Пўртана лақабли голдендудл (пудел ва тилла ретривер дурагайи) Канаданинг Global News телеканалини ишлайдиган хўжайини Энтони Фарнеллнинг олдига ташриф буюриб, об-ҳаво кўрсатувида иштирок этди, деб хабар беради Esquire.
Ит Фарнелл ёмғир ва пўртаналар ҳақида гапирганида таниш бўлган сўзни эшитиб (итнинг лақаби ҳам Пўртана бўлгани учун. уни чақиряпти деб ўйлаган), кадрда пайдо бўлган. Ролик остидаги изоҳда ёзилишича, Пўртана ширинлик қидирган. Ўзи хоҳлаган нарсани олган ҳайвон кадрга қайтган ва об-ҳаво охирига қадар эгасининг олдидан кетмаган.
«Уларнинг иккиси ҳам профессионал, шу сабабли ишини охирига етказган — Энтони ўз сюжетини тамомлади, Пўртана эса очлигини қондирди (ва камера олдида бироз ўзини кўрсатган)… Ва буларнинг барчаси бир иш кунининг ўзида!» — дейилади видеода.
Бироқ бу Пўртананинг телевидениеда биринчи бор пайдо бўлиши эмас. Биринчи бор у 2012 йил кечки янгиликларда кўриниш берган. Ўшанда ит бошловчининг столига чиқишга уринган.
Изоҳ (0)