• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Фергюсондан қўнғироқ, Фернандешнинг маслаҳати ва 25 млн фунтлик маош. Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»га қайтиши тафсилотлари

    Криштиану Роналду «Манчестер Сити»га ўтиши кутилган бир вазиятда барчаси ўзгариб кетди. Ҳаммаси бир неча соат ичида ўзгариб кетди: Криштиану «Манчестер Юнайтед»га қайтадиган бўлди.

    The Athletic’нинг маълумотларига кўра, трансфер нархи 15 миллион еврога (+8 миллион бонус) баҳоланган. Роналду эса 2 йиллик шартнома имзолади ва йилига 25 миллион фунт оладиган бўлди.

    Қуйида ушбу трансфер тафсилотлари билан танишамиз.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Нега «Юнайтед»?

    Криштиану 2003 йилдан 2009 йилга қадар Алекс Фергюсон қўл остида «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. Афсонавий шотландиялик мураббий қўл қовуштириб ўтирмади ва Роналдунинг трансферига ўз ҳиссасини қўшди. Журналист Самюэль Лакҳерстнинг (Manchester Evening News нашрига «Манчестер Юнайтед» бўйича хабарлар ёзади) таъкидлашича, раҳбарият трансфер олдидан Фергюсон билан маслаҳатлашган.

    Яна бир муҳим жиҳат — бош мураббий Оле-Гуннар Сульшернинг позицияси. 2003 йилдан 2007 йилга қадар бирга ўйнаган жамоадошининг қайтишидан у ҳам хурсанд. Норвегиялик мутахассис 36 ёшли футболчининг улкан тажрибаси ёшлар учун ўрнак бўлади деб ҳисоблайди. Трансфердан бир неча соат олдин у Криштиану ҳақида илиқ фикрлар билдирганди.

    Биз доим яхши муносабатда бўлганмиз. Бруну Фернандеш у билан суҳбатлашган. Роналду ҳақида биз қанақа фикрда эканлигимизни у билади. Криштиану ‘Ювентус’дан кетаётган бўлса, бизни қаердалигимизни билади. Роналду — ‘Манчестер Юнайтед’ афсонаси. У билан бирга ўйнаш шарафига муяссар бўлганман. Кўрамиз, буёғи нима бўлар экан.

    Оле-Гуннар Сульшер, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи

    Кришнинг ўзи ҳам қайтаётганидан хурсанд. «Қойилмақом камбэкка тайёрман», — деб агентига мурожаат қилгани ҳақида хабар қилди Фабрицио Романо.

    Аввалроқ Криштианунинг «Реал»га қайтмаслигини айтган Карло Анчелотти ҳам ўз фикрини билдириб ўтди: «Роналдунинг ўзи севган жамоага қайтаётгани, албатта, яхши хабар».

    Sky Sports журналисти Кейв Колиҳолнинг айтишича, «Манчестер Юнайтед»дан таклиф бўлгач, Роналду дарҳол бошқа таклифларни рад этган. Манкунианлар ушбу ёзда Криштиану трансферини режалаштирмаган эди. «Ювентус» уни қўйиб юбормаслигига ишонарди. Аммо имконият пайдо бўлиши билан манчестерликлар трансфер учун курашга қўшилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Юнайтед» ким биландир хайрлашадими?

    Жейдон Санчо ва Рафаэл Варанни харид қилган «Манчестер Юнайтед» трансфер бозорида анча жарангдор иштирок этди. Энди клуб маошларни тўлаши учун янада кўпроқ пул зарур.

    Хабарларга кўра, 7-рақам эгаси Эдинсон Кавани жамоада қолади. «Вест Ҳэм» Жесси Лингардни ўз сафига қўшиб олиш истагида. Лекин Сульшер англиялик футболчига ишонишини айтиб ўтди.

    «У ҳали ҳам режаларимга киради. Лингардни ‘Юнайтед’ сафида кўришни хоҳлайман. Ўтган мавсум охирида ‘Вест Ҳэм’ таркибида нималар қилганини ҳамма кўрди. Жесси ўзига ишонган ҳолда таркибга қайтди. У жамоада қолади ва асосий таркиб учун курашади», — деди Сульшер.

    Роналду «Ювентус» билан қандай хайрлашди?

    Португалиялик футболчининг «Ювентус» билан шартномаси 2022 йилда якунига етиши керак эди. Аммо томонлар ҳозир алоқаларни узишга рози бўлди. Туринликлар коронавирус пандемияси сабаб молиявий инқирозга учради. Маошлар ва харажатларни камайтириш борасида бош қотираётганди. Лекин клуб португалияликни сотиши ҳақида ҳеч қаерда эълон қилмади.

    Криштиану Италиядаги барча мусобақаларда ғолиб бўлди. Аммо Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритиш насиб этмади. Янги мавсум бошида жамоадан кетмоқчилигини айтди. Пайшанба куни Жорже Мендеш Туринга учиб келди. «Ювентус» агентга футболчига харидор топиш учун бир неча соат вақт берди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жума куни Роналду «Ювентус» базасига ташриф буюрди ва жамоадошлари билан хайрлашиб, 40 дақиқадан сўнг у ерни тарк этди. Бош мураббий Массимилиано Аллегри футболчи жамоани тарк этаётганини тасдиқлади: «Роналду қайдномага кирмайди. Кеча у менга энди жамоада ўйнамаслигини айтди. Бугун машғулотларда ҳам иштирок этмади. Криштианудан хафа эмасман. У ‘Ювентус’ни тарк этишни хоҳлади, бу унинг танлови. Ҳозир янги жамоа изламоқда. Ҳаёт шунақа экан».

    Куннинг иккинчи ярмида Роналду Туринни тарк этди.

    «ПСЖ» ва «Манчестер Сити»га нима бўлди?

    Месси ва Роналдуни бир жамоада кўришнинг имкони бўлмади. Париж жамоаси хўжайини Носсир ал-Ҳалайфи Роналду билан шартнома имзоланмаслигини тасдиқлади.

    «Манчестер Сити» эса шартнома таклиф қилишга улгурмасдан, трансфер учун курашдан чиқди. «Шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола португалиялик футболчи жамоага мослашиб кетишига шубҳа билан қараган.

    Лекин Пепнинг ўзи футболчининг ўзи қарор қабул қилиши ҳақида гапирганди: «Қаерда ўйнашни Криштианунинг ўзи ҳал қилади. Роналду ва Месси ажойиб футболчилар. Улар — охирги 20—30 йилликнинг энг яхши футболчилари».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Криштианунинг «шаҳарликлар» сафига ўтиши мумкинлигини эшитган Рио Фердинанд ҳайрон қолди. Пайшанба куни у Роналдуга қўнғироқ қилиб, «Манчестер Сити»га ўтмаётганини айтишни сўраган.

    «Ундан ‘Манчестер Сити’га ўтмаётганини тасдиқлашини сўрадим. Роналду ‘Йўқ’ деган жавоб айтишини кутгандим. Фарзандларим Роналдунинг ‘Манчестер Сити’ формасини кийганини кўришини истамайман.

    Агар ‘Юнайтед’ ва ‘Сити’ билан бир стол атрофида ўтириб, ‘Сити’ни танласа, биз хафа бўлишимиз учун сабаб бўларди. У ‘Манчестер Юнайтед’дан бошқа жамоани танламаслиги аниқ эди. Роналду қадриятларни ҳурмат қилади».

    «Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду билан келишувга эришганини эълон қилди. Роналду яқин орада Манчестер клубида тиббий кўрикдан ўтиб, шартнома имзолайди.

    29.08.2021, 18:00   Изоҳ (0)   29909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токио—2020. Шариф Халилов бронза медалига эга чиқди ва икки карра Паралимпия ўйинлари совриндорига айланди

    29.08.2021, 14:12

    Маҳмуд Муродов UFC’даги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

    29.08.2021, 07:37

    Ла Лига. «Реал» сафарда Севилья клубини мағлуб этиб, 1-ўринга чиқиб олди

    29.08.2021, 03:39

    А Серия. Роналдусиз «Ювентус» ўз майдонида мусобақа дебютантига ютқазди

    29.08.2021, 03:20

    Маҳмуд Муродов 29 август тонгида UFC’да навбатдаги жангини ўтказади

    29.08.2021, 00:21

    Бундеслига. «Бавария» «Ҳерта»га жавобсиз 5 та гол урди, Левандовскидан ҳет-трик. «Боруссия Д» 5 та гол урилган ўйинда базўр ғалаба қозонди

    29.08.2021, 00:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.