Фарғонада спиртли ичимлик таъсирида бўлган икки фуқаронинг жанжали ўлим билан якунланди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 7 сентябрь куни Учкўприк тумани «Меҳнатобод» маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган Ҳ.Ҳ. яшаш хонадонида таниши 1964 йилда туғилган И.А. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шундан сўнг ўртада юзага келган жанжал натижасида Ҳ.Ҳ. турли жисмлар билан И.А.ни уриб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда И.А. ҳодиса жойида вафот этган.Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.Ҳ.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)