• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Болалар бузиб қўймасин деб ўчирамиз». Тошкентдаги пиёдалар ерусти ўтказгичларидаги чанг босган эскалатор ва лифтлар нега тўлиқ, мунтазам, маромида ишламайди?

    1859 йил 9 августда эскалатор патентланди. Дастлаб истироҳат боғларида аттракцион сифатида фойдаланилган ушбу «ҳаракатланадиган зинапоя» 1911 йилга келиб метроларда қўлланила бошлади. Бу билан ҳаракат тезлиги ортиб, йўловчиларнинг оғирини енгиллатди ва лифт-у эскалатор турмушимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурди.

    Фото: «Gidlestnic.ru»

    Бугун Тошкентнинг турли манзиллари — пиёдалар ерусти ўтказгичлари, савдо марказлари, метро бекатларидаги эскалаторлар қулайлик қаторида айрим фойдаланувчилар учун нажот. Кексалар ё ёш болали ота-она, юкхалта кўтарган йўловчидан бу қурилманинг аҳамиятини сўраса арзийди. Лекин одамнинг мушкулини хийла аритадиган эскалаторларнинг (пойтахт бўйлаб) ҳаммасиям халққа хизмат қилмаётгани, ишлаган кунидан ишламаган вақтлари кўпроқлиги дилни ранжитади. «Дарё» мухбири Тошкент ерусти ўтказгичларидаги эскалатор ва лифтларнинг техник ҳолати, ишлаш соати ва ундан мунтазам фойдаланадиган (амалда кўпам фойдаланолмаётган) йўловчилар фикри билан қизиқди.

    Бошланишига 5 нуқта: Шота Руставели ва Муқимий, Бунёдкор ва Муқимий, Чўпон ота ва Бунёдкор, Оқтепа ва Муқимий кўчалари кесишмаси, Абдулла Қодирий кўчасидаги («Ганга») пиёдалар ерусти ўтказгичларини танладик. 8, 21 август ва 1 сентябрь кунлари шу ерларда бўлганимизда эскалатор ва лифтларнинг (байрам кунлари баъзи жойларда эскалаторларнинг «юраётгани»ни ҳисобга олмаганда) деярли ишламаётгани устидан чиқдик.

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичи эскалаторининг 2021 йил 8 августдаги чанг босган ҳолати. Чиқиш томони.

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичи эскалаторининг 2021 йил 8 августдаги чанг босган ҳолати. Чиқиш томони.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичининг иккала томонидаги эскалатор анчадан бери ишламай, чанг босиб ётган экан. 8 август пешин вақтига яқинлашгани учунми, кўприкда ҳаракатланаётганларни деярли учратмадик. Икки ҳафта ўтгач, 21 августда яна шу нуқтага қайта борсак, вазият ўша-ўшалигича қолганини кўрдик. Чанги яна бир неча ҳиссага кўпайган эскалатор ҳамон ўчиқ.

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичи эскалаторининг 2021 йил 8 августдаги чанг босган ҳолати. Тушиш томони.

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичи эскалаторининг 2021 йил 8 августдаги чанг босган ҳолати. Тушиш томони.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичи эскалатори ишламаётгани сабаб йўловчилар зинадан ҳаракатланмоқда. 2021 йил 21 август

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичи эскалатори ишламаётгани сабаб йўловчилар зинадан ҳаракатланмоқда. 2021 йил 21 август
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Мавлуда Расулова – «Эскалаторни ёқинглар, деб ҳокимиятдан сўрасам, болалар ўйнаб, бузиб қўяди, дейишди».

    Мавлуда Расулова

    Мавлуда Расулова
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Бу ердаги эскалатор ишлаганини кўрмаганман. Ёшим 63 да. Бир неча касалликдан қийналганим учун доимий даволаниб юраман. Юрагимга «стенд» қўйилган, «сахар»им ҳам бор. Йўлнинг нариги тарафидаги дорихонага бориш учун мажбуран ўтаман ҳаллослаб. Даволайдиган докторим иккита зина ҳам юқорига чиқмагин деган. Мана ҳозир санасам 48 та зина экан. Энди шунча зинадан тушаман. Доримни олиб, қайтишда яна шу кўприк ва зиналардан юраман. Тўғри, бу атрофда дорихона кўп, лекин мен олишим керак бўлган дори қурғурнинг ҳаммасиям топила қолмайди-да. Бугун юрагимникини олсам, диабетимники тугаб қолади. Уни ҳам олсам, буйрагимникига чиқишимга тўғри келади. Мана қаранг, ҳозир ҳарсиллаб қолганман. Мен-ку, касалим сабаб дори-дармонга кўчага чиқарман, лекин ногиронлар, ҳар куни ишга бориб-келадиган, болалар аравачасида боласи билан кўчага чиқадиган аёллар нима қилсин?

    Шанба, якшанба кунлари одамлар бозорлик қилиб қўлларида оғир сумкалари билан ўтишади. Наҳот, шуни ўйлашмаса! Эскалаторни ишлатишларини сўраб ўтган йили ҳокимликка ҳам бордим. «Болалар ўйнаб, бузиб қўйишади, шунга ўчириб қўямиз» дейишди. Ота-онаси ё бирор ҳамроҳсиз кўприкка чиққан болаларни умуман кўрмайсиз бу ерда. Ишлатишмас экан, нимага фалон пул сарфлаб қуришган бўлмаса? Машиналар ўтадиган катта йўлдан биз учун захирага йўл ташлаб кетишсин эди... Ёки камера, назорат қиладиган бирор одам қўйишсин. Машина «стоянка»ларига назоратчи қўйиб, машина қўйганимиз учун пул олишади-ку! Нимага давлат ўзининг ҳақини талаб қилади-ю, бизга келганда ҳуқуқларимиз оёқости бўлаверади?

    Пойтахтдаги ерусти ўтказгичлари Шаҳар сунъий иншоотларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқарма (ШСИФУСТИБ) тасарруфида. Табиийки, улардаги эскалатор ва лифтларнинг соз ҳолатга келтирилиши ушбу бошқарманинг бўйнида. Абдулла Қодирий ва Себзор кўчалари кесишмасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичи 2015 йили қурилган бўлиб, бошқарма тасарруфига 2019 йилда ўтказилган. ШСИФУСТИБ раҳбари Шавкат Валиевнинг маълум қилишича, бошқарма эскалатор ва лифтларга хизмат кўрсатиш учун мослашмагани сабаб ҳар йили уларга хизмат кўрсатувчи корхоналар билан тендер асосида шартнома тузилади. Техник хизмат кўрсатиш ишлари, уларнинг ёқиб ўчирилиши ШСИФУСТИБ бошқаруви остида тендерда ютган корхона ходимлари чекига тушади. Эрталаб 07:00 дан — 22:00 гача эскалатор ва лифтлар ёқиқ туриши, айрим техник таъмирланишларни айтмаганда узлуксиз ишлаши керак.

    Афсуски, йўловчиларнинг кўпи пиёдалар ерусти ўтказгичидан ҳар кун ўтса-да, бу қурилманинг ёқилганини кўрмаганини айтди.

    Равшан Зиёев — «Тайёр техникани ишлатмаётган масъуллар халқ олдида жавоб берсин!»

    Равшан Зиёев

    Равшан Зиёев
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    54 ёшдаман. Кўприк қурилиб, эскалатор қилинганда енгиллик бўлар экан-да, деб суюнгандим. Бу йўлдан аёлим ҳам, мен ҳам кунига икки мартадан ўтамиз. Бир ой олдин нариги томони ишлаб, бу тарафи ишламаётганди. Мана, ҳозир иккаласи ҳам ўчиқ. Элликдан ошган бўлсамам, ҳартугул, оёғимда қувват бор. Аммо мендан қарилар, ногиронлар, қўлида оғир юки борларга қийин. Бунга қарайдиган масъулларни топиб, нимага ишлатмаётганини сўрашга вақтим йўқ. Чунки ишга бормаган ҳар бир соатим учун маошимнинг маълум қисмидан маҳрум бўламан. Нега ўз пулимиз — тўлаган солиқларимизга қилинган техникани ишлатиб қўйишмайди? Шунга ҳеч жавоб тополмайман. Мана, йўлдан ўтаётган машиналар қоида бузса, жарима тўлайди-ку, бизнинг олдимизда тайёр техникани ёқмаётган амалдорлар ҳам халққа жарима тўласин. Биз хато қилсак, товон тўлаймиз-у, уларга келганда нега жимжитлик?
    1 сентябрь куни яна шу ерга келдик. Байрам баҳона Тошкент кўчалари гавжум бўлади. Бу эса пиёдалар ерусти ўтказгичларида ҳаракатланувчилар нисбати ҳар доимгидан ҳам ортади дегани. Ўтказгич эскалаторининг «Авалон» савдо дўкони томонидаги чиқиш қисми маромида ишлаяпти. «Хайрият, байрам куни ёқишибди-я!» деб юқорига кўтарилиб, тушиш қисмига яқинлашсак, жуда вақтли қувониб қўйибмиз. Ушбу ўтказгичга параллел равишда қурилган Миллий банк тарафдаги иккинчи ерусти ўтказгичида на тушиш, на чиқиш эскалаторлари ишлаётганди.

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичининг «Авалон» тарафдаги чиқиш қисми ишлаяпти. 2021 йил 1 сентябрь

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичининг «Авалон» тарафдаги чиқиш қисми ишлаяпти. 2021 йил 1 сентябрь
    Фото: Асила Турсунбоева

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичининг Миллий Банк тарафдаги чиқиш қисми ишламаяпти. 2021 йил 1 сентябрь

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичининг Миллий Банк тарафдаги чиқиш қисми ишламаяпти. 2021 йил 1 сентябрь
    Фото: Асила Турсунбоева

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичининг Миллий Банк тарафдаги тушиш қисми ишламаяпти. 2021 йил 1 сентябрь

    Абдулла Қодирий кўчасидаги пиёдалар ерусти ўтказгичининг Миллий Банк тарафдаги тушиш қисми ишламаяпти. 2021 йил 1 сентябрь
    Фото: Асила Турсунбоева

    Иккинчи манзил — «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичи. Унда лифт бор, аммо эскалатор йўқ. 8 августда ушбу лифтнинг ишлаётгани ва ундан одамлар фойдаланаётганига гувоҳ бўлдик.

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичида эскалатор йўқ.

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичида эскалатор йўқ.
    «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичидаги мавжуд лифт ишлаяпти. 2021 йил 8 август

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичидаги мавжуд лифт ишлаяпти. 2021 йил 8 август
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Аммо 21 августда лифт ўчириб қўйилган, пиёдалар қўлларидаги юкхалталари билан зинадан кўтарилиб тушишаётганди. Йўловчилар ишдан қайтаётгани учун шошиб ўтиб-қайтишар, ҳолатга муносабат сўраганимизда, бу кўп йиллик дардлари эканини айтишди.

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичи лифти ишламаяпти. Шу сабаб йўловчилар зина орқали тушиб келишмоқда. 2021 йил 21 август

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичи лифти ишламаяпти. Шу сабаб йўловчилар зина орқали тушиб келишмоқда. 2021 йил 21 август
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ихтиёр Файзиев — «Ҳаммаси хўжакўрсинга. Бирор каттакон ўтсагина лифт ёқилади»

    Ихтиёр Файзиев

    Ихтиёр Файзиев
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Бу ҳудудда беш йилдан бери яшайман. Масжидга беш маҳал шу кўприкдан ўтиб-қайтаман. Лифт ишлаганини онда-сонда кўраман. Унда ҳам бирор каттакон йўлдан ўтиб кетаётганини билиб ёқиб қўйишади. Балки, электрни тежамоқчи бўлишар... Очиғи, ҳаммаси хўжакўрсинга.

    Йўлнинг нариги бетидаги дўкондан бозорлик қилиб чиққач жуда қийналаман. Ҳалиям одамлар меҳрибон. Қўлимдагини олиб, ёрдам беради. Нафақат бу, балки бошқа кўприклардаги лифтлар ҳам кўзбўямачиликка қурилган. «Дом»ларни-ку айтмаса бўлади. Икки кун олдин шу атрофдаги бир «дом»нинг олдида 86 га кирган амаки йиғлагандан баттар бўлиб ўтирибди. Тинчликми деб сўрасам, «Ўн кундан бери лифт ишламаяпти, кутиб-кутиб, охири сабрим тугаб пастга амаллаб тушгандим, энди чиқолмаяпман», — дейди. Энди бунисига нима дейишга ҳайронман...

    Эскалатор ва лифтларнинг ҳар куни ўн икки соатдан ошиқ вақт давомида ишлаб туришини таъкидлаган бошқарма раҳбарига биз борган икки кундаги турли соатларда ҳам уларнинг соз ҳолатда эмаслигини айтганимизда:
    Пиёдалар ерусти ўтказгичларида техник кўрик, техник хизмат кўрсатиш, тозалаш ишлари олиб борилаётганда, электр энергиясида узилишлар содир бўлганда лифт ва эскалаторлар ҳаракатдан тўхтатиб қўйилади. Сиз ўтаётган вақтда шундай ҳолат кузатилган бўлиши мумкин. Бундан бошқа вақтларда лифт ва эскалаторлар техник хизмат кўрсатувчи корхона томонидан назорати остида ишлайди, — дея таъкидлади.
    Аммо «Новза» метроси қаршисидаги ушбу пиёдалар ерусти ўтказгичидан олинган фотосурат юқоридаги таъмирлаш ишларининг ҳеч бири бўлмаётганини кўрсатади. Техник ва тозалаш ишлари олиб борилиши учун тузатувчи усталар ёки махсус хизмат кўрсатувчи ходимлар бўлиши керак. Аммо тасвирлар фақат йўловчилар борлигини кўрсатмоқда. Суратда яққол кўзга ташланиб, зина тепасида ёниб турган чироқлар электрда ҳам узилиш бўлмаганини исботлайди. Бундан келиб чиқадики, лифт бесабаб ўчириб қўйилган. Қолаверса, ушбу пиёдалар ерусти ўтказгичида Мустақиллик байрами кунида бўлганимизда ҳам лифт ишламаётганди.

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган пиёдалар ерусти ўтказгичи. 2021 йил 21 август. Зинанинг бошланиш қисмидаги иккита чироқ ёниқ. Бу ерда пиёдадан бошқа қандайдир таъмирловчилар ҳам кўринмайди.

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган пиёдалар ерусти ўтказгичи. 2021 йил 21 август. Зинанинг бошланиш қисмидаги иккита чироқ ёниқ. Бу ерда пиёдадан бошқа қандайдир таъмирловчилар ҳам кўринмайди.
    «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичи. Пиёда лифтда тушмқочи бўлиб унинг келишини кутиб турибди, аммо лифт ишламаяпти.

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичи. Пиёда лифтда тушмқочи бўлиб унинг келишини кутиб турибди, аммо лифт ишламаяпти.
    Фото: Асила Турсунбоева

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичи. Лифтнинг келишини кутган йўловчилар у келмагач зина орқали тушиб кетмоқда.

    «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичи. Лифтнинг келишини кутган йўловчилар у келмагач зина орқали тушиб кетмоқда.
    Фото: Асила Турсунбоева

    Навбатдаги манзил Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги («Мирзо Улуғбек» метросига киришдаги) пиёдалар ерусти ўтказгичи. Унда лифт ҳам, эскалатор ҳам мавжуд, аммо у 8 августда умуман ишламаётганди. Йўловчилар деярли йўқ, бироқ эскалаторнинг турли қисмлари, зина ва йўлакда тартибсиз ёйилиб ётган реклама қоғозлари — флаерлардан аввал бу ердан одамлар ўтгани, эҳтимол эскалатор ҳам ишлаганини англаш мумкин.

    Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги («Мирзо Улуғбек» метросига киришдаги) пиёдалар ерусти ўтказгичида сочилиб ётган реклама қоғозлари — флаерлар. 2021 йил 8 август

    Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги («Мирзо Улуғбек» метросига киришдаги) пиёдалар ерусти ўтказгичида сочилиб ётган реклама қоғозлари — флаерлар. 2021 йил 8 август
    «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги («Мирзо Улуғбек» метросига киришдаги) пиёдалар ерусти ўтказгичи эскалаторида сочилиб ётган реклама қоғозлари — флаерлар. 2021 йил 8 август

    Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги («Мирзо Улуғбек» метросига киришдаги) пиёдалар ерусти ўтказгичи эскалаторида сочилиб ётган реклама қоғозлари — флаерлар. 2021 йил 8 август
    «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Бундан икки ҳафта ўтиб — 21 август шомга яқин қўлида юкхалта, баъзан ёнидаги ҳамроҳлари билан зинадан ҳаракатланаётган йўловчиларни учратдик. Эскалатор ва лифт яна ишламаяпти.

    Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги («Мирзо Улуғбек» метросига киришдаги) пиёдалар ерусти ўтказгичидаги лифт ва эскалатор ишламаётганидан одамлар зина орқали ҳаракатланишмоқда. 2021 йил 21 август

    Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги («Мирзо Улуғбек» метросига киришдаги) пиёдалар ерусти ўтказгичидаги лифт ва эскалатор ишламаётганидан одамлар зина орқали ҳаракатланишмоқда. 2021 йил 21 август
    «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Нурмурод Элмуродов — «Зиналардан чиқиш ишдан чарчаб келаётган одамга — муаммо»

    Нурмурод Элмуродов

    Нурмурод Элмуродов
    «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Эрталаб ишга шошиб кетаётганимда зинадан ҳаллослаб чиқаман. Ўзи бор-у, аммо ишламаётган эскалатор ва лифтни кўриб бир хўрсиниб қўяман. Чарчаб қайтаётганда тушишда қийналмайман, лекин юқорига чиқишда тилим осилиб қолади. Ишласа, ҳартугул одамларга енгиллик бўларди. Шаҳарнинг қоқ марказида шу аҳвол бўлса, четроқларга умид боғламаса ҳам бўлади.
    Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги ушбу ерусти ўтказгичи 2018 йилда қурилган бўлиб, ШСИФУСТИБ бошқармаси тасарруфига 2020 йилда ўтган. Бошқарма раҳбари Шавкат Валиевга иккала ҳаракатланиш воситаси ҳам ишламаётганини айтганимизда, улар таъмирдан бошқа вақтларда соз ҳолатда бўлиши, ходимлари томонидан уларнинг ёқиб қўйилиши таъминлангани ва ҳатто тунги пайтларда кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида махсус навбатчилик гуруҳлари шакллантирилганини айтди. Аммо вазиятдан олинган тасвирлар алдамайди.Пиёдалар ерусти ўтказгичлари ишламаслиги борасида йўловчиларнинг кўпи салбий баҳосини айтса-да, бир фойдаланувчи қурилмани ўчириш иқтисодга фойдалигини айтди.
    Эскалаторни ҳам, лифтларни ҳам ўчириб қўйиш керак. Электр, қанча энергия тежалади! Кейин зинадан тушиб-чиқиш соғлиққа фойда. Техника одамни дангаса қилади. Булар имконияти чекланганлар учун ишлагани маъқулроқ, — деди ўзини Миртоҳир Холиқов деб таништирган йўловчи.

    Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги («Мирзо Улуғбек» метросига киришдаги) пиёдалар ерусти ўтказгичи. 2021 йил 1 сентябрда ҳам яна ўша манзара — эскалатор ва лифтнинг ишламаётганига гувоҳ бўлдик.

    Чўпонота ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги («Мирзо Улуғбек» метросига киришдаги) пиёдалар ерусти ўтказгичи. 2021 йил 1 сентябрда ҳам яна ўша манзара — эскалатор ва лифтнинг ишламаётганига гувоҳ бўлдик.
    Фото: Асила Турсунбоева

    Шота Руставели ва Муқимий, Оқтепа ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичларига бордик. Иккала нуқтада ҳам эскалатор ва лифт мавжуд эмас. Одатда зинапояларнинг ёнида бўладиган эскалатор учун жой ташлаб кетилган бўлса-да, ҳалигача нишона йўқ. Бунга изоҳ сўраб яна ШСИФУСТИБ раҳбарига юзландик.

    Ерусти ўтказгичлари «ТошкентБошПланЛити» ташкилоти томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, «Мостоотряд-13» компанияси томонидан қурилган. Лойиҳада лифт ва эскалаторларнинг бўлиши кўрсатилмаган ва қурувчи компания томонидан лойиҳадагидек қурилган. Агар энди қуриш зарурати пайдо бўлса ҳам лойиҳага ўзгартиришлар киритиш бизнинг ваколатимизга кирмайди, — деди Шавкат Валиев.
    Ерусти ўтказгичларини қурган «Мостоотряд-13» компанияси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Кўприк қурилиш» трестига тегишли. Ушбу трест ходими ерусти ўтказгичларининг буюртмачиси ШСИФУСТИБнинг ўзи эканлиги, лойиҳалаштириш ҳам бошқарманинг иштирокида бўлгани ва буюртмачи сифатида улар ажратган пул асосида қурилганини айтди. Шота Руставели ва Муқимий, Оқтепа ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичларида лифт ва эскалаторлар қурилмаганининг сабаби сифатида ШСИФУСТИБ томонидан пул ажратилмаганини таъкидлаб ўтди. Ҳар бир пиёдалар ерусти ўтказгичига қанча маблағ ажратилганини билиш мақсадида Шаҳар сунъий иншоотларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқармага боғландик. Бошқарма раҳбари Шавкат Валиев маблағларни ҳисоблаш бошқарманинг бўйнида эмаслиги, «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси бу ҳақда маълумот беришини айтди. Инжиниринг компаниясига маълумот сўраб боғланганимизда айни дамда маблағлар ҳақидаги ҳужжатлар архивда сақланаётгани, компания раҳбарларининг ҳаммаси ўзгаргани сабабли буни аниқлаш имконсизлиги айтилди.

    Тошкентнинг яна иккита нуқтасида пиёдалар ерусти ўтказгичлари қурилмоқда. Шаҳар ҳокимлиги томонидан қурилаётган ушбу ўтказгичларининг иккиси ҳам Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган бўлиб, уларда зина ва икки тарафида лифт бўлиши кўзда тутилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ерусти ўтказгичларидан бирининг қурилиш-монтаж ишлари 2021 йил сентябрь ойи охири, иккинчиси эса шу йилнинг октябрь ойи охирига режалаштирилган. Қайд этилишича, қурилаётган пиёдалар ерусти ўтказгичлари ҳар бирининг тахминий лойиҳавий қиймати 5,462 миллиард сўмни ташкил этади.

    Аҳмад Дониш кўчаси Les Ailes fast-food тармоғига етмасдаги йўлда қурилаётган пиёдалар ерусти ўтказгичи.

    Аҳмад Дониш кўчаси Les Ailes fast-food тармоғига етмасдаги йўлда қурилаётган пиёдалар ерусти ўтказгичи.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Аҳмад Дониш кўчаси «Шоҳсарой» тўйхонасининг олдида қурилаётган пиёдалар ерусти ўтказгичи.

    Аҳмад Дониш кўчаси «Шоҳсарой» тўйхонасининг олдида қурилаётган пиёдалар ерусти ўтказгичи.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Беш манзилни ой ва куннинг турли соатларида кузатган бўлсак, «Новза» метроси қаршисида жойлашган Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичида 8 августда лифт, Абдулла Қодирий ва Себзор кўчалари кесишмасидаги ерусти ўтказгичида эса 1 сентябрда эскалаторнинг фақат бир қисмигина ишлаётганди. Қолган барча нуқталардаги эскалатор ва лифтлар ўчиқ. Ҳатто Мустақиллик байрами кунида ҳам бирортасини тўлиқ ёқиб қўйишмаган. Йўловчиларнинг кўпи норозилигини билдириб, нега ёқилмаслиги сабабини билгиси келса-да, қайси ташкилотга мурожаат қилиш, пиёдалар ерусти ўтказгичидаги лифт, эскалаторга ким ёки қайси ташкилот жавобгар эканини ҳам билмайди. Тўғри, халқнинг ҳаққини бериш масъулларнинг мажбурияти, аммо у берилмаганда талаб қилиш ва сўрашни ҳам билиш керак.

    Муаллиф: Зиёда Рамазонова

    13.09.2021, 07:55   Изоҳ (0)   64284
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.