Наманган шаҳрининг энг баҳаво тепаликларидан бирида жойлашган гурунг марказида кучли ёнғин юз берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Ҳодиса бугун, 12 сентябрь куни тушдан сўнг содир бўлган. Наманган шаҳар ФВБга соат 15:49 атрофида Ислом Каримов кўчасидаги «Олтин мерос» хайрия фонди вилоят бўлимига қарашли гурунг маркази аланга қуршовида қолгани ҳақида хабар келиб тушади. ФВБ ходимлари зудлик билан воқеа жойига йўл олади.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

«Ёнғин шаҳар марказида рўй бергани ва кўлами катта бўлгани сабабли 9 та ёнғин-қутқарув экипажи, 4 та сув ташиш машинаси жалб этилди. Тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида орадан бир соатдан кўпроқ вақт ўтиб, соат 17:05 да ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлинди», — дейди вилоят ФВБ матбуот хизмати раҳбари Қаҳрамон Саттаров.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Ёнғин оқибатида гурунг марказининг шифт ва том қисмидан 235 квадрат метри ҳамда хона жиҳозлари ёниб зарарлангани маълум бўлди. Бинонинг 350 квадрат метр қисми офатдан сақлаб қолинди.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

ФВБ матбуот хизматига кўра, ёнғин туфайли қурбонлар ва жароҳат олганлар бўлмаган.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.