«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, ўтган ҳафта давомида Волгабўйи ҳудудларидан антициклон ҳисобига кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Салқин ҳаво шарққа, Қозоғистон ҳудуди томонга қараб чекинади.
13 сентябрь, душанба куни Ўзбекистонда ҳарорат 27-32 даража бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқиндир.
14 сентябрь, сешанба куни ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво 12-15 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони иситади ва ҳарорат сешанба куни 29-34 даражадан ҳафта охирига келиб 32-37 даражагача аста-секин кўтарилади.
Изоҳ (0)