• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» Панжшер вилоятини бўйсундирганини маълум қилди

    «Толибон» ҳаракати Афғонистон шимолидаги Панжшер вилоятини тўлиқ ўз назоратига олди. Бу ҳақда ҳаракатнинг матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид 6 сентябрь, душанба куни маълум қилди. Вилоят Афғонистонда «Толибон»га бўйсунмаётган сўнгги ҳудуд эди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Охирги қалъа — Панжшер вилояти бутунлай эгалланди», — дейилади хабарда. Унда, шунингдек, «вилоятдаги исёнчиларнинг бир қисми мағлуб этилгани, қолганлари эса қочиб кетгани» айтилган.

    Ўз навбатида, Афғонистоннинг Asvaka агентлиги хабар беришича, «Толибон» аллақачон Панжшер губернаторлиги биноси устида ўз байроғини кўтарган.

    Айни пайтда, Afghanistan Urdu манбаларига кўра, вилоят учун кечган жангларда ҳар икки томоннинг кўплаб нуфузли командирлари ҳалок бўлган. Улар орасида «Толибон»нинг юқори мартабали командири, Панжшер операцияси учун масъул бўлган Қори Фасиҳуддин ҳам бор, лекин «Толибон» бу маълумотни ҳали тасдиқламаган.

    Панжшер Афғонистонда «Толибон» ҳукмронлиги ўрнатилмаган ягона минтақа эди. Вице-президент Амрулла Солиҳ ва «Толибон»га қарши коалициянинг собиқ раҳбари Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд қаршилик кучларига раҳбарлик қилаётганди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани қочиб кетганидан сўнг, Солиҳ ўзини давлат раҳбари деб эълон қилган ва «Толибон»га қуролли қаршилик кўрсатишга чақирган.

    22 август куни «Толибон» панжшерликларга ультиматум эълон қилиб, тўрт соат ичида таслим бўлишни талаб қилганди. Масъуд Панжшер етакчилари вилоятни топшириб қўймаслигини билдирди. Кейинроқ «Толибон» ҳудудга юзлаб жангчиларни юборганини маълум қилиб, вилоятни қамал қилишни бошлади. «Толибон» Панжшер аҳолисини интернетдан узиб қўйди, ҳудудда мобил алоқа ишлашдан тўхтади.

    Масъуд воқеалар ривожи тинч бўлишига умид билдирди, аммо «ҳарбий вариант»ни ҳам истисно қилмади ва қаршилик кучлари эҳтимолий ҳужумларни қайтаришга тайёрланаётганини қайд этди.

    1 сентябрь куни Афғонистоннинг Bakhtar News Agency ахборот агентлиги манбаларини ошкор қилмаган ҳолда «Толибон» Панжшерда операция бошлаб, Шутул туманини эгаллаб олгани ҳақида хабар берганди. Қаршилик кучлари вакиллари, ўз навбатида, «Толибон» водийга бостириб киришга урингани, аммо уларнинг ҳужуми муваффақиятли тарзда даф этилганини маълум қилганди.

    06.09.2021, 11:10   Изоҳ (0)   60230
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Панжшердаги қаршилик кучларининг матбуот котибини ўлдирди

    06.09.2021, 10:41

    «Толибон» Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилиш муддатини яна кечиктирди

    05.09.2021, 22:36

    Гвинеяда ҳарбийлар давлат тўнтариши уюштириб, президентни қўлга олди

    05.09.2021, 19:19

    Глобал исиш туфайли қадимий вируслар «уйғониши» мумкин — Нобель мукофоти совриндори

    05.09.2021, 18:39

    АҚШ генерали «Толибон» Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олиши сабабини маълум қилди

    05.09.2021, 17:38

    «Ўзимни буткул ожиз, арзимас ва умидсиздек ҳис қилдим». 23 ёшли афғонистонлик журналист қизнинг Кобулдан Буюк Британияга кўчиб ўтиш ҳикояси

    05.09.2021, 14:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.