Бокс бўйича саккиз вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо Филиппиннинг ўнг партияси «FDP — Laban» (Филиппин демократик партияси — халқ кучи) томонидан 2022 йилги президентлик сайловига номзод сифатида кўрсатилди.
42 ёшли Пакьяо 2016 йилдан буён сенаторлик лавозимида фаолият юритиб келади.
Аввалроқ, боксчининг собиқ промоутери Боб Арум Пакьяо 2022 йилги президентлик сайловида қатнашмоқчи эканини маълум қилганди. 2016 йилдан бери Родриго Дутерте Филиппин президенти ҳисобланади.
Филиппинда 2022 йилнинг 9 майида президент ва вице-президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Мамлакат конституциясига кўра Дутерте президентликка номзодини қўя олмайди. 8 сентябрь куни Родриго Дутерте вице-президентлик учун номзодини қўймоқчи эканлигини айтиб ўтди.
Мэнни охирги жангини 22 август куни кубалик Йорденис Угасга қарши ўтказди ва ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлди.
Пакьяо профессионал рингда 70 та жанг ўтказиб, 62 марта ғалаба қозонган (39 нокаут), 8 марта мағлубиятга учраган ва икки бор дуранг қайд этган.
Изоҳ (0)