Швециялик Бу Андерссон UzAuto Motors бош директори этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Компанияга 2018 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Рустам Ражабов ҳам 23 август куни янги лавозимга тайинланди.
UzAuto Motors матбуот хизматининг маълум қилишича, у «Ўзавтосаноат» томонидан тижорий техникалар ишлаб чиқарувчи корхоналарни бошқарувчи компания — Commercial Vehicles Management’га бош директор бўлди.
UzAuto Commercial Vehicles Management бошқарув компанияси бўлиб, тижорат транспорт воситалари (юк машиналари, тиркамалар ва ярим тиркамалар, автобуслар ва бошқа транспорт воситалари) ишлаб чиқарадиган корхоналарга, шунингдек, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси (экин тракторлари, пахта териш машиналари, ғалла ва ем-хашак йиғиш машиналари, тиркамалар, култиваторлар ва бошқалар)ни ишлаб чиқарадиган корхоналар учун умумий бошқарувни амалга оширади.
Компаниянинг қуйи тузилмасига SamAuto, JizzakhAuto, UzAuto Trailer, UzTruck & Bus ва бошқалар киради.
Изоҳ (0)