• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Andijon
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Моника Белуччининг собиқ турмуш ўртоғи Венсан Кассель ва Тина Кунакининг севги ҳикояси

    Моника Белуччининг собиқ турмуш ўртоғи, актёр Венсан Кассель 2018 йил 24 августда иккинчи марта уйланган. У турмуш ўртоқ сифатида ўзидан 30 яшар кичик Тина Кунакини танлаган. Жуфтликнинг севги ҳикояси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Таътилда бошланган муносабатлар

    Актёр эндигина мода оламига кириб келган, 18 ёшни қаршилаганига ҳали ҳеч қанча бўлмаган Тинани 2015 йилда учратган. Уларнинг ҳар иккиси таътил вақти Ибицада учрашган. Сёрфинг билан шуғулланаётган Венсан Тинанинг эътиборини тортган. Шу куни кечқурун барда актёрнинг нигоҳи бир гала одамлар қуршовида қаҳ-қаҳ отиб кулаётган қизга тушган. Умумий дўстлари сабаб танишган жуфтлик кейинроқ суҳбат қурган. Ўша лаҳзада Тина Венсандан сёрфинг учишни ўргатишини сўраган. Кассель бунга жавобан эртаси куни тонгга учрашув белгилаган.

    Жуфтлик сёрфинг учган, кейин эса сайр қилишга қарор қилган. Модель актёрнинг ҳаёти ва суратга олиш жараёни билан боғлиқ ҳикояларини диққат билан тинглаган. Касселни қаршисидаги дилбар қизнинг энергияси ва таъсирчанлиги ўзига ром қилган. Ўша кундан бошлаб улар ҳар куни кўриша бошлашган. Вақтни мунтазам равишда бирга кечириш натижасида уларнинг ўртасида севги алангалари учқунлай бошлаган. Таътил тугаганидан кейин Кассель бир неча йилдан буён яшаб келаётган мамлакати — Бразилияга, Кунаки эса ота-онасининг ёнига — Биаррицга қайтган.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Ёш танламас севги 

    Бир неча ой ўтиб Тина акаларини Венсан билан таништирган. Улар аввалига безовталанган, аммо кейинроқ синглиси сингари актёрга мафтун бўлган. 2016 йил августда уларнинг ҳар иккиси муносабатларини яширган, аммо ноябрга келиб биргаликда кўриниш берган. Жуфтлик Гран-Паладаги Victoria’s Secret шоусига борган. Венсан йиллар давомида орттирган машҳурлигидан келиб чиқиб моделга дунё подиумларида танилишни таклиф қилиши мумкин эди, аммо қизнинг муваффақиятга эришиши учун актёрнинг ёнида кўриниш беришнинг ўзи кифоя бўлган. Шундан кейин қизнинг карьера борасида омади чопган, турли таклифлар келиб туша бошлаган.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Бир муддат Бразилияда яшаган машҳурлар кейинчалик Тина учун Францияга қайтиб боришга рози бўлган. Гап шундаки, Кунакининг иш жойи Парижда бўлган. Қизиғи шундаки, актёр қайлиғи билан борганида унинг собиқ рафиқаси шаҳар ҳаётидан чарчаганини важ қилиб, у ерни тарк этган. 2017 йилнинг май ойида Моника актёр Жил Леллуш билан, Венсан эса, табиийки, Тина билан бирга кўриниш берган.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Жиддийлашган муносабатлар

    Машҳурлар 2018 йилни биргаликда кутиб олган. Кейин унаштирув, ундан кейин эса тўй маросими бўлиб ўтган. Улар Франциянинг жануби-ғарбидаги шаҳар — Бидартда турмуш қурган. Бу вақтда Венсан Биаррицдан уй харид қилиб улгурган. Венсан ҳамма вақт серфарзанд ота бўлишни исташини айтиб келган (Моника билан турмушидан икки нафар қиз фарзанди: Дева ва Леони бор). «Мен ғоят ошиқман ва фарзандларимиз бўлишига ишончим комил». Аммо кўпчилик Тинанинг карьерадан воз кечиб, фарзандли бўлиши мумкинлигини имконсиз деб ҳисоблаган. Аммо бундай бўлмаган. Тўйларидан 8 ой вақт ўтиб, 2019 йилда Амазони исмли қиз фарзанд дунёга келган. Бугунги кунда бахтли ҳаёт кечириб келаётган жуфтлик 2021 йил 31 июль куни муносабатларининг олти йиллиги, 25 август куни эса тўйларининг уч йиллигини нишонлаган. Шахсий ҳаётларида уйғунлик ҳукм сурадиган эр-хотин иш ва муносабатларини бирлаштириб, фарзандлари Амазонига етарли даражада вақт ажратишнинг уддасидан чиққан.

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Шунга қарамай, Кунаки ва Белуччини бир-бири билан солиштирадиганлар йўқ эмас. Аслида эса бир муносабат тугаганидан кейин бошқаси бошланиши табиий ва Тинанинг ўрнида бошқа бир қиз бўлиши ҳам мумкин эди. Жамоатчилик ёш қизга уйлангани сабаб француз актёрини танқид қилишдан тўхтамайди. Буларга эса Венсаннинг бир жавоби бор: у 50 ёш ва айнан шу сабаб ҳам атрофдагиларнинг фикрига эътибор бермай, нима хоҳласа, шуни қилади. Буни онасига айтган гапларидан ҳам билса бўлади: «Кексаликнинг яқинлашиши ғоят ажойиб, она. Бир деганда дафъатан аслида нималарни яхши кўришинг, қайсиларини эса йўқлиги ҳақида ўйлай бошлайсан ва сенда мунофиқлик учун вақт бўлмайди», — деган у.

    Мавзуга доир:

    • Узоқ вақт бахтли ҳаёт кечириб, сўнг ажрашиб кетган юлдузли жуфтликлар (фото)
    • Экрандаги муҳаббат: бир неча бор севишганлар ролини ижро этган Голливуд юлдузлари (фото)
    • Фото: Рафиқасининг бўйи турмуш ўртоғиникидан баланд бўлган юлдузли жуфтликлар
    • Фото: Турмуши бир йилдан узоққа бормаган юлдузли жуфтликлар
    • Хиёнатдан кейин оиласини сақлаб қола олган юлдузли жуфтликлар

    13.09.2021, 10:57   Изоҳ (0)   17147
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Отабек Мирзахолов янги машина харид қилди, Ситора Фармонова қандай инсонга турмушга чиқади? Нуриддин Ҳамроқулов хонадонида тўй

    12.09.2021, 22:52

    Роли учун чиройини қурбон қилган Голливуднинг гўзал юлдузлари (фото)

    12.09.2021, 19:52

    Ким Кардашьянга ўхшаш учун 1 млн доллар сарфлаган қиз қандай кўринишга эга?

    12.09.2021, 13:56

    Голливуд юлдузларига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган одамлар

    12.09.2021, 10:52

    Орзулар рўёби: Мухлисига кўнгил қўйган юлдузлар (фото)

    12.09.2021, 08:52

    «Жиноятчининг дилбанди». Қонунни бузган ота-оналарнинг машҳур фарзандлари (фото)

    11.09.2021, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эндиликда давлат хизматчиларига ойлик маошининг 30 фоизгача интизомий жазо қўлланилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:30

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    Реклама | 20 июн, 21:00

    Ўзбекистонлик вояга етмаган ака-ука хорижда қаровсиз қолдирилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:15

    Исроил Фаластин уйларини ҳарбий базаларга айлантирмоқда

    Дунё | 20 июн, 21:05

    Биз ҳар доим нотўғри сақлаб келган 12 маҳсулот 

    Маслаҳатлар | 20 июн, 20:50

    Энди давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:40

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Трамп Эроннинг ядро дастурини ривожлантиришда Обамани айбдор деб атади

    Дунё | 20 июн, 20:30

    Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:20

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10

    Bloomberg: Эрон Исроилдаги шахсий камераларга уланиб ҳужумларини аниқлаштирмоқда

    Дунё | 20 июн, 20:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.