• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунё «Толибон»нинг Афғонистондаги ғалабасига қандай муносабат билдирди? Мамлакатлар ўз фуқароларини эвакуация қилмоқда, Россия ўтиш даври ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқчи, Рим папаси дуода

    15 август куни «Толибон» жангарилари Афғонистоннинг бутун ҳудудини эгаллаб олди ва ҳокимиятни ҳам деярли ўз қўлига олди. Бу АҚШ ўз қўшинларини у ердан олиб чиқиб кетганидан кейин бир неча ҳафта ўтиб юз берди. Meduza бутун дунё 15 август, якшанба куни Афғонистонда содир бўлган воқеаларга қандай муносабат билдиргани ҳақида мақола тайёрлади.

    «Толибон» патрули Қандаҳорда, 2021 йил 15 август

    «Толибон» патрули Қандаҳорда, 2021 йил 15 август
    Фото: EPA

    Афғонистон

    Мамлакат президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқишга рози бўлди ва мамлакатни тарк этди.

    Собиқ президент Ҳамид Карзай эса оиласи билан мамлакатда қолишини маълум қилди. У, шунингдек, зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. «Ҳурматли Кобул аҳолиси! Мен шу ерда сизлар билан қолмоқчиман, оилам, қизларим, болаларим билан биргаликда. Умид қиламанки, мамлакатимиз ва пойтахтимиз муаммолари тинч ва музокаралар йўли билан ҳал қилинади», — деб ёзди у Facebook’да. «Биз Афғонистон муаммосини «Толибон» етакчилари билан биродарлик ва ватанпарварлик асосида, тинч йўл билан ечишга интиляпмиз», — дея қўшиб қўйди у.

    Афғонистон мудофаа вазири генерал Бисмилла Муҳаммадий Кобул аҳолисини улар хавфсизликда эканига ишонтирмоқчи бўлди: «Барчангизни ишонтириб айтаманки, Кобулнинг хавфсизлиги таъминланган», — деди Муҳаммади 15 август, якшанба куни сўзлаган нутқида. «Халқаро кучлар Афғонистон хавфсизлик ва мудофаа кучлари билан ҳамкорликка тайёр», — дея қўшиб қўйди.

    АҚШ

    АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен «Толибон»нинг ҳужуми улар кутгандан кўра эртароқ юз берганини тан олди. Аммо унинг фикрича, АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши ўзини оқлади: «У ерда ўз кучларимизни қолдириб, статус-квони (урушгача бўлган ҳолат) сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақидаги ғоя шунчаки нотўғри», — деди Блинкен CNN мухбирига ва АҚШнинг бош мақсади энди барча америкаликларни мамлакатдан эсон-омон чиқариб кетиш эканини айтди. «Биз (эвакуация учун) ‘Толибон’дан ҳеч нарса ҳақида илтимос қилмадик. Биз ‘Толибон’га агар улар бу жараёнга аралашса, биз томонимиздан тезкор ва қатъий жавоб берилишини айтдик».

    Аввалроқ АҚШ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод «Толибон»дан АҚШ фуқаролари эвакуация қилинмагунича Кобулга кирмасликни талаб қилганди. АҚШ ўз элчихонасининг барча ходимларини 17 август эрталабгача олиб кетишни режалаштирмоқда.

    Покистон

    Покистон Ташқи ишлар вазирлиги 15 август куни мурожаат билан чиқиш қилди, унда айтилишича, мамлакат «Афғонистондаги воқеалар ривожини диққат билан кузатмоқда». «Афғонистондаги томонларнинг барчаси ушбу ички сиёсий инқирозни ҳал қилиш учун биргаликда ишлайди деб умид қиламиз», — деди Покистон ТИВ матбуот котиби Захид Хафиз Чаудри. «Покистоннинг Кобулдаги элчихонаси покистонликларга, Афғонистон фуқароларига, дипломатик ва халқаро жамоатчиликка консуллик иши ва Pakistan International Airlines парвозлари координацияси бўйича зарур ёрдамни кўрсатмоқда», — дейилади хабарда.

    Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Покистон ҳукумати Афғонистонда ҳокимият алмашганидан хурсандлигини яширмаяпти.

    Германия

    Германия Кобулдаги элчихонасини Хамид Карзай номидаги аэропортга кўчириб ўтказди, энди ўз ходимларини эвакуация қилиш бўйича тезкор чоралар кўради, дея маълум қилди Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Twitter’да. «Элчихона ходимлари аллақачон аэропортга етиб келди ва ишга киришмоқда».

    «Бугун (15 август) хавф остидаги ишчилар ва бошқа одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни Афғонистонда олиб кетиш учун шошилинч чоралар кўриш мақсадида Германия федерал ҳукуматининг хавфсизлик хизмати ходимларини тўпладим», — қўшиб қўйди у.

    Буюк Британия

    Буюк Британия ўз фуқароларига Афғонистондан чиқиб кетишга ёрдам беради, деб хабар берди мамлакат Ички ишлар вазирлиги. Унда айтилишича, 3300 дан ортиқ афғонистонлик ходимлар ва уларнинг оилалари аллақачон кўчириб ўтилган.

    Бундан ташқари, Британия парламенти Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун шошилинч тарзда таътилдан қайтади.

    Канада

    Канада хавфсизлик нуқтаи назаридан Кобулдаги элчихонаси ишини тўхтатди. Ташқи ишлар, иммиграция ва мудофаа вазирлари Канада ходимларининг хавфсизлиги бирламчи вазифа эканини маълум қилди ва улар Канадага эсон-омон қайтаётганини қўшиб қўйди.

    «Айни пайтда Афғонистон халқи тушган вазиятдан жуда қайғудамиз», — деди Канада бош вазири Жастин Трюдо. «Афғонистон келажагига ишонган ва ишонишда давом этаётган канадаликларнинг талафотларини ҳисобга олганда бу айниқса муҳим. Бу ҳаракатлар беҳуда бўлмаслиги учун биз иттифоқчиларимиз ва халқаро ҳамжамият билан ишлашда давом этамиз».

    Франция

    Франция ҳукумати мамлакат элчихонасини Кобул аэропортига ўтказишга қарор қилди. «Франция хавф остида бўлиб турган Афғонистон фуқаролик жамияти арбоблари, ҳуқуқ ҳимоячилари, рассомлар ва журналистларни ҳимоя қилишда давом этиш учун барча имкониятларини ишга солади. Айни вақтда Кобул аэропортидан визалар бериш имкониятини сақлаб қолишга интиляпмиз. Франция озодликни ҳимоя қилувчиларнинг барчаси билан бир томонда», — дейилади Франция ички ишлар вазири Жан-Ив Le Drian хабарида.

    Россия

    Россия ТИВ хабарига кўра, мамлакат Кобулдан дипломатларни эвакуация қилишни режалаштирмаяпти. Россия элчихонаси аввалги режимда ишлашда даавом этади, чунки «Толибон» бошқа мамлакатлар дипломатик миссиялари билан бир қаторда, уларнинг ҳам хавфсизлигини кафолатлади, дейилади ТИВ хабарида. Шунингдек, Россиянинг Кобулдаги элчихонаси шаҳардаги вазият кескин эканини, аммо дипломатик миссия учун хавф йўқлигини маълум қилди. Кейинроқ «ТАСС» Россиянинг Кобулдаги элчихонасига таяниб, мамлакат Афғонистондаги ўтиш даври ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

    Россия президенти Владимир Путин Афғонистондаги воқеалар ривожини атрофлича муҳокама қилиш учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан шошилинч равишда қўнғироқлашди, дейилади Кремль сайтида.

    Москва ҳозирча «Толибон»ни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати сифатида тан олмаяпти. «Ҳамма нарсанинг ўз мавриди келади», — дейилади Россия ТИВ хабарида.

    Ватикан

    Ватиканда Рим папаси Франциск якшанба кунги ибодати чоғида зиддиятни ҳал қилиш учун «мулоқот»га чақирди. «Афғонистондаги вазият юзасидан билдирилаётган хавотирларга қўшиламан, сиздан биргаликда дуо қилишингизни сўрайман, токи қуроллар шовқини тўхтаб, ечим музокаралар столи атрофида топилсин», — деди Франциск. «Ушбу мамлакатнинг жабрланган аҳолиси — кекса эркаклар, аёллар ва болалар — фақат шу йўл билан ўз уйларига қайтиб, тинчлик ва хавфсизликда яшай олиши мумкин».

    Ўзбекистон

    15 август тонгида Ўзбекистон томони Афғонистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларидан иборат 84 кишилик гуруҳни қабул қилгани (улар орасида уч нафар ярадор ҳам бўлган), улар ДХХ Чегара қўшинлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб туриши ташкил этилгани маълум бўлди. Соат 10:00 га келиб, ушбу кўприкдаги вазият юмшади. Афғонистонликларнинг асосий қисми кўприкни тарк этди. Пешинга яқин эса Ҳайратон кўприги атрофидаги вазият бутунлай барқарорлашди.

    Ўзбекистон расмийларининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчихонаси ва Мозори-Шарифаги консуллиги фаолиятини давом эттирмоқда ва ходимлар ҳали эвакуация қилингани йўқ.

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг телефон орқали суҳбатидан кейин Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг қайд этишича, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

    Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    16.08.2021, 12:26   Изоҳ (0)   42424
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Хавфсизлик Кенгаши «Толибон» Афғонистонни эгаллаб олгани муносабати билан йиғилиш ўтказади

    16.08.2021, 11:23

    «Толибон» Афғонистонда уруш тугаганини эълон қилди

    16.08.2021, 10:16

    Гаитида юз берган зилзила қурбонлари сони 1297 кишига етди (фото)

    16.08.2021, 10:00

    АҚШ ҳукумати Афғонистондаги уруш ҳақида ҳақиқатни яширмоқда — Washington Post

    16.08.2021, 07:17

    Икки фотосурат: АҚШ элчихонасини 1975 йили Сайгондан ва 2021 йили Кобулдан эвакуация қилиш жараёни

    15.08.2021, 22:56

    «‘Толибон’ бутун мамлакатни эгаллаши эҳтимоли жуда паст» — АҚШ Афғонистондан чиқиб кетаётганида Байден шундай деганди. Орадан бир ой ўтиб, толиблар Кобулни эгаллад...

    15.08.2021, 22:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қримда ҳарбий техникани суратга олган икки россиялик қўлга олинди

    Дунё | 30 июн, 17:00

    Шавкат Мирзиёев ёшларнинг турли соҳалардаги лойиҳалари, кашфиёт ва ютуқлари билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:59

    Деновда ЙТҲга учраган суд раиси 5 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:55

    Болливуд актрисаси Шефали Жаривала “ёшартирувчи” укол олганидан сўнг вафот этди

    Лайфстайл | 30 июн, 16:50

    Ўзбекистонда заргарлик соҳасидаги тадбиркорларга имтиёзлар берилди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:41

    Хитой Япониядан денгиз маҳсулотларини сотиб олишни тиклайди

    Дунё | 30 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 30 июн, 16:16

    Шимолий Кореянинг биринчи хоними 17 ой деганда илк марта омма олдида кўриниш берди

    Дунё | 30 июн, 16:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.