Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Google компанияси Android телефонларни юз мимикалари — табассум ёки қошни кўтариш орқали бошқариш имконини берадиган янги функцияни ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Camera Switch функцияси Android 12’нинг тўртинчи бета-версиясида Andoird Accessibility Suite дастурида пайдо бўлган — ушбу дастур аввалига кўриш қобилиятида нуқсони бор фойдаланувчилар учун мўлжалланган эди. Дастурнинг янги версияси ҳозирда Google Play’да йўқ, бироқ дастурчилар учун мўлжалланган APK-файл мавжуд.

XDA Developers’дагиларнинг сўзларига кўра, юз ифодаси орқали қатор бошқарув элементларидан, хусусан, саҳифаларни айлантириш, бош экранга қайтишдан тортиб, хабарномаларни кўришгача фойдаланиш мумкин. Эълон қилинган скриншотларга кўра, фойдаланувчининг ўзи тасодифий фаолликлардан қочиш мақсадида юз ифодасининг «ўқилиши»ни созлайди.

Фото: XDA Developers

Фото: XDA Developers

«Функция қизиқарли, аммо у кўплаб батарея қувватини талаб қилиши мумкин», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Google Android-дастурлар форматини ўзгартириши, Google компанияси Ўзбекистонда Android’лар учун сейсмографни ишга тушираётгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди