• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Парижда «Батаклан» концерт залида содир этилган Франция тарихидаги энг қўрқинчли теракт. Террорчилар орадан олти йил ўтгач суд қилинмоқда. Бу мамлакат тарихидаги энг катта суд жараёнларидан бири бўлади

    Францияда 2015 йил 13 ноябрда Парижда содир этилган бир нечта террорчилик ҳаракатлари бўйича суд жараёни бошланди. Терактлар оқибатида 130 нафар одам ҳалок бўлганди. Дастлабки мажлис 8 сентябрда Париждаги адлия саройида бўлиб ўтди. Суд тўққиз ой давом этиши, якуний қарор эса 2022 йил майда чиқарилиши кутилмоқда. Судда 1800 нафар фуқаро гувоҳ сифатида иштирок этади, 330 нафар адвокат ишлайди. Meduza олти йил аввал содир этилган мудҳиш жиноятлар ва уларнинг оқибатлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этган.

    Париждаги терактнинг асосий иштирокчиларидан бири Салоҳ Абдесалом суд залида гапираётгани чизилган сурат. 2021 йил 8 сентябрь

    Париждаги терактнинг асосий иштирокчиларидан бири Салоҳ Абдесалом суд залида гапираётгани чизилган сурат. 2021 йил 8 сентябрь
    Фото: Алаин Жоcард / AFP / Scanpix / LETA

    Парижга қилинган ҳужумда ИШИДнинг 10 нафар террорчиси иштирок этган. Улар учта гуруҳга бўлиниб, аввалдан режалаштирилган ҳужумларни уюштиришган. Дастлаб жангарилар Франция ҳамда Германия терма жамоалари ўртасида кечаётган футбол учрашуви вақтида «Стад-де-Франц» стадионида портлашларни содир этишган, ўйингоҳда томошабин сифатида ўша вақтда мамлакат президенти бўлган Француа Олланд ҳам ўтирганди. Кейин террорчилар Парижнинг 10 ва 11-округларида кафе ҳамда ресторанларда ўтирган одамларга ҳужум қилган, шунингдек, Eagles of Death Metal рок-гуруҳи концерт бераётган «Батаклан» залида 100 га яқин одамни гаровга олган.

    Терактлар оқибатида жами 130 нафар, жумладан «Батаклан»даги 90 нафар одам ҳалок бўлган, яна 500 га яқин киши турли даражадаги жароҳатлар олганди. Воқеалардан икки йил ўтгач «Батаклан»даги қирғиндан омон қолган 31 ёшли эркак ўз жонига қасд қилиб, ҳалок бўлди, уни Париждаги терактларнинг 131-қурбони сифатида қайд этишган. Ҳужум қилган жангариларнинг 9 нафари ўлган, айримлари худкуш Камари билан ўзини ўзи портлатган, бир нафар террорчи полициячилар билан отишмада ҳалок бўлган. Парижга қилинган ушбу ҳужум Франция тарихидаги энг катта терактлардан бири ҳисобланади.

    Франция ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълумотларига кўра террорчилик ҳаракатларининг ташкилотчиси, воқеалардан бир неча кун ўтгач Париж яқинида Сен-Денида амалга оширилган махсус операция вақтида ўлдирилган Абдулҳамид Абауд бўлиши мумкин. Парижга қилинган ҳужумда ИШИДнинг Бельгиядаги бўлинмаси аъзолари иштирок этган, улар 2016 йилда Брюсселда ҳам бир нечта терактларни амалга оширган.

    Жиноят иши бўйича олти йил давомида 19 та мамлакатда тергов-суриштирув ишлари амалга оширилди. Терговчилар жами 47 мингта сўроқ ўтказди. Иш жами 542 томдан иборат ва уларни барчасини бирга жойлаштирилса 53 метр баландликдаги кичик минора бунёд бўлади.

    Ишда 20 нафар айбланувчи аниқланган, террорчиларнинг фақат бир нафари ҳанузгача тирик. Бу келиб чиқиши марокашлик бўлган Франция фуқароси, 31 ёшли Салоҳ Абдесалом. У Бельгияда яшаган ва Парижга ҳужум қилинишида асосий роллардан бирини бажарган. У худкуш-террорчиларни Германия ва Венгриядан Брюсселга олиб келган, улар орасида Париж терактларининг иштирокчилари ҳам бўлган.

    Франциядаги терактлар олдидан Абдесалом меҳмонхонадан жой ва автомобилларни ижарага олган. Ҳужум куни уч нафар худкушни «Стад-де-Франц»га элтиб қўйган, ўзи ҳам худкуш сифатида портлашни амалга оширишни мақсад қилган. Номаълум сабабларга кўра Салоҳ Абдесалом Парижнинг 18-октугида ўз машинасини ташлаб кетган ва нима учундир бомбасини фаоллаштирмаган. У Брюсселдаги дўстига қўнғироқ қилган ва уни Бельгияга олиб кетишган.

    Абдесалом 2016 йил март ойида Бельгияда Брюссель терактларидан бир неча кун аввал ҳибсга олинган. Қўлга тушишидан икки кун аввал Бельгия полициячилари билан отишма содир этган ва бунинг учун уни 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилишган. Абдесалом қўлга тушганидан кейин Париждаги терактлар вақтида фикрини ўзгартигани ва худкуш камарини фаоллаштирмагани ҳақида гапириб берган. Ўз навбатида ишни ўргандан терговчилар «ўлим камари»нинг носоз бўлганини аниқлаган.

    Қолган 19 нафар айбланувчи сирттан суд қилинмоқда, улар қидирувга берилган. Шундан беш нафари ИШИДнинг юқори лавозимдаги иштирокчилари бўлиб, уларнинг Яқин Шарқда АҚШ дронлар ёрдамида амалга оширган махсус операция вақтида авизарбалардан кейин йўқ қилингани ҳақида тахминлар мавжуд, олтинчи террорчи Туркиядаги қамоқхонада жазо муддатини ўтамоқда. Ишга алоқадор қолган айбланувчилар террорчиларга воситачилик қилганликда гумонланмоқда: терговчилар тахминига кўра улар қурол сақлаш учун жойни ижарага олган, ҳужум қилган жиноятчиларнинг чегарадан ўтишига кўмаклашган. Суд ишида айблов эълон қилинганларнинг кўпчилиги 20 йилга озодликдан маҳрум қилиниши ёки умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

    Айбланаётганлар орасида терактлар содир бўлган кунда худкуш сифатида ўзини портлатишга тайёр бўлган кимсалар ҳам бўлиши мумкин. Ишга алоқадор далиллардан бири 2016 йил Брюсселдаги терактдан кейин топилган ва ичида террорчиларнинг режалари ёзилган ноутбук. Париждаги учта нишондан ташқари Европада яна иккита манзил бўлган: бу Амстердамдаги Схипхол аэропорти ва қандайдри метро. Тергов тахминларидан бирига кўра террорчиларнинг тўртинчи гуруҳи (улар орасида судда айбланаётган икки нафар киши ҳам бор) Схипхолга ҳужум уюштиришни режа қилган. Бошқа бир версияда эса Салоҳ Абдесаломнинг машинасини ташлаб кетган Париж 18-округидаги метрони портлатишга тайёрлангани айтилади. Бу ИШИДнинг Париждаги террорчилик ҳаракатларидан кейин берган баёнотида ҳам ойдинлашган. Унда 18-округда жойлашган метродаги портлаш ҳақида ҳам гапирилган, лекин аслида ушбу ҳудудда портлаш содир бўлмаган.

    Суднинг биринчи кунида ишга алоқадор асосий айбланувчи Салоҳ Абдесалом кўплаб саволларни жавобсиз қолдирди. У суд залига енги калта қора кўйлак, қора шалвор ва юзида қора тиббий ниқоб билан келди. Суд раиси Жан-Луи Периэс айбланувчидан исми-шарифини сўраган вақтида у жавоб тарзида калимайи-шаҳодатни айтган. Абдесалом ота-онаси ҳақида берилган саволларга ҳам жавоб бермаган. Унга нима ишлар билан шуғулланган тўғрисида саволлар берилганда, у ИШИД жангчиси бўлиш учун барча касблардан воз кечгани хусусида гапирган.

    Салоҳ Абдесалом ўзи ва ишга алоқадор бошқа айбдорларга нисбатан итга қилингандек муомала қилинаётганини билдирган. «Сизлар бизга одамдек муносабатда бўлишингиз керак», — деган у. Бунга жавоб тариқасида суд залидан «Сизларчи? 130 нафар одамни ўлдирганингизда қандай муносабат қилдингиз?» деган ҳайқириқлар янграган. Судья Абдесаломга черков судида эмас балки демократик давлатдаги суд мажлисида иштирок этаётганини эслатган.

    Парижда уюштирилган терактлар бўйича ўтказилаётган суд замонавий Франция тарихидаги энг катта жараёнлардан бири. Суд учун Адлия саройида 7 миллион евро эвазига 600 кишига мўлжалланган алоҳида суд зали қурилди. Қолган нисбатан бир нечта хоналарга мажлисни трансляция қилиш учун экранлар ўрнатилган ва уларга жами 2000 нафар одамни сиғдириш мумкин, аммо жараёнга бунча одам эмас, уларнинг муайян қисми жалб этилиши режалаштирилган. Янги суд залида террорчиликка алоқадор шов-шувли, катта ишлар кўриб чиқилади. Парижга қилинган ҳужумлар юзасидан бошланган суд жабрланувчилар ёки ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари жараённи бевосита онлайн-трансляция орқали кузатиб турадиган, бевосита видеотасвирга тушириладиган мамлакатда жуда кам кузатиладиган ҳодисалардан бирига айланди.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

    10.09.2021, 16:36   Изоҳ (0)   30595
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дания Европада биринчи бўлиб коронавирусга қарши чекловларни бутунлай бекор қилди

    10.09.2021, 14:42

    Покистон «Толибон»га Панжшерни эгаллашда ёрдам бергани ҳақидаги айбловларни рад этди

    10.09.2021, 14:13

    «Хитой ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршилик икки давлатга ҳам, бутун дунёга ҳам хавф солади» — Си Цзиньпин

    10.09.2021, 13:14

    Евроиттифоқ: «Толибон» инклюзив ҳукумат тузиш ҳақидаги ваъдасини бажара олмади

    10.09.2021, 12:27

    Путин ва Лукашенко Россия ва Беларусь ўртасидаги барча ҳамкорлик дастурларни келишиб олди

    10.09.2021, 11:15

    Ангела Меркель — ГДРда яшаган черков ходимининг қизи, биринчи канцлер аёл ва Германияни дефицитдан қутқарган инсон. Меркель бошқарувининг 16 йиллик даври ҳақида

    10.09.2021, 09:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.