• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    NYT: Исроил махфий хизмати эронлик ядрочи олимни қотил робот ёрдамида ўлдирган

    Эрон ядро дастурининг раҳбари деб аталган ядрочи олим Муҳсин Фахризода Исроилнинг «Моссад» махсус хизмати агентлари томонидан, махсус яратилган робот қотил ёрдамида ўлдирилган. Бу ҳақда The New York Times операция тафсилотларидан хабардор бўлган Америка, Исроил ва Эрон амалдорлари, шунингдек, разведка ходимларига таяниб хабар берди.

    Муҳсин Фахризода

    Муҳсин Фахризода
    Фото: AP Photo

    NYT ёзишича, 2007 йилдан буён «Моссад» Фахризода билан ядровий жанговар каллакларни яратиш дастури устида ишлаган олти нафар эронлик ядрочи олимни ўлдирган. Фахризоданинг ўзини агентлар 2009 йилда йўқ қилишга уринган, аммо разведка операция бадном қилинганидан гумонсираб, уни сўнгги лаҳзада бекор қилган.

    Янги операцияга тайёргарлик 2019 йил охири — 2020 йил бошида Исроил расмий шахслари ва Американинг юқори мансабли амалдорлари ўртасидаги бир қатор учрашувлардан кейин бошланган. Уларда Йоси Коэн (ўша вақтда «Моссад» директори), АҚШ собиқ президенти ва давлат котиби Дональд Трамп ва Майк Помпео ҳамда МРБ собиқ директори Жина Хаспел қатнашган. Трамп 2018 йил баҳорида АҚШ ядро келишувидан чиққанини эълон қилганидан кейин Исроил ушбу операцияга қайтишга қарор қилган.

    Фахризода 2020 йил ноябри охирида Эрон шимолидаги Мозандарон вилоятида ўлдирилганди. У ўтирган автомобиль масофали тарзда бошқарилган йирик калибрли қуролдан ўққа тутилган.

    NYT Исроил разведкаси вакилига таяниб ёзишича, «Моссад» агентлари мукаммаллаштирилган роботлаштирилган қурилмага уланган Бельгияда ишлаб чиқарилган FN МАG пулемётидан фойдаланган. Бутун конструкциянинг оғирлиги қарийб бир тоннани ташкил қилган, шунинг учун у Эронга қисмларга бўлинган ҳолда олиб келинган ва кейин қайтадан йиғилган. Робот Эронда оммабоп бўлган Замяд пикапи кузовига сиғадиган қилиб тузилган. Юк машинасига турли йўналишларда камералар ўрнатилган, автомобиль портловчи модда билан тўлдирилган.

    Операция куни пикап Фахризода ўтиб кетиши керак бўлган жой яқинида турган. Унинг машинасига 15 та ўқ отилган, уларнинг бир қисми олимга бориб тегган. Эроннинг Fars News нашри учта ўқ унинг умуртқа поғонасига зарар етказгани ҳақида ёзганди. Олим ўлдирилганидан кейин пикап масофадан туриб портлатилган, аммо Исроил агентлари умид қилганидек қуролни тўлиқ йўқ қилишга муваффақ бўлинмаган.

    NYT қайд этишича, аввалроқ Фахризода сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда «сунъий йўлдош тизими» билан жиҳозланган масофавий бошқарувли пулемётдан ўлдирилгани ҳақидаги версияни Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси илгари сурган эди.

    Эронлик олимнинг ўлдирилиши ортида «Моссад» тургани ҳақида февраль ойида The Jewish Chronicle газетаси ёзган эди. Нашр маълумотларига кўра, операцияда 20 дан ортиқ агентлар, шу жумладан, Эрон фуқаролари қатнашган. Улар саккиз ой давомида контрабанда ёрдамида Эронга масофавий бошқарувли қурол қисмларини олиб кирган. Исроил олимнинг ўлдирилишига алоқадорлигини расман тасдиқлагани йўқ.

    Эрон Мудофаа вазирлиги Фахризодани муассаса қошидаги тадқиқотлар ва инновациялар ташкилоти раҳбари деб атайди. Айни вақтда ОАВлар, шу жумладан, The Wall Street Journal олимни «Эрон бомбаси отаси» деб номлаган, АҚШ Молия вазирлиги маълумотлари бўйича эса у ядро қуролини ишлаб чиқувчи SPND тадқиқот фирмасини бошқарган. Исроил ҳукумати 2018 йилда Фахризодани Теҳрон ядро лойиҳаларининг раҳбари деб атаган эди.

    Мавзуга доир:

    • Эрон ҳукумати ядрошунос олимнинг ўлдирилишига алоқадор шахслар қўлга олинганини маълум қилди
    • Эрон ядрошунос олим Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилиши билан боғлиқ одамларнинг шахсини аниқлади
    • ОАВ эронлик ядрошуноснинг ўлдирилиши билан боғлиқ тафсилотларни маълум қилди

    19.09.2021, 18:36   Изоҳ (0)   37772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда миллионер Роберт Дёрст 21 йил аввалги қотилликда айбдор деб топилди. У жиноятлари тўғрисида ўзи ҳақидаги сериални суратга олиш чоғида билмасдан айтиб қўйган

    19.09.2021, 17:35

    Bloomberg талқини бўйича дунёнинг энг бадавлат оилалари рейтинги эълон қилинди (фото)

    19.09.2021, 16:36

    Парижда дорбоз Эйфель минорасидан тортилган 70 метр баландликдаги дордан юриб ўтди (фото ва видео)

    19.09.2021, 15:13

    Жазоир собиқ президенти Абдулазиз Бутефлика вафот этди. У мамлакатни 20 йил бошқариб, оммавий намойишлар туфайли истеъфога чиққан эди

    19.09.2021, 13:37

    «Толибон» Афғонистонда ўзбек тилини расмий тил мақомидан маҳрум қилди

    19.09.2021, 12:15

    Фото: Москвада пандемияга қарши курашган шифокорларга атаб ёдгорлик очилди

    18.09.2021, 18:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.