Севимли кумирига ўхшаш учун катта миқдорда маблағ сарфлайдиган кишилар сони тобора кўпайиб бормоқда. 29 яшар британиялик Чали шундай ашаддий мухлислардан саналади. Бир неча йил аввал Ким Кардашьянга ўхшашга қарор қилган қиз орзусига эришиш учун 1 300 000 доллар сарфлаган.
«Мен унинг суратини кўришим биланоқ Кимга ўхшашимни тушуниб етдим. Уни Instagram’да кузата бошладим ва ҳар сафар фотосини кўрганда ‘Ахир бу мен-ку’, дер эдим», — деган Чали.
Ташқи кўриниши учун у ботокс ва филлерлардан фойдаланади. Пластик жарроҳлик ҳақида эса ҳали қарор қилмаган. У маблағнинг асосий қисмини Кардашьян сингари дизайнерлик либослари, пойабзал ва сумкалар учун сарфлайди. Британиялик қиз Кимга нафақат ташқи кўриниш, балки гардеробдаги кийимлари билан ҳам ўхшашга ҳаракат қилади.
Масалан, Кардашьянники сингари Balmain брендининг либоси учун Чали 4000 фунт (5535 доллар) ишлатган. Givenchy’ники сингари кўйлак учун эса 7000 фунт (9684 доллар) ишлатган.
Йилда бир неча марта янгилаб туришига тўғри келадиган коллекциясидаги дизайнерлар томонидан тақдим қилинган сумкалари ҳам тахминан шунча пул туради.
Мавзуга доир:
- Тўй учун миллион. Никоҳ маросими учун катта маблағ сарфлаган юлдузли жуфтликлар
- «Ўзимга бўлган ҳурматни йўқотдим»: Ким Кардашьян ҳомиладорлик давридаги муаммоси ҳақида гапирди
- Ким Кардашьян Канье Уэстнинг шоусида тўй либосида пайдо бўлди (видео)
- Торт, компьютер ўйинлари ва машҳур юлдузлар яхши кўрадиган бошқа нарсалар (фото)
Изоҳ (0)