Швейцария ҳукумати томонидан беғараз кўмак сифатида тақдим этилган тиббий ниқоблар Ўзбекистонга олиб келинди, дея хабар қилмоқда Санитария-эпидемиология хизмати.
Тиббий ниқоблар коронавирусга қарши курашиш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг тиббий таъминот захираларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида жўнатилди.
Тошкент аэропортида тақдим этилган тиббий ниқоблар ҳукумат вакиллари томонидан қабул қилиб олинди.
Бундан аввал АҚШдан Ўзбекистонга тақдим этилган гуманитар ёрдамнинг иккинчи қисми олиб келингани ҳамда АҚШ Ўзбекистонга қиймати 330 минг доллардан зиёд бўлган тиббий ниқоблар юборгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)