Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Афғонистонда «Толибон» рақиблари АҚШ ва Ғарбга мурожаат қилиб, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олган жангариларга қарши курашиш учун қурол-яроғ ва аслаҳалар етказиб беришни сўради, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: «Sputnik Gruziya»

Фото: «Sputnik Gruziya»

«Бизга кўпроқ қурол, кўпроқ ўқ-дори ва кўпроқ аслаҳалар керак. Америка ва унинг демократик иттифоқдошлари афғонистонликлар билан терроризмга қарши биргаликда шунчаки кураш олиб бормаяпти. Бизнинг умумий олий мақсад ва курашдан иборат узоқ тарихимиз бор. Сиз озодликка эришишда ёрдам бериш учун яна кўп нарса қила оласиз. Сиз — бизда қолган ягона умидсиз», — деб ёзди Аҳмад Маъсуд The Washington Post газетасига. У айни пайтда «Толибон» қўли остига ўтмаган Панжшер вилоятида қаршилик кучларига раҳбарлик қилмоқда.

Қайд этилишича, у «Шимолий альянс» раҳбари Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг ўғли бўлиб, у ҳам ўз навбатида «Толибон»га қарши чиққан, сўнг «Ал-Қоида» ташкилоти томонидан ўлдирилган эди.

Аҳмад Маъсуднинг сўзларига кўра, унинг отрядларига собиқ вице-президент Амрулла Солиҳнинг кучлари, «ўз командирларининг таслим бўлганидан ғазабланган» Афғонистон мунтазам армияси ва Афғонистон махсус кучлари аскарлари келиб қўшилган.

Маъсуднинг айтишича, унинг жангчиларида чекланган миқдорда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар бўлиб, уларни отасининг давридан буён тўплаб келган, «чунки мана шу кун келишини билгандик».

У ўз жангчилари Панжшерни жон-жаҳди билан ҳимоя қилишига ишонтирди. «Лекин бу етарли эмас. Агар ‘Толибон’ дала қўмондонлари ҳужум бошласа, улар, албатта, биз томонимиздан қатъий қаршиликка учрайди… Лекин барибир бизнинг қуролли кучларимиз ва моддий-техника таъминотимиз етарли бўлмаслигини биламиз. Улар тез тугаб қолади, агар Ғарбдаги дўстларимиз зудлик билан бизни таъминлаш усулини топмаса», — деб ёзди у ва «Афғонистондаги дўстларидан уларнинг ёнини олишни ялиниб сўради».

Маъсуднинг таъкидлашича, «Толибон» ҳаракати фақат афғон халқининг муаммоси эмас. «Толибон» назорати остида Афғонистон, шубҳасиз, терроризм ўчоғига айланади.

Аввалроқ Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ ўзини қонуний давлат раҳбари деб эълон қилган, унинг кучлари Кобулдан шимолда жойлашган Парвон вилояти маркази Чорикор шаҳрида туманлардан бирини «Толибон»дан олиб қўйишга муваффақ бўлган эди. Унинг айтишича, айни пайтда Панжшер вилоятида жанглар кетмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади