• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда олти марта судланган жиноятчи еттинчи марта ҳам суднинг қора курсисига ўтирди

    Андижонда фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш, маъмурий назорат қоидаларини бузиш, фирибгарлик, талончилик, ўғрилик каби жиноятларни содир этиш орқали олти марта судланган жиноятчига қасддан баданга оғир шикаст етказиши ортидан еттинчи марта ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят суди ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Таъкидланишича, Миробид Тошматов (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) оилавий суҳбатлашиб ўтирганида турмуш ўртоғи Нафиса Тошматовадан ўғли Иззат олти ойдан буён қўшниси Карина билан гаплашиб юрганини эшитган. Шунингдек, 2021 йил 2 апрель куни уйига қайтаётганда ўғлининг қўшниси билан гаплашиб турганига ҳам гувоҳ бўлган. У Каринага ўғли вояга етмаганини, уни тинч қўйишини бир неча маротаба айтган бўлса-да, қўшниси бунга парво қилмаган. Шу боис у яна Карина билан тортишиб қолиб, ўғлини уйига олиб кирган ва фарзандини койиган. Ташқаридан жанжални эшитган Карина ота-боланинг ўртасига тушган. Натижада Миробид аёлнинг жанжалга аралашганини кўриб, жаҳл устида унинг қорин соҳасига қўлидаги хўжалик пичоғи билан урган. Кутилмаган зарба ҳамда оғриқдан ўзини йўқотган Карина ҳам жавоб сифатида Миробидни ёғоч бўлаги билан уриб, унга ҳам тан жароҳати етказган. Воқеага гувоҳ бўлган қўшнилар жиддий жароҳат олган Каринага ёрдам бериш мақсадида шифохонага олиб боришган.

    «Миробид Тошматов қўшним бўлади. У ва оиласи билан муносабатларимиз доим яхши бўлган. Ўғли Иззат билан ҳам дўстона алоқада бўлганмиз. Бироқ Миробид бизни нотўғри тушунган чоғи кўчада учрашиб қолганимизда бир неча маротаба ўғли ёшлигини, шу сабабли гаплашмаслигимни айтган. Унинг сўзларидан ҳайрон қолганман. Ваҳоланки, ўғли билан ўртамизда ҳеч қандай ишқий муносабатлар бўлмаган. 2 апрель куни соат 18:00 да Миробид уйидан фарзанди билан жанжаллашиб чиқди. Бу вақтда дўконга чиқиб кетаётган эдим. У мени кўриб, олдимга келиб, оилавий ишларига аралашмаслигимни талаб қилиб, жанжал кўтарди ва пичоқни қорнимга санчди. Унга нисбатан ҳеч қандай даъвойим йўқ. Чора кўриш ёки кўрмаслик масаласини судга ҳавола қиламан», — дейди жабрланувчи Карина Сабанян.

    Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Беҳзод Турдиев мазкур ишни кўриб чиқиб, судланувчи Миробид Тошматовни Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмининг «л» банди (қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топиб, унга нисбатан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

    Мавзуга доир: 

    • Наманганда қиморбозлар пичоқлашгани айтилган видео юзасидан маълумот берилди
    • Қашқадарёда маст ота ўғлини темир бўлаги билан уриб, ўлдириб қўйди
    • Андижондаги бозорда тенгдошини пичоқлаб, унинг ўлимига сабабчи бўлган фуқаро 8 йилга қамалди

    13.09.2021, 13:18   Изоҳ (0)   34906
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада 36 ёшли маст эркак жанжал оқибатида танишини уриб, ўлдириб қўйди

    13.09.2021, 12:42

    Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТнинг юбилей саммитида иштирок этади

    13.09.2021, 12:14

    Ўзбекистонда коронавирус ва пневмония билан кунлик касалланиш ҳолати пасаймоқда

    13.09.2021, 11:31

    Ўзбекистонда 14 сентябрь куни ҳарорат 35 даражагача кўтарилади

    13.09.2021, 10:29

    «Давлат маблағи шахсий маблағим эмас, шартнома бўлсагина, тўлаб берамиз». Тадбиркордан қарздор экани айтилган қашқадарёлик мансабдор вазиятга изоҳ берди

    13.09.2021, 10:13

    «Ўзбекистонда ОАВга босим йўқ» — Содиқ Сафоев

    13.09.2021, 08:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар



    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50

    Расман. Хаби Алонсо — “Реал Мадрид” бош мураббийи

    Спорт | 25 май, 15:24

    Ҳиндистон чегарачилари давлатга ноқонуний киришга уринган покистонликни отиб ўлдирди

    Дунё | 25 май, 15:09

    Кевин де Брюйненинг кейинги манзили қайси чемпионат бўлиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 25 май, 14:16

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    Лайфстайл | 25 май, 14:11

    Ўзбекистонда имтиёзли тоифага кирувчилар давлат ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати қайта тасдиқланади

    Ўзбекистон | 25 май, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.