Ўзбекистонда 2 сентябрь куни 689 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 158 561 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 69 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 25 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 19 нафари Жиззах вилоятида,
- 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 12 нафари Навоий вилоятида,
- 19 нафари Наманган вилоятида,
- 59 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 73 нафари Фарғона вилоятида,
- 28 нафари Хоразм вилоятида,
- 98 нафари Тошкент вилоятида,
- 224 нафари Тошкент шаҳрида
Шу куни жами 583 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 74 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Жиззах вилоятида 37 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар, Наманган вилоятида 55 нафар, Сурхондарё вилоятида 21 нафар, Фарғона вилоятида 91 нафар, Хоразм вилоятида 32 нафар, Тошкент вилоятида 105 нафар, Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 150 350 нафарга етди.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1099 нафарни ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, 2 сентябрь куни 93 кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24 268 нафарга етди. Шу куни уларнинг 212 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17 046 нафарни ташкил қилмоқда. Сўнгги суткада 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 180 нафарга етди.
Изоҳ (0)