• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёнинг биринчи тадбиркор аёли Назира Шодмонова қурган масжид 14 йилдан бери ҳувуллаб қолган. Намозхонлар намоз ўқишга рухсат берилмаётганидан шикоят қилмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида Ўзбекистоннинг биринчи тадбиркор аёли — Назира Шодмонова томонидан қуриб битказилган масжид 14 йилдан бери ҳувуллаб ётибди. Қишлоқ аҳли эса намоз ўқиш учун 15 километр узоқликдаги масжидга боришга мажбур.

    «Дарё»га қилинган мурожаатга кўра, таҳририят мухбири Қарши туманининг «Кўчкак» маҳалласида бўлди.

    Фото: «Дарё»

    «Саккиз минг нафар аҳоли яшовчи Кўчкак қишлоғида замонавий масжид қурилган бўлиб, 14 йилдан бери масжидда намоз ўқишга рухсат берилмайди. Шу сабаб қишлоқдаги намозхонлар Пистакент қишлоғидаги, шунингдек, Қарши шаҳридаги масжидларга бориб намоз ўқишга мажбурмиз», — дейди Кўчкак қишлоғида яшовчи Насим Раупов.

    Шуҳрат Умаров ва Насим Раупов.

    Шуҳрат Умаров ва Насим Раупов.
    Фото: «Дарё»

    Насим Рауповнинг маълумот беришича, қишлоқда минг нафарга яқин намозхон бўлиб, улар намоз ўқиш учун 15 километр узоқликда жойлашган масжидларга боришга мажбур.

    Қайд этилишича, масжид 2006—2007 йилларда мустақил Ўзбекистоннинг биринчи тадбиркор аёлларидан бири, қашқадарёлик Назира Шодмонова томонидан қуриб битказилган бўлиб, фаолиятининг илк йилида намозхонларга хизмат кўрсатган. Бироз ўтиб эса номаълум сабабга кўра ёпиб қўйилган: 14 йилдан бери ҳувуллаб қолмоқда.

    Кўчкак жоме масжиди.

    Кўчкак жоме масжиди.
    Фото: «Дарё»

    «Бироқ ўтаётган йиллар давомида Назира опанинг фарзандлари масжидни таъмирлаб, эскиришига йўл қўймаган. Ҳозир ҳам вилоятдаги энг зўр масжидлардан бири ҳисобланади. Энг ёмони эса шундай масжидда намоз ўқилишига рухсат йўқ», — дейди қишлоқ оқсоқоллари.

    Шу қишлоқда яшовчи Шуҳрат Умаровнинг айтишича, масжид фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида қишлоқ оқсоқоллари масъул ташкилотлар эшигини қоққан. Бироқ тайинли жавоб бўлмаган.

    Кўчкак жоме масжидининг ички кўриниши.

    Кўчкак жоме масжидининг ички кўриниши.
    Фото: «Дарё»

    «Ўзимизда шундай замонавий масжид бўлса-да, биз шаҳар марказидаги ёки бошқа қишлоқдаги масжидга бориб, намоз ўқиб келамиз. Ҳар сафар шу масжид ёнидан ўтганимда нега намоз ўқишга рухсат беришмаётганини ўйлаб ўйимга етолмайман. Кўриниши ва имкониятлари жиҳатидан вилоятдаги энг зўр масжид бўлса-да, намоз ўқишга рухсат йўқ? Нега ва нима учун деган саволларимизга эса тайинли жавоб йўқ», — дейди Шуҳрат Умаров.

    Яна бир суҳбатдош Ғофур Ибрагимов ҳам масжид фаолияти номаълум сабабга кўра тўхтатилганини, ўтган йиллар давомида эса ушбу сабаб ҳамон очиқланмаганини айтмоқда.

    Кўчкак жоме масжидининг таҳоратхонаси.

    Кўчкак жоме масжидининг таҳоратхонаси.
    Фото: «Дарё»

    «Қишлоғимизда шундай зўр масжид бўлса-да, фаолиятига рухсат берилмаётгани, нафақат биз кексаларни, ёшларни ҳам қийнаб қўймоқда. Намоз ўқиш истагида бўлган ёшлар ҳам шаҳардаги ёки Пистакент қишлоғидаги масжидга бориб келишга мажбур. Масжидимиз фаолиятига рухсат сўраб, ҳатто диний қўмитага ҳам мурожаат қилдик, аммо натижа йўқ», — дейди Ғофур Ибрагимов.

    Ғофур Ибрагимов.

    Ғофур Ибрагимов.
    Фото: «Дарё»

    Кўчкак қишлоғида яшовчи Раҳматилла Раҳмоновнинг маълумот беришича, қишлоқ оқсоқоллари масъул ташкилотларга масжид фаолиятига рухсат сўраб, такрорий мурожаатлар йўллаган. Аммо ҳар хил сабаб ва баҳоналар билан мурожаатлар қаноатлантирилмаган.

    «Дарё» мухбирининг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги масъули Раҳматилла Усмонов эса масжид фаолиятини қонунийлаштириш учун керакли ҳужжатлар тақдим қилинмаганини айтмоқда. Усмоновга кўра, сўралган ҳужжатлар берилса, масжид фаолиятига рухсат берилади.

    «Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 4 майда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 17-моддаси диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Шу ҳужжатлар бизга тақдим этилса, масжид фаолиятига рухсат берилади», — дейди Раҳматилла Усмонов.

    Раҳматилла Усмонов.

    Раҳматилла Усмонов.
    Фото: «Дарё»

    Қишлоқ аҳлининг айтишича, Раҳматилла Усмонов томонидан сўралаётган 6 та ҳужжатнинг 5 таси (маҳаллий диний ташкилотни ўз ташаббусига кўра тузаётган, ўн саккиз ёшга тўлган, эллик нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзоларини ўз ичига олган ҳужжат; таъсис йиғилишининг маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қарори; маҳаллий диний ташкилотнинг давлат тилидаги устави; маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш ташаббускорлари тўғрисидаги ва унинг раҳбар органи аъзолари ҳақидаги ҳужжатлар; маҳаллий диний ташкилотнинг раҳбарида диний профессионал маълумот мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси) тайёр ва масъулларга тақдим қилинган ҳам.

    «Биздан сўралган барча ҳужжатни тақдим қилганмиз. Ҳар сафар борсак, масъуллар ниманидир баҳона қилиб, ҳужжатимизни олишмайди. Эндиликда эса янги тартиб қоидага кўра, яъни Раҳматилла Усмонов айтган қонунга мувофиқ олтинчи ҳужжат сифатида вилоят ҳокимлиги хулосаси ҳам сўралмоқда. Ваҳоланки вилоят ҳокимлиги янги тартиб қоидага кўра, ҳали бирорта диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишга хулоса бермаган экан. Ҳокимликка борсак, адлияга юборади. Адлия эса Мусулмонлар идорасига, Мусулмонлар идораси вакиллари эса яна вилоят ҳокимлиги хулосасини сўрашмоқда. Хуллас, ўртада биз сарсонмиз», — дейди қишлоқ аҳолиси.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири қишлоқ аҳли, шунингдек, Раҳматилла Усмонов берган маълумотга таяниб, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Илҳом Арзиқулов билан боғланиб, янги тартиб қоидага кўра ҳокимлик бирор-бир диний ташкилотнинг фаолият бошлашига хулоса берган ёки бермагани билан қизиқди.

    «Дарё» мухбири билан телефон орқали мулоқот қилган ҳокимлик вакили, вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Илҳом Арзиқулов раҳбарлигидаги котибият масъули Фирдавс Сатторов ҳокимлик томонидан 26 та диний ташкилот фаолиятига рухсат сўралиб, Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги Диний қўмитага хат берилганини, фаолиятига рухсат бериш тавсия қилинган 26 та диний ташкилот орасида Кўчкак жоме масжиди ҳам борлигини маълум қилди.

    Раҳматилла Раҳмонов.

    Раҳматилла Раҳмонов.
    Фото: «Дарё»

    Қишлоқ аҳлининг қўшимча қилишича, улар масъулларга ҳужжат тақдим қилганда, масжид фаолияти йўлга қўйилганидан сўнг ундаги иш ўринлари, жумладан, масжид имоми, ҳисобчиси каби ишчиларга ҳам маош бериш борасида муаммо бўлмаслигини айтган.

    «Масъулларда масжид иш бошлаганидан сўнг, ишчиларига қай тартибда маош берилади, масжид ўзини ўзи қоплайдими, деган савол ҳам туғилган. Биз уларга масжидни қурган тадбиркор ўша пайтда масжид атрофида савдо дўконлари ҳам қурганини, қолаверса, айнан шу масжид харажатларини қоплаш мақсадида боғ ҳам ташкил қилинганини айтиб, иқтисодий муаммо юзага келмаслигини билдирганмиз. Бизга фақат масжид фаолиятига рухсат берилса, бас. Шунинг ўзи кифоя», — дейди Раҳматилла Раҳмонов бошчилигидаги қишлоқ аҳли.

    19.09.2021, 08:32   Изоҳ (0)   37585
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    19 сентябрь — тарихда илк бор аёлларга умумий сайлов ҳуқуқи берилган кун. Бугунги кунда Ўзбекистон аёллари қандай ҳуқуқларга эга?

    19.09.2021, 08:08

    «Толибон»ни қўллаб-қувватлаган аёллар, собиқ президентнинг йиртилган сурати, Туркиядаги сирли жой. Ҳафта суратлари

    18.09.2021, 23:54

    Наманганда Damas 59 ёшли пиёдани уриб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    18.09.2021, 23:34

    Самарқандда гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди

    18.09.2021, 23:15

    Қашқадарёда меҳрибонлик уйининг собиқ раҳбари, Андижонда маҳалла раиси, Бухорода эса тадбиркор етим болаларни асраб олди

    18.09.2021, 22:55

    Сирдарёдаги бир-бирига туташ уйларда ёнғин содир бўлди

    18.09.2021, 22:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.