Футбол бўйича Италия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 29 август, якшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Рома»

«Рома» сафарда лига дебютанти «Салернитана»га қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлимда римликлар рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди. Лоренцо Пеллегрини дубль қайд этган бўлса, Жордан Верету ва Тэмми Абраҳам биттадан гол урди.

«Салернитана»—«Рома» учрашуви видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.

«Милан» ўз уйида «Кальяри»ни қабул қилди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Миланликлар сафида Оливье Жиру иккита гол урди, Сандро Тонали ва Рафаэл Леау бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

А Серия

2-тур баҳслари

29 август, якшанба

«Салернитана» — «Рома» 0:4

Голлар: 0:1 – 48 Пеллегрини, 0:2 – 52 Верету, 0:3 – 69 Абраҳам, 0:4 – 79 Пеллегрини.

«Салернитана»: Белец, Айя, Домбер, Ярошински (Skyавоне, 84), Ружери, Кулибали, Оби (Капецси, 68), Ди Таккё, Кулибали (Нванкво, 56), Кешрида (Дзортеа, 68), Бонаццоли (Кристофферсен, 84).

«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Виня (Калафори, 82), Мхитарян (аш-Шаарави, 70), Верету (Диавара, 83), Кристанте, Пеллегрини, Абраҳам (Майораль, 83), Карлес Перес (Шомуродов, 78).

Огоҳлантиришлар: Бонаццоли (35), Карлес Перес (40), Айя (50), Мхитарян (67).

«Милан» — «Кальяри» 4:1

Голлар: 1:0 – 12 Тонали, 1:1 – 15 Деёла, 2:1 – 17 Рафаэл Леау, 3:1 – 24 Жиру, 4:1 – 43, пенальти Жиру.

«Женоа» — «Наполи» 1:2

Голлар: 0:1 – 39 Фабиан Руис, 1:1 – 69 Камбязо, 1:2 – 84 Петанья.

А Серия мусобақа жадвали, ўйинлар тақвими ва тўпурарлар рўйхати шу ерда — кўриш.