Машҳур турк актрисаси Фаҳрие Эвженнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган пластик жарроҳликдан олдинги суратлари шов-шувга сабаб бўлди ва яна бир бор актриса қиёфасидаги ўзгаришлар мавзуси кўтарилди, деб ёзмоқда «RusTurkey.com».
Актрисанинг ўзи жарроҳлик амалиётини рад этишига қарамай, мутахассислар ва пластик жарроҳлар юлдузнинг пластик жарроҳ хизматидан фойдаланганига ишончи комил.
Аввал ҳам исми сир бўлиб қолишини истаган истанбуллик пластик жарроҳлардан бири актрисанинг ташқи кўринишида профессионал даражадаги жарроҳлик амалиёти бўлгани кундай равшан эканлигини таъкидлаган эди. Тахминларга кўра, актриса ёноқ суяги ва лаб шаклини ўзгартирган, ринопластика қилдирган.
Навбатдаги мунозаралар тўлқинидан сўнг журналистлар изоҳ олиш учун актрисанинг ўзига мурожаат қилишди. Эвжен бундай хабарларни анчадан бери ўқимаганини айтиб, уларни кулгили деб атади.
«Омма эътиборидаги одамлар ташқи қиёфасини тез-тез ўзгартиришади, аммо мен бундай қилмадим. Одамлар ёши ўтгани сайин ҳам ташқи жиҳатдан ўзгаради, бу нормал ҳолат ва бу ўзгаришлар ҳар доим ҳам пластик жарроҳлик натижаси эмас», — дейди у.
Аввалроқ яна бир машҳур турк актрисаси Ханде Эрчел Instagram’даги обуначилари сони бўйича Неслиҳан Атагул ва Фаҳрие Эвженни ортда қолдиргани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)