Аспирин, аналгин, ибупрофен каби бош оғриғидан халос бўлишга ваъда берадиган бир ҳовуч таблеткаларни қабул қилишнинг ҳожати йўқ: оғриқни табиий усуллар билан ҳам бартараф этиш мумкин.
«Бош оғриғида ҳаддан ташқари дори истеъмол қилиш одамни бошқа даволаш усулига таъсир кучини йўқотади ва унга ҳеч нарса ёрдам бермайди », – дейди невролог, Нью-Йоркдаги NYU Langone Health клиникаси бош оғриғи бўлими директори Лоуренс Нюман.
Кўпинча сурункали бош оғриғи ёки мигрен туфайли одамлар ҳафтада бир неча мартадан кўп дори қабул қилади. Умумий бош оғриғини табиий йўллар билан ҳам бартараф этиш мумкин. Ҳатто етарли миқдорда суюқлик ичиш ёки уйқу режимини ўзгартириш ҳам бошда пулсациянинг олдини олишга ёрдам беради.
Уйқу режимини қайта кўриб чиқинг
«Ҳар қандай ўзгариш мигренни қўзғатиши мумкин. Масалан, жуда кўп ёки жуда кам уйқу. Мунтазам, такрорланадиган кундалик тартиб ўз-ўзидан бош оғриғига ҳам ёрдам бериши мумкин. Бош оғриғи мигрен каби кучли эмас ва кўнгил айниши, қайт қилиш, ёруғликка, товуш ва ҳидга сезгирликни келтириб чиқармайди», – дейди доктор Нюман. Аммо соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳатлар ҳар қандай бош оғриғига яхши ёрдам беради. Қандай бўлмасин, дам олиш кунлари ухлашга одатланиш ва уйғониш вақтига риоя қилиш керак.
Мунтазам овқатланинг
Эрталабдан кечгача мунтазам овқатланиш бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради. «Агар сиз кунига уч маҳал овқатланолмасангиз, ҳеч бўлмаганда кун бўйи бодом ёки майиз каби фойдали маҳсулотлардан истеъмол қилинг», — деб маслаҳат беради доктор Нюман.
Жисмоний машқларни бажаринг
Албатта, бош оғриганда машқ қилиш яхши фикр эмас. Бироқ, доктор Нюман бундай деб ўйламайди: «Жисмоний машқлар ёрдам бериши мумкин, чунки бу орқали организмда табиий оғриқ қолдирувчи моддалар бўлган эндорфинлар ишлаб чиқарилади». АҚШ Соғлиқни сақлаш ва инсон хизматлари вазирлиги ўртача интенсивликдаги машқлар билан ҳафтасига камида 150 дақиқа машқ қилишни тавсия қилади. Бу юриш, сузиш, велосипед миниш, югуриш ёки спорт залидаги севимли машғулот бўлиши мумкин.
Етарлича суюқлик ичинг
Доктор Нюманнинг таъкидлашича, сувсизланиш мигрен сабабларидан биридир, шунинг учун етарлича сув ичиш лозим. Кунига камида саккиз стакан сув ичиш керак. Лекин иссиқ мавсум, терлаш, дори-дармонлар ва намлик ўзгариши ҳисобга олинса, кўпроқ ичилиши ҳам мумкин. «Кунингизни икки стакан сув билан бошланг», – дейди шифокор.
Стрессни назорат остида сақланг
Стресс вақтида эътиборни маълум бир мушак гуруҳига қаратиш лозим, масалан, қўлдаги мушакларга. Шунингдек, нафас олиш, ўпкани таранг қилиш, муштни иложи борича қаттиқроқ қилиш ва тахминан 8 сония ушлаб туриш лозим. Мушаклар бўшашишини ва кучланиш пасайишини ҳис этиш лозим. Оёқлардан бошлаб юзга қараб ҳаракат қилиб, танадаги турли мушак гуруҳлари билан машқни такрорлаш керак.
Қаҳва ичинг
Мунтазам қаҳва ичиб юрган одам бирданига ундан воз кечса, бош оғриши кузатилади. «Кофеин ичувчилар барқарор дозани сақлаб туришлари кераклиги исботланган, чунки сезиларли пасайиш бош оғриғига олиб келиши мумкин», – дейди доктор Розен. Кўп миқдорда кофеинли ичимликлар ичиш ҳам баъзи одамларда бош оғриғига олиб келиши мумкин, шунинг учун кунига кофеинни 150 миллиграммдан оширмасликка ҳаракат қилинг, дея қўшимча қилади у.
Иссиқ компресслар ёки муз бўлагини қўлланг
Қайси бирини танлаш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ, лекин иккаласи ҳам мигрен ва бош оғриғига ёрдам бериши мумкин. «Муз бўлаклари фойдали», – дейди доктор Нюман. Иссиқ компресслар ҳам қон оқимини тезлаштиради. Сўнгра илиқ сув билан ювиш тавсия этилади.
Массаж қилинг
Бош оғриғи билан баъзи одамларда мушаклар зўриқиши кучаяди. «Сабаб нуқталарини масса қилиш оғриқни қўйиб юборишга ёрдам бериши мумкин», – дейди доктор Нюман. Бош ёки қулоқларга босим ҳам оғриқни йўқотишга ёрдам беради.
Қоронғи, сокин жойда дам олинг
«Касалликнинг асосий аломатларидан бири сезувчанликдир», – дейди доктор. Нур ва шовқин зарарли бўлиши мумкин. Оғриқни кучайтирадиган ҳар қандай нарсадан узоқлашиш уни юз баробар тезроқ ҳал қилишга ёрдам беради. Агар шахсий ҳаёт билан боғлиқ муаммолар бўлса, кўзни юмиб, бироз дам олишга ҳаракат қилинг.
Экранлардан узоқ туринг
Америка оптометрик ассоциацияси бош оғриғи компьютер, телевизор ёки рақамли кўриш чарчоқларининг энг кўп учрайдиган аломатларидан бири эканлигини айтади. «Компьютерми, мобил телефонми ёки планшет бўладими, экранни юқорига ва пастга айлантириш баъзи одамларнинг бошини оғритиши мумкин», – дейди доктор Нюман. Ноқулайликнинг олдини олиш учун АОА 20-20-20 деб номланган қоидага амал қилишни тавсия қилади: 20 фут (тахминан 6 метр) масофада жойлашган нарсага қараш учун ҳар 20 дақиқада 20 сония танаффус қилинг.
B2 витаминини қабул қилинг
«B2 витамини ёки рибофлавиннинг юқори дозалари мигренни камайтириши исботланган», – дейди доктор Нюман. Клиник фармацевтика ва терапия журналида чоп этилган 2017 йилги шарҳга кўра, 400 мг бу озуқа моддасини қабул қилиш катта ёшдаги мигренли беморларга ижобий таъсир кўрсатади.
Чекишни ташланг
Тамаки ва ҳатто тутун ичидаги никотин мигрен ёки кластерли бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Бу бирикма қон томирларини торайтиради ва мияга қон оқимини камайтиради, бош оғриғига сабаб бўлади. Кливленд клиникасига кўра, чекишни ташлаш ёки чекиш жойларидан воз кечиш оғриқнинг олдини олади.
Кундалик тутинг
Бу кундалик сизга нафақат бош оғриғи ёки мигреннинг бошланишини кўрсатувчи аломатларни кузатибгина қолмай, балки уларни келтириб чиқарадиган маҳсулот ва ичимликларни ҳам аниқлашга ёрдам беради. Шифокорнинг айтишича, сунъий таъм берувчилар ҳамда спиртли ичимликлар кўпроқ мигрен ва бош оғриғига сабаб бўлади.
Қандай аломатларда дарҳол шифокорга кўриниш керак?
Бош оғриғи билан ҳар доим ҳам курашишнинг ҳожати йўқ. Агар бош оғриғи ҳафтада бир марта ёки ундан кўп кузатилса ёки кундалик ҳаётга халақит берса, шифокорга мурожаат қилиш зарур. Соғлиқни сақлаш мутахассислари дори -дармонлар ёзибгина қолмай, балки бош оғриғига сабаб бўладиган асосий ҳолатни ҳам аниқлашлари мумкин.
Изоҳ (0)