қилгин деди. ‘Хўп домла’, деб айтганини қилдим. Ваъдага мувофиқ университет хотин-қизлар қўмитаси раиси Умида Аҳмедова билан учрашдим. Университетда ҳеч кимни танимайман. Лекин Умида опа шунақа кутиб олдики, аввалдан танишдек, ўз қизидек кутиб олди. Шу аёлнинг ёрдамлари билан турли тадбирларда, семинарларда қатнашдим. Қанақа тадбир бўладиган бўлса опа мени бошловчи сифатида чақиради. Талаба сифатидаги барча муваффақиятларимда шу устозларнинг хизмати беқиёс», — дейди суҳбатдош.

    Фото: «Дарё»

    Гуруҳдошларимнинг билимсизлар ўрнини бўшатсин дегани учун ўқишни фақат бешга битиришга аҳд қилганман

    «Аввалига университетда жуда қийналдим. Нега бу соҳани танладим?, деб кўп афсусланардим, йиғлардим ҳам. Чунки гуруҳимиздаги талабаларнинг ҳаммаси грант асосида юқори балл йиғиб кирган эди. Семестр вақти тугаб сессия имтиҳонлари бошланди. Ким беш баҳога ёпса унинг стипендияси баландроқ, тўртники бошқа, учники пастроқ эди. Бошида бешга ўқишга иштиёқманд эмасдим. Бўлди, талаба бўлдим етади деган ўй бўларди. Сессия пайтда учта фандан имтиҳон топширдик. Учаласини ҳам бешга ёпдим. Бешга даъвогарлар сони саккиз нафар эди. Қизлар айтдики, тўрттадан ортиқ талаба бешга ёпмас экан деган гаплар тарқалди. Бир-иккита қизлар менга тегиштириб ‘ҳақиқий муносиб билимлилар бор, ана билимсизлар ўрнини бўшатсин. Улар ҳақлимас’, деди. Шу гап ёмон тегиб, жон-жонимдан ўтиб кетди. Қизларга бу нима деганингиз, дедим. Аслида ҳақиқатан уларнинг билими бор, лойиқ эди. Аммо шу кунгача дарсларда қолдирмай қатнашганим, қизиқиб ўрганганларим ҳисоб бўлмайдими деб, йиғлаб юбордим. Бироқ кўнглимдан имтиҳонларни тўлалигича беш баҳога ёпишга аҳд қилиб чиқиб кетдим. Шунчалик даражада аҳдим қатъий эдики, тунлари ухламасдан дарс қилиб чиқдим ва охиригача тўрт туширмасликка ҳаракат қилдим. Сессия натижаларини кўрганимизда гуруҳ ичида фақатгина мен бешга ёпганман. Ўшанда университетни қизил диплом билан битириб чиқиб кетаман деган нарсани кўнглимга тугиб қўйганман. Худога шукур ҳали бирорта тўрт олганим йўқ», — дейди Зарина.

    Фото: «Дарё»

    Мақсадим Париж паралимпиядасига йўлланма олиш

    «Болалагимдан спортга қизиқишимни кўриб, дадам каратэ билан шуғулланишга бермоқчи бўлган. Лекин мактабдаги ўқишларим ва бошқа сабаблар билан боролмаганман. Саккизинчи синфда ўқиётган вақтимда енгил атлетика спорт тури билан шуғулланишни бошлаганман. Уч йил давомида доимий машғулотларда қатнашганман. Бир нечта вилоят ва республика мусобақаларида қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллаганман. Шундан сўнг ўқишга тайёргарлик жараёнлари билан бўлиб, спорт билан шуғулланмай қўйганман. Бир йил аввал таэквондо бўйича мураббийим Муҳиддин акани учратиб қолдим. У киши қизиқишларим ҳақида фикрларимни сўради, машғулотларга таклиф қилди. Рози бўлдим. Бир йилдан буён машғулотларда иштирок этиб келаман. Келгусида Парижда ўтказиладиган паралимпиа ўйинларида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритиш мақсадим бор ва бунинг учун астойдил ҳаракат қиламан. Инсон нимагадир эга бўлиши учун эмас, нимагадир эришиш учун яшайди. Одамлар шароит яратиб берилишини кутиши эмас, уни ўзлари яратиши керак. Менинг фикримча, ҳаракат қилган инсонгина яхши шароитда яшашга лойиқ», — дейди Зарина Мадраҳимова.

    26.09.2021, 15:19   Изоҳ (0)   68351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марғилонда бирга тадбиркорлик қилишни айтиб, бегона аёлнинг 200 млн сўмини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    26.09.2021, 13:06

    Ўзбекистонда 27 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    26.09.2021, 12:05

    Фото: ДХХнинг 30 йиллиги муносабати билан болалар учун ташкил этилган байрам

    26.09.2021, 11:35

    Самарқанддаги икки қаватли савдо марказида ёнғин келиб чиқди

    26.09.2021, 10:10

    Ҳайратланарли даражада чиройли Ўзбекистон: Мингбулоқнинг шифобахш қумликлари (фото ва видео)

    26.09.2021, 09:36

    Томскда 11 нафар ўзбекистонлик ўлимида айбланган аёлга ҳукм ўқилди

    26.09.2021, 08:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мия иссиқни ёмон кўради” — нейропсихолог олим

    Саломатлик | 23 июн, 13:12

    Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик бўйича халқаро индексда бир йилда 17 поғонага кўтарилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 12:58

    Instagram: Рихситилла Абдуллаев неварали бўлди, Рашид Холиқов ўғлига қимматбаҳо автомобиль совға қилди, Шаҳло Алижоновага Marry me ташкиллаштиришди

    Шоу-бизнес | 23 июн, 12:44

    Исроилни тарк этмоқчи бўлганлар учун парвозлар йўлга қўйилди

    Дунё | 23 июн, 12:38

    Ўзбекистонда қимор ўйинларини реклама қилган 4 нафар вайнер судга берилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 12:30

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

    Реклама | 23 июн, 10:30

    Винисиус “Реал” билан узоқ муддатли битим имзолайди

    Спорт | 23 июн, 12:25

    Суратга олиш жараёнида ҳомиладорлигини яширган актрисалар 

    Кино | 23 июн, 11:54

    Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди 

    Дунё | 23 июн, 11:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.