Ноодатий ва шу билан бирга мазали егулик рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- бодринг — 2 дона;
- тухум — 2 дона;
- шакар — 0,5 стакан;
- ванилин;
- ун — 1 стакан.
- Бодрингни қирғичдан чиқаринг.
- Тухумга шакар ва ванилин қўшиб, блендерда аралаштиринг.
- Аралаштиришни тўхтатмаган ҳолда ун ва бодринг қўшинг.
- Аралашмани кекс учун мўлжалланган махсус идишларга солиб чиқинг.
- 180 даража қизиган печда 20 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Устини крем ёки шоколад қириндиси билан безанг.
Изоҳ (0)