• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Ўзига хос ифорли атир танлашга ёрдам берадиган 9 тавсия

    Образ нафақат кийиниш ва макияжга, балки тараладиган ифорга ҳам боғлиқ бўлади. Атир танлашда инобатга олиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Атирнинг ифори хушбўйлаштирилган сувдан яхшироқ бўлади

    Мутахассис бўлмаган одамга дўкондаги юзлаб флаконлар орасидан қай бири хушбўйлаштирилган сув қайсини атир эканини аниқлаш мушкул бўлади. Қолаверса, парфюмнинг турлари нимаси билан фарқ қилишини ҳам дарҳол билиб бўлмайди. Маълум бўлишича, уларнинг фарқи таркибидаги ёғ билан боғлиқ бўлади. Хушбўйлаштирилган сувда ёғ 5–15 фоиз экани ҳисобига ифор сепгандан кейин 3 соат туради. Парфюмланган сувда эса 15-20 фоиз бўлгани учун 8 соатга туради. Атирда 30 фоиз концентрант бўлгани учун эса ифор сутка давомида таралиб туради.

    Атир ва хушбўйлаштирилган сув орасидан биринчиси ёки парфюмланган сувни танлаган яхши

    Улар нота деб номланадиган 3 қатламдан иборат бўлади. Юқори ноталар 15 дақиқа туради, қолган базавийси эса кун охиригача сақланиб туради.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Эскичадек ифор тараладиган атирлардан қочиш учун нима қилиш керак?

    Замонавий ва ўзига хос ифор таралиб туришини истасангиз, ширин гул ифорли атирларни танламаслик тавсия қилинади. Долзарб бўлмаган бундай вариантлар, шунингдек, образга ҳам мос тушавермайди. Шунга қарамай, бинафша ва гулсапсарга хос соф ифор бўлса, гул ноталари зодагонларча назокат бахш этиши мумкин. Ясмин, сариқ гулли акасия ва сандал ҳам, шунингдек, яхши умумлаша олади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ширин ифор қанча кам бўлса шунча яхши

    Ширин мева ифорлари ўсмирлик даврига хос деб ҳисобланади. Қолаверса, аксарият ҳолларда арзон атирларга катта миқдордаги ширин хушбўйлаштирувчи воситалар қўшилади. Ифор конфет, шоколад ёки булочка сотиладиган дўкондаги ҳидни эслатадиган бўлса, ўзингизни аслзодалардек ҳис қилмаслигингиз аниқ. Яхшиси енгил ва асл ифорларга эътибор қаратинг. Ёки ёғоч кедра нотаси, анбар ва бергамот (цитруслар оиласига мансуб дарахт) ноталарига диққат қилинг. Аммо бу ҳамма ширин ифорли атирлардан воз кечиш кераклигини билдирмайди. Масалан, ваниль ҳаддан ортиқ ширин бўлгани билан, ифори турлича экани сабаб ёқимлилик бахш этиши мумкин.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Қандай атирлар қимматдек туйилиши мумкин?

    Бугунги кундаги энг машҳур атирлар асосан ёғоч дарахти, ваниль, жасмин, бинафша, папая, бергамот, мускат ёнғоғи, кардамон, мандариндан олинади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Парфюмни танлаш учун сайтлардан фойдаланинг

    Қандай атир ва ифор танлаш ҳақида бошингиз қотаётган бўлса, интернетдан, хусусан, fragrantica.com сайтидан маълумот олишингиз мумкин. Унда маълум бир ифорни топиш ёки қандайлари ҳашаматли ҳисобланишини билиш мумкин. Танлаб, қарор қилгандан кейин дўконга боришингиз мумкин.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Шошилманг

    Дўконга борганда ифорлар аралашиб кетмаслиги учун ҳеч қандай парфюмдан фойдаланманг. Танлаш учун махсус қўйилган қоғозлардан фойдаланиш, терига суркаш ёки шунчаки ҳидлаб кўришингиз мумкин. Танлов қилаётганда мавсумни ҳам эътиборга олиш керак. Масалан, шарқона ифорлар иссиқ ҳаво учун мос эмас. Куз ва қиш учун эса «замш» нотали ифорлар айни муддао. Қиммат сумка ёки мебеллардан шундай ифор таралади. Совуқ фаслларда гўё иситиб, уйдаги қулайликни ёдга соладигандек туйилган парфюмлар танлаш керак. Табиий мушкдан атир ишлаб чиқаришда XIX аср охиригача кенг фойдаланилган. Мушкни кабарга, ондатра сингари айрим ҳайвонларнинг безларидан ажралади. Аммо кейинроқ популяция хавфи сабаб ишлаб чиқарувчилар бугунги кунда синтетик компонентлардан фойдалана бошлаган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ифорлар ҳам урфда бўлиши мумкин?

    Масалан, қачонлардир бинафша ифорли атир урфда бўлгани сабаб бундай вариантлар дарҳақиқат қиммат бўлган. Авваллари, бинафшадан 1 кг эфир ёғи олиш учун катта миқдорда гул йиғиш керак бўлган. Бундай атир яратишни ўзи бўлмаган ва шунинг учун ҳам улар қиммат бўлган. Масалан, Эмиля Золянинг 1980 йилдаги «Нана» романида бош қаҳрамон бойиб кетади ва пули қанчалик кўплигини кўрсатиш учун уйини бинафша ифорлари билан буркайди. ХХ асрда синтетик ифорлар ўйлаб топилганидан кейин бинафша ифорли атирлар қиммат бўлмай қолган. Шу сабаб бугунги кунда исталган одам бинафша ифорли атирни харид қилиши мумкин.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Эмоцияларга таянинг

    Атирни таркибидагилар асосида танлай олмасангиз, туйғу ва эмоцияларингизга таянишингиз мумкин. Мутахассислар қандай ифорни яхши кўришингиз ҳақида бош қотириб кўришни тавсия қилади. Қайси ифор кўнглингизга хуш ёқаётганига эътибор беринг. Мутахассислар турли ифорлар маълум терида турфа таралишини, ўзини бошқача намоён қилишини таъкидлайди. Сепилган атир кун давомида ўзига хос тарзда ўзгариши мумкин. Шу сабаб ҳам мутахассис тавсиясига амал қилган ҳолда танлаб, уларнинг қанчалик тўғри келиш ёки йўқлигига қарор қилиш учун ички овозингизга қулоқ тутинг.

    Мавзуга доир:

    • Хушбўй, ўткир ва ширин: куз мавсуми учун энг яхши ифорлар (фото)
    • Атирингиз сизга тўғри келмаслигидан дарак берувчи 7 белги
    • Атир узоқ туриши учун вазелин ва косметикадан пул тежашга ёрдам берадиган 15 лайфхак

    26.09.2021, 10:59   Изоҳ (0)   31124
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мия фаолиятига зарар етказадиган кундалик одатлар

    23.09.2021, 21:11

    Шампунь, фольга ва кир ювишда керак бўладиган бошқа 8 нарса

    20.09.2021, 17:55

    Қоматни сақлаб қоламиз: куз фаслида вазн ортмаслиги учун 5 та маслаҳат

    19.09.2021, 14:53

    Қаҳва, асал ва соус — совиткичда сақлаш керак бўлмаган 15 маҳсулот

    18.09.2021, 13:52

    Оддий ва зарарсиз: сочларни дазмолламасдан текислашнинг 5 усули

    17.09.2021, 20:55

    Оқ кроссовкаларни тозалашда қўл келадиган 8 та лайфхак

    17.09.2021, 08:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    iPhone 17 ни кутишга асосий сабаб: нима учун iPhone 16 харид қилишга шошмаслик керак?

    Гаджетлар | 28 июл, 12:32

    Жанубий Кореяда хорижликлар сони рекорд даражага етди — улардан ҳар учинчиси хитойлик

    Дунё | 28 июл, 12:22

    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

    Реклама | 28 июл, 12:00

    “Реал” Родригонинг нархини пасайтирди

    Спорт | 28 июл, 11:40

    “Тошшаҳартрансхизмат”нинг 7,5 йилга қамалган собиқ раҳбари озодликка чиқди

    Ўзбекистон | 28 июл, 11:37

    Туркиянинг йирик шаҳарларидан бири аланга ичида қолди (видео)

    Дунё | 28 июл, 11:17

    Концерт вақтида машҳурлар ҳаётига таҳдид солган кутилмаган ҳодисалар (видео)

    Мусиқа | 28 июл, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.