Ўзбекистонга яқин кунларда Pfizer/BioNTech ва AstraZeneca вакциналари олиб келиниши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 13 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортига 1,2 миллион дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди.
Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, «Спутник V» ва Moderna вакциналаридан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси Ўзбекистонда қўлланилаётган 5-вакцина бўлди.
Шундай қилиб, мамлакатга келтирилган жами вакцина 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 1 342 480 дозаси AstraZeneca,
- 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 460 000 дозаси «Спутник V»,
- 3 000 060 дозаси Moderna,
- 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.
Изоҳ (0)