Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кобул аэропортида тартибсизлик ва ваҳима авж олган. Маҳаллий аҳоли аэропортга бостириб киришга уринмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya телеканалига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: Reuters

Телеканал аэропорт олдидаги майдонда бир неча юз оломон тўплангани, улардан айримлари терминалга киришга уринаётгани акс этган видеони эълон қилди. Баъзи кишилар учиш-қўниш йўлагига кириб, уни тўсиб қўйган.

Al Arabiya таъкидлашича, дипломатик ваколатхоналар ходимларини ташиётган вертолётлар қатновининг жадаллашиши ваҳимага сабаб бўлган. Аввалроқ бир неча мамлакат дипломатлари Кобулни тарк этиши эълон қилинганди. Улар мамлакатдан пойтахтдаги ягона аэропорт орқали чиқиб кетиши мумкин.

Телеканал, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ходимлари эвакуация қилинаётган аэропорт яқинида отишма содир бўлганини хабар қилмоқда. CNN Пентагон вакилига таяниб хабар беришича, Кобул аэропортида жойлашган АҚШ қўшинлари «хавфсизликни бузувчи ҳодисалари»ни қайд этган, аммо жанг қилмаган. Мудофаа вазирлиги вакилининг қўшимча қилишича, аэропорт хавфсизлигини таъминлашда иштирок этаётган турк аскарлари жангга кирганми ёки йўқ, номаълум.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, сўнгги тижорат рейслари Кобулдан лиммо-лим тўлиб учиб кетган, гўёки самолётлар кўтарила олмагани сабабли бир неча кишини рейсдан туширишга тўғри келган.

16 август куни эрталаб ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир неча ўнлаб одамлар самолёт бортига чиқиб олишга уринаётганини кўриш мумкин. Улар баландда жойлашган йўловчилар ўтадиган йўлакка осилиб чиқмоқда.

https://www.instagram.com/p/CSoAWOhnJMW/?utm_source=ig_embed&ig_rid=5a14ba6c-1c06-4aa8-96d1-8ec1120d9496

Афғонистон фуқаролари Кобул аэропортида, 2021 йил 16 август

Афғонистон фуқаролари Кобул аэропортида, 2021 йил 16 август
Фото: AFP

Афғонистон фуқаролари Кобул аэропортида, 2021 йил 16 август

Афғонистон фуқаролари Кобул аэропортида, 2021 йил 16 август
Фото: AFP

Маҳаллий журналист қўлида чамадон кўтариб аэропорт томонга югураётган одамларни видеога олган. Унда ўқ овозлари эшитилмоқда.

https://www.instagram.com/p/CSoBN0vjtzC/?utm_source=ig_embed&ig_rid=1b0179a8-60ff-4ca4-81b5-2cd145bd882d

Аэропортни назорат қилаётган америкалик ҳарбийлар ҳарбий самолётлардан бирига чиқиб олиш учун учиш-қўниш йўлагига югуриб ўтишга уринаётган афғонларни тўхтатиш мақсадида ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган.

«РИА Новости» ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, отишма оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган. The Wall Street Journal камида уч киши, Al Arabiya беш киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзмоқда. Таъкидланишича, одамлар отишма ёки тиқилинч оқибатида вафот этгани ҳали аниқ эмас.

Associated Press хабарига кўра, Кобулдан барча мунтазам рейслар бекор қилинган, фақат ҳарбий транспорт ва ҳарбийлар томонидан ёлланган йўловчи самолётлар ўз ишини давом эттирмоқда, улар ёрдамида чет эл фуқаролари Афғонистондан эвакуация қилинади.

«Тижорий рейсларининг тўхтатилиши ‘Толибон’ ҳукмронлигидан қўрққан афғонлар учун мамлакатдан қочишнинг охирги йўлларидан бирини тўсиб қўйди», — деб ёзади агентлик.

Flightradar 24 хизмати хабарига кўра, ҳозир Кобул аэропортида Американинг Lockheed КC-130J Hercules ҳарбий самолёти турибди. Ғарб матбуоти ёзишича, Вашингтон Афғонистондан бир неча юз дипломатик ходимларини эвакуация қилиш ниятида.

Хабарларга кўра, америкалик дипломатларни, НАТО дипломатик ваколатхоналари ходимларини, шунингдек, «Толибон»га қарши курашда Ғарбга ёрдам берган афғон фуқароларини эвакуация қилишда АҚШнинг камида 78 та ҳарбий самолёти иштирок этмоқда.

Бундан ташқари, операцияга 10 та Британия ва 4 та Канада самолёти жалб қилинган. Яқин соатларда Германия ва Испания самолётлари келиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, аэропорт республикадаги «Толибон» назорати ўрнатилмаган ягона жой. Аммо, Ғарб матбуоти хабарига кўра, Кобулдан аэропортга олиб борадиган йўлда жангарилар бошқарувидаги йўлтанламас армия машиналари кўриниб туради, вақти-вақти билан ўқ овозлари эшитилади, вертолётлар осмонда патруллик қилади.

Кобул аэропортини НАТО ҳарбийлари ва афғон армияси қўриқламоқда.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби «ТАСС»га берган интервьюсида Кобул халқаро аэропорти тижорий рейсларни қабул қилишни давом эттираётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, у ердаги АҚШ ҳарбийлари ҳаво ҳаракатини бошқаришни ўз қўлига олган.

«АҚШ кучлари ҳозирда афғонистонлик ҳамкасблари кўмагида аэропортда ҳаво ҳаракатини бошқариш масъулиятини ўз зиммасига олди. Вақти-вақти билан узилишлар ва кечикишлар бўлса-да, тижорий рейслар давом этмоқда », — деди у.

«Биз аэропортдаги тартиб ва ​​тадбирларни, шу жумладан, одамларни кетишга тайёрлашни такомиллаштиришни давом эттирмоқдамиз. Шу билан бирга, биз аэропортни ҳимоя қилиш чораларини кучайтирмоқдамиз », — деб қўшимча қилди Кирби.

Agens France-Presse агентлигининг хабар беришича, тинч аҳолини Афғонистондан эвакуация қилиш бўйича тартибни таъминлаётган АҚШ армияси оломон аэродромга бостириб кирганидан кейин ҳавога огоҳлантирувчи ўқ уза бошлаган.

«Жуда қўрқиб кетяпман. Улар ҳавога ўқ узмоқда. Бир қизнинг югуриб кетаётганини кўргандим, у ўлди», — дея ҳодиса гувоҳларидан бирининг сўзларини келтирди агентлик.

16 август куни эрталаб Кобул аэропорти яқинида қўлида қурол ушлаган «Толибон» жангариларини кўришган.

«Толибон» ҳаракати аъзоси Кобул аэропорти ёнида турибди, 2021 йил 16 август

«Толибон» ҳаракати аъзоси Кобул аэропорти ёнида турибди, 2021 йил 16 август
Фото: Reuters

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди