• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Устюртда углеводород қазиб чиқариш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари конларда олиб борилаётган ишлар ва конда ишлаётган ишчи ходимларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди.

    Ўрганиш ишларидан аввал Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси масъуллари томонидан «Шарқий Бердақ» конида ташкил этилган штабда табиий газ қазиб чиқариш ҳамда углеводородлар захираси ҳажмини ошириш борасида амалда қилинаётган ишлар, режалар борасида тақдимот ўтказилди.

    Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида табиий газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши муҳокама қилинди ҳамда ўрганиб чиқилди.

    2021 йилнинг январь—июль ойлари давомида бошқармада 2,1 миллиард куб метр табиий газ қазиб чиқарилишига эришилди ва режа кўрсаткичи ортиғи билан, яъни 105,8 фоизга бажарилишга эришилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 113,1 фоизни ташкил этди.

    Шунингдек, 32,7 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилди, бу борада эса режа кўрсаткичи 102 фоизга бажарилди. Газ конденсати қазиб чиқарилиши борасида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,7 фоизни ташкил этди.

    Тақдимот давомида табиий газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган жами 48 та геолого-техник тадбирлар амалга оиширилгани борасида ахборот берилди.

    Шундан 24 та янги газ қудуқлари бурғилашдан кейин ишга туширилиб, 20 та мавжуд газ қудуқларида капитал таъмирлаш ва интенсификация ишлари олиб борилди, технология йўналишда эса 4 та тадбирлар амалга оширилгани бўйича ҳам ҳисоботлар тингланди.

    Таъкидлаш керакки, ижобий натижаларга эришиш учун узунлиги 14,4 километр бўлган 3 та газ қувурлари ишга туширилди ва битта технологик объектда реконструкция ишлари ҳам амалга оширилди. Ушбу тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан жами 451,5 миллион куб метр газ қазиб чиқаришга эришилди.

    Белгиланган кўрсаткичларни ортиғи билан бажарилишида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ички имкониятларидан ҳам кенг фойдаланилди, жумладан, янги бурғиланган қудуқларни, газ коллекторларини ишга туширишни тезлаштириш учун бошқармалар ички ресурсларидан турли ўлчамдаги жами 17,5 километр қувурлар етказиб берилди.

    Бошқарув раисининг ташаббуси билан газ қазиб чиқариш ҳажмини янада ошириш учун, 2021 йил якунига қадар 68 та геолого-техник тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган (16 та газ қудуқларини бурғилишдан ишга тушириш, 50 та газ қудуқларида капитал таъмирлаш ва интенсификация ишлари олиб бориш ва технология йўналишида 2 та объектларни ишга тушириш). Белгиланган вазифаларнинг бажарилиши 956,4 миллион куб метр табиий газ қазиб чиқаришга замин яратади.

    Тақдимотдан сўнг бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари «Шарқий Бердақ» конидаги янги бурғилашдан ишга туширилган 96-сонли қудуқда бўлиб, ушбу қудуқ усти жиҳозлаш ишлари ва қудуқнинг ишлаш технологик кўрсаткичлари билан танишди.

    Шунингдек, «Қуйи Шарқий Бердақ» конида 2, 3-сонли излов қудуқларида олиб борилаётган бурғилаш ишлари ҳамда «Шарқий Бердақ» 13-сон қудуғида олиб борилаётган тўла таъмирлаш ишларининг ҳолати билан яқиндан танишилди.

    Ўрганиш натижалари бўйича қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига вазифалар белгиланди.

    Қудуқлардан газ қазиб олишни жадаллаштириш бўйича капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларининг олиб борилиш жараёнлари жойида ўрганилиб, тегишлилиги бўйича масъул ҳамда раҳбар ходимларга ишлар тақсимланди.

    Кон ва қудуқларни лойиҳа ҳужжати асосида белгиланган кўрсаткичларга ҳамда технологик режимларга қаттиқ риоя қилиниши юзасидан тегишли ходимларга кўрсатмалар белгиланди.

    Бошқарув раиси томонидан амалга оширилаётган тадбирларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида технологик объектларни ишга тушириш учун лойиҳа ишлаб чиқиш ишлари, зарур бўлган 7,2 километр, диаметри 426 ва 273 миллиметрлик қувурларни етказиб бериш борасида топшириқлар берилди.

    Бундан ташқари, Муборак газни қайта ишлаш заводи ички имкониятдан ажратилган технологик аппаратларни етказиб келишни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

    Эслатиб ўтамиз, бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Устюртда табиий газ қазиб чиқариш ишлари ҳолатининг ўрганилиши давом этади.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    20.08.2021, 10:30   Изоҳ (0)   7012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бир кунда 863 кишида коронавирус, 395 кишида пневмония қайд этилди. Тўққиз бемор вафот этди

    20.08.2021, 10:27

    Шавкат Мирзиёев номидан юзлаб тадбиркорларга миннатдорчилик хатлари топширилди (фото)

    20.08.2021, 10:00

    Самарқандда бир гуруҳ шахсларни сабабсиз уриб, ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатган 8 киши қамоққа олинди

    20.08.2021, 09:26

    Тошкент вилояти ҳокимлиги Чирчиқ дарёсида рангли сув оқизилгани ҳолати юзасидан маълумот берди

    20.08.2021, 08:39

    Бухорода содир этилган ўғрилик синган шишада қолдирилган бармоқ изи орқали топилди

    20.08.2021, 08:24

    ДХХ раисидан бош вазир ўринбосарларигача. Спорт ташкилотларига раҳбарлик қилаётган ўзбек амалдорлари

    20.08.2021, 08:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.