Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур босқичда Эрон билан баҳс юритади.
B гуруҳида Россиядан кейин 2-ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари F гуруҳида Аргентинадан кейин иккинчи бўлган Эрон билан баҳсга киришади. Учрашув 24 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади.
Ўзбекистон — Эрон жуфтлиги ғолиби 1/4 финалда Қозоғистон — Таиланд беллашуви ғолиби билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Эрон шу пайтгача Осиё чемпионатларида 12 бор тўқнаш келган ва ўйинларнинг барчасида форсларнинг қўли баланд келган.
Изоҳ (0)