Ижтимоий тармоқларда «Ёшлар» телеканалининг «Тез топ» кўрсатуви бошловчиси Заҳро Қиличева тўғридан-тўғри эфир вақтида боши айланиб, йиқилиб тушгани тасвирланган видео тарқалганди. Телеканал маъмурияти ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Унда айтилишича, ҳақиқатан ҳам, жонли эфир пайтида бошловчи ўзини ёмон ҳис қилган. Натижада ижодий гуруҳ трансляцияни тўхтатишга мажбур бўлган. Заҳро Қиличевага эса зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг тоби қочишига умумий ҳолсизлик ва бош айланиши сабаб бўлган. Лекин у буни сездирмасликка ва охирги сониягача касбий бурчини бажаришга уринган.
«Айни пайтда телеканал бошловчисининг аҳволи қониқарли ва унинг соғлиғи учун жиддий хавф йўқ. Хавотир олиб изоҳ қолдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига телеканал номидан миннатдорлик билдирамиз», — дейилади изоҳда.
Изоҳ (0)