Тошкентнинг Учтепа туманидаги боғча яқинида 4 ёшли қизчани Spark уриб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 14 сентябрь куни соат 17:00 ларда туманнинг Бешқайрағоч кўчасида жойлашган 540-сонли болалар боғчаси яқинида 27 ёшли аёл С.Н. Spark’да қизчани уриб кетган. Оқибатда ушбу боғча тарбияланувчиси бўлган М.М. оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент ИИББ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт бошқариш ва ундан фойдаланиш хавфсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)