Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида жойлашган чиқиндиларни қабул қилиш шохобчасида ишловчи Темур исмли фуқаро у ерни ободонлаштириб, турли хилдаги ўсимликлар билан безатди. Бу ҳақда UzReportТV телеканалида маълум қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев Янгиҳаёт тумани «Фурқат» маҳалласига ташриф буюриб, чиқиндиларни тўплаш шохобчасида ўзгача атмосфера ҳосил қилган фуқаро билан суҳбатлашди.

Чиқиндихона озода бўлиб, у ердан турли хилдаги кўркам ўсимликлар жой олган.

«Одамлар шунчаки чиқинди ташлашга эмас, балки бу нарса уларга ёқимли бўлиши, улар келиб томоша қилиб, кўрганларини кимдир билан бўлишиши учун ҳаракат қилдик. Баъзида бу контейнерлар сақланадиган жойми ёки чиқиндихонами, деб адашишади ҳам», – дейди Темур.

Таъкидланишича, чиқиндихонада бирорта ёқимсиз ҳид йўқ. Чиқиндихонанинг туташ еридаги кичик ҳудудда ботаника бурчаги ташкил қилинган. У ерда ҳам турли ўсимлик ва дарахтлар экилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар