• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманган, Самарқанд ва Хоразмда буйрак трансплантацияси йўлга қўйилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, Ўзбекистонда йилига ўртача 750 мингта жарроҳлик амалиёти бажарилади. Жаҳон тиббиёти ютуқлари ўрганилиб, зарур шароитлар яратилаётгани натижасида республика марказларида қилинадиган операциялар тури 350 тага, вилоят марказларида 130 тага, туман шифохоналарида 60 тага етди. 32 та шифохонада замонавий эндоваскуляр хирургия бўлимлари ташкил этилган.

    Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бу йўналишдаги асосий муассасадир. Ҳудудларда унинг 14 та филиали фаолият юритмоқда.

    Тақдимотда ушбу марказнинг тиббий-илмий салоҳияти, ҳудудларда ўтказилган кўриклар натижалари ҳақида маълумот берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати билан қабул қилинган давлат дастурида туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари негизида 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиши белгиланган эди. Шу мақсадда 2021 йил 26 июлда давлат раҳбарининг «Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Бугунги кунда ушбу марказлар босқичма-босқич ташкил этилмоқда. Уларнинг ҳар бири 50 ўринга эга бўлади. Замонавий жиҳозланадиган бу марказлар юқори технологик жарроҳлик амалиётларини туманларнинг ўзида бажариш имконини беради.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тақдимотда шу борада амалга оширилаётган ишлар Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги шифохона мисолида кўриб чиқилди. У Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманлари аҳолисига хизмат кўрсатади. Президент қарорига мувофиқ, марказ яқинда 1 миллион долларлик асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Ҳозирги пайтда телемедицина мулоқотлари ташкил этилиб, шифокорлар малакаси оширилмоқда.

    Давлат раҳбари туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш мумкинлигини таъкидлаб, бунинг учун зарур шароит яратиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

    Бугун энг керакли йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси. Кейинги йилларда бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, ҳуқуқий-ташкилий асослар яратилмоқда. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро қон томир жарроҳлиги бўлимлари учун янги бино қурилмоқда.

    Ўзбекистонда 500 нафар бемор жигар, 1 минг 500 нафар киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини билдирмоқда. Жарроҳлик бўлимларининг жиҳозланиши талаб даражасида эмаслиги, малакали мутахассислар етишмаслиги, иммуногенетик текширувлар лабораторияси йўқлиги соҳа ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу боис Республика хирургия илмий-амалий тиббиёт марказини трансплантологияга йўналтириб, иммуногенетик лаборатория ва симуляцион марказ ташкил этиш, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантациясини йўлга қўйиш режалаштирилган.

    Давлат раҳбари илғор технологиялар асосида ташхислаш, операция қилиш ва даволаш бўйича мутахассислар тайёрлаш,чет эллардаги етакчи тиббиёт муассасаларига малака оширишга юбориш зарурлигини таъкидлади.

    Молия вазирлигига бу мақсадлар учун зарур маблағ ажратиш, трансплантолог жарроҳларга иш ҳақини табақалаштирилган тарзда тўлаш тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрди
    • Фото: Олимпиячилар формасидаги Шавкат Мирзиёев невараси Саодатхон билан бирга
    • Шавкат Мирзиёев: «2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг доллардан оширамиз»

    13.09.2021, 21:33   Изоҳ (0)   17879
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Вакциналарнинг самарадорлигига шубҳа йўқ» — Нурмат Отабеков

    13.09.2021, 20:38

    Ўзбекистондаги барча афғонистонлик ҳарбийлар мамлакатни тарк этди – ТИВ

    13.09.2021, 20:16

    Чирчиқда тадбиркорнинг 33 минг долларини қўлга киритиб, уни тотализаторда ютқазиб қўйган шахсга жиноий иш очилди

    13.09.2021, 19:37

    Тошкент вилоятидаги ЙТҲларнинг бештадан биттаси Damas иштирокида содир бўлаётгани аниқланди

    13.09.2021, 18:36

    «Ўзбекнефтгаз»: 8 ойда 109 та қудуқ бурғиланиб, 451 таси мукаммал таъмирдан чиқарилди ва 40 та технологик объект ишга туширилди

    13.09.2021, 18:30

    «Миллий тикланиш» партияси TikTok’ни блоклашни таклиф қилди

    13.09.2021, 18:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.