Ушбу ширинликни нафақат эрталаб, балки кечки овқатдан кейин ҳам истеъмол қилса бўлади.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ— 150 г;
- шакар — 350 г;
- тухум — 3 дона;
- ун — 350 г;
- разрихлитель — 1 чой қошиқ;
- туз;
- черника — 400 г;
- сметана — 350 г;
- ванилин — 10 г.
- сариёғга 2 ош қошиқ шакар, 1 дона тухум, разрихлитель, туз ва ун қўшиб хамир қоринг.
- хамирни плёнкага солиб 30-40 дақиқага совиткичга қўйинг.
- сметанага ванилин ва 300 грамм шакар қўшиб аралаштиринг.
- иккита тухумни санчқи билан яхшилаб аралаштиринг,
- хамирни 5 миллиметр қалинликда ёйиб, махсус идишга солинг.
- устидан сметанали аралашмани қуйиб, черникани териб чиқинг,
- 180 даража оловда 1 соат давомида пиширинг.
Изоҳ (0)