• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эронга, «Насаф» эса ҳинд клубига қарши, жароҳат олган Месси ва Қатарга йўл олган Хамес. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 21 сентябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 сентябрь куни Мўғулистонга қарши баҳс олиб борди. Унда ўзбекистонликлар 12:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Шу тариқа кейинги босқич масаласи 23 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ҳал бўлади. Кореяликлар ҳам Мўғулистон дарвозасига жавобсиз 12 та тўп киритганди.

    Осиё Кубоги саралаши

    2-тур баҳси

    20 сентябрь, душанба

    Ўзбекистон — Мўғулистон 12:0

    Голлар: Людмила Карачик (15), Диёрахон Ҳабибуллаева (20, 22, 52),  Нилуфар Қудратова (27, 60), Алтунтуя Алтансукҳ (31, Маҳлиёхон Сарикова (47, 63, 83), Саида Галимова (72), Мафтуна Шойимова (74).

    Ўзбекистон футзал терма жамоасининг мундиал нимчорак финалидаги рақибини маълум бўлди

    Литвада ўтаётган Жаҳон чемпионатининг барча 1/8 финал иштирокчилари маълум бўлди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари нимчорак финалда Эронга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 24 сентябрь куни Ўзбекистон вақти билан 19:30 да бошланади. Ушбу учрашув ғолиби чорак финалда Қозоғистон — Таиланд ўйини ғолиби билан тўқнаш келади.

    Қайд этиш керак, Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳозирга қадар 12 марта Эрон билан расмий ўйинларда тўқнаш келган ва барчасида мағлуб бўлган. Тўплар нисбати — 19:79.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    «Насаф» ОФК Кубоги ярим финалида Ҳиндистон клубини қабул қилади

    Қаршиликлар 22 сентябрь куни ОФК Кубоги ярим финалида Ҳиндистоннинг «Атк Моҳун Баган» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин Қаршидаги «Марказий» стадионда 20:00 да бошланади.

    Фото: «Насаф»

    Фото: «Насаф»

    ОФК Кубоги

    Ярим финал баҳси

    22 сентябрь, 20:00

    «Насаф» Ўзбекистон — «Атк Моҳун Баган» Ҳиндистон

    Жаҳон

    «Барселона» Рональд Куман ўрнига бир нечта мураббий номзодини кўриб чиқмоқда

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Каталонларнинг душанба оқшомидаги қониқарсиз натижасидан («Гранада»га қарши ўйинда 1:1) кейин Куманнинг кетиши ҳақидаги миш-мишлар кўпайди. «Барселона» президенти Хоан Лапорта «Ювентус» собиқ устози Андреа Пирлони бош мураббий этиб тайинламоқчи. Шу билан бирга Пирло ягона номзод эмас. Журналист Херард Ромерога кўра, «Барса» Куманнинг ўрнига 5-6 нафар мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда. Улар орасида Антонио Конте, Филлип Коку ва Хави каби мураббийлар бор.

    Нидерландиялик мутахассис қўл остидаги «Барселона» Ла Лига 5-туридан кейин 5 очко билан 7-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигаси 1-турида эса «Бавария»дан 0:3 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

    Президентликка номзодини қўйган Мэнни Пакьяо боксдаги фаолиятини якунлади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аввалроқ афсонавий боксчи Мэнни Пакьяо Флиппин президентлигига ўз номзодини қўйгани хабар қилинганди. 42 ёшли спортчи боксдаги фаолиятини якунлаганини тасдиқлади

    Менинг фаолиятим? У аллақачон тугаган, ҳаммаси тамом. Кўпдан бери бокс билан шуғулланаман, оилам тугатиш кераклигини айтмоқда.

    Бокс билан шуғулланишда давом этаётгандим, чунки мен ҳақиқатда бу спорт турига қизиқаман. Энди ўз юртимдаги бошқа боксчиларни қўллаб-қувватлайман.

    Мэнни Пакьяо, собиқ боксчи

    Пакяо профессионал рингда 70 та жанг ўтказиб, 62 марта ғалаба қозонган (39 нокаут), 8 марта мағлубиятга учраган ва икки бор дуранг қайд этган.

    Месси «ПСЖ»нинг навбатдаги ўйинида иштирок эта олмайди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «ПСЖ» ҳужумчисининг тиззасида шикастланиш кузатилган. Месси «Лион»га қарши ўйин олди машғулотида ўзини ноқулай ҳис қилган. У бугун МРТ текширувидан ўтади. Икки кун ичида футболчининг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлади. Бу ҳақда парижликлар матбуот хизмати маълум қилди.

    Шу тариқа аргентиналик футболчи 22 сентябрь кунги «Мец»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

    Хамес Родригес Қатар чемпионатига йўл олади

    «Эвертон» ярим ҳимоячиси фаолиятини Қатарнинг «Ар-Райян» клубида давом эттириши мумкин. Николо Скиранинг хабар қилишича, Қатар клуби «Эвертон» ва ўйинчи билан келишувга эришган.

    Хамес АПЛ жорий мавсумида бирорта ўйин ўтказмади. Аввалроқ унга «Истанбул Башакшеҳир» клубидан таклиф бўлгани хабар қилинганди.

    21.09.2021, 20:09   Изоҳ (0)   20295
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Уларни сўйиш керак. Кел, деразани очиб, улоқтириб юборамиз». «Сурхон» собиқ футболчилари қай тарзда калтакланганини сўзлаб берди

    21.09.2021, 11:49

    ЖЧ—2021. Ўзбекистон 1/8 финалда қайси жамоа билан ўйнаши маълум бўлди

    21.09.2021, 06:54

    Ла Лига. «Барселона» аутсайдерга қарши ўйинда 90-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

    21.09.2021, 05:53

    Фаолиятида бирор марта мағлубиятга учрамаган ва онасига берган ваъда туфайли MMA’ни тарк этган тирик афсона — Ҳабиб Нурмагомедов 33 ёшда

    20.09.2021, 23:18

    Мэнни Пакьяо Филиппин президентлигига ўз номзодини қўйди

    20.09.2021, 22:01

    Суперлига. «Навбаҳор» автогол эвазига «Турон»дан устун келди, «ОКМК» Навоийда очко йўқотди

    20.09.2021, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.