• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан коронавирус инфекциясини юқтирган ишчи ходимлар саломатлигини тиклаш учун COVID-марказлари ташкил этилган

    2020 йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Ф 5537-сон фармойишга асосан, «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш» бўйича республика махсус комиссияси ташкил этилди.

    Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида кенг кўламли ишлар бошланди.

    Жумладан, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, тизимдаги ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш корхоналарида ҳам коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлардан иборат бўлган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди. Узлуксиз фаолият олиб борадиган махсус штаб тузилди.

    Айни мана шу йўлда бошқарув раисининг Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Қашқадарё, Бухоро, Андижон вилоятларида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган ишчи ходимлар учун тақсимлаш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича буйруғи имзоланди ва бу борада белгиланган барча ишлар амалга оширилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарда фаолият юритиб бораётган ишчи ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини COVID-19 билан касалланган тақдирда тўлиқ даволаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вирусология илмий-тадқиқот институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти клиникаси, шунингдек, Клиник шошилинч ёрдам касалхонаси, Перинатал маркази билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

    Малакали шифокорлар жалб этилиб, ҳар бир ишчи ходимнинг ҳаётини, саломатлигини сақлаш ва тиклаш борасида кечиктириб бўлмас чоралар амалга оширилди.

    Коронавирус бутун мамлакат бўйлаб тарқалгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» фармон имзонланди.

    Ушбу фармон коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида тизимдаги ишчи ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва нефть-газ соҳасида фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш борасида, «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолияти учун ҳам дастуруламал бўлди.

    Табиий газ қазиб чиқарилиши ва қайта ишлаш йўналишида узлуксиз иш ташкил қилиш бўйича барча чоралар кўрилди. Энг аввало, бошқарув раисининг ташаббуси билан вахта услубида иш йўлга қўйилди. Карантин даврида 15 кун меҳнат қилган ишчи ходимлар 15 кун уйида бўлишди. Шунингдек, ҳар бир ишчи ходим ПЗР-тест натижаларига кўра ишлаши ташкиллаштирилди.

    Бу эса ўз навбатида ўзининг ижобий натижасини бериб, ўтган давр мобайнида «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан бажарилиши керак бўлган кўрсаткичлар амалда ошиғи билан бажарилди.

    Қайд этиш керакки, коронавирус инфекциясига чалинган беморларни марказлашган ҳолда даволаш, уларга тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил қилинган клиникаларда барча шароитлар мужассам қилинди ва бу доимий тарзда айнан бошқарув раиси томонидан назорат қилиб борилмоқда.

    Жумладан, асосий қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш корхоналари Қашқадарё вилоятида жойлашгани инобатга олиниб, Муборак туманида қисқа муддат ичида UNG Medline клиникаси қуриб битказилди ва ишга туширилди. Бу ерда асосан ишчи ходимлар уларнинг яқинларига барча тиббий ёрдам кўрсатиш учун шароитлар яратилиб, малакали тиббий ходимлар хизмат кўрсатиб келмоқда.

    Клиниканинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун компьютер тамографияси, реанимацион жой, узлуксиз кислород етказилишини таъминловчи қурилма ва балонлар, коронавирус инфекциясини аниқловчи ПЗР-тест, қон таҳлилларини аниқлаш имконига эга бўлган лаборатория фаолияти йўлга қўйилган.

    Шунингдек, Бухоро вилоятида ҳам ишчи ходимлар учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли клиникада ишчи ходимлар учун коронавирус касаллигини даволаш учун шароитлар ҳозирланди. Узлуксиз иш ташкил қилиниб, вирус юқтирган оғир аҳволдаги беморларнинг даволаниши учун замонавий тиббиёт ускуналари келтирилди.

    Клиника жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган энг замонавий мултиспирал компьютер томографик, рақамли флюорография, рентгенография ва рентгеноскопия аппаратлари энг охирги моделдаги телебошқарилувчи рентген диагностика комплекси каби тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган.

    Бу борадаги ишлар Тошкент вилояти ҳудудида учта йирик нефть базалар жойлашгани инобатга олиниб, қисқа муддатда «UNG Тошкент денгизи» оромгоҳи қуриб битказилди ҳамда пандемия даврида коронавирус юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилди.

    Оромгоҳнинг инфратузилмаси ҳам такомиллаштирилиб, ишчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг мароқли дам олиши, саломатлигини тиклаши учун барча зарур шароитлар яратилди.

    Беморларни қабул қилиш, саралаш, санитар ўтказиш, беморларга санитар ишлов бериш, тиббий текширувдан ўтказишга ҳам малакали шифокорлар жалб этилди.

    Ўз навбатида коронавирус инфекцияси юқтириб олган ва ўта оғир ағволга келган ишчи ходимлар ва уларнинг яқинларини даволаш учун Тошкент шаҳридаги Ozoda Shifo, New Medical Service, Қашқадарё вилоятидаги Zarmas Shifo каби бир қатор хусусий клиникалар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилди.

    Клиникалардаги малакали шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатиши учун жалб қилиниб, барча дори воситалари захираси яратилган. Саломатликни тиклаш учун сарфаланаётган харажатлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тўлаб берилган ҳолда, ишчи ходимлар ижтимоий қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

    Ўз навбатида вакцина билан эмланиш ишлари ҳам аллақачон бошлаб юборилди, тизимда фаолият юритаётган ишчи ходимларнинг 3 минг нафардан ортиғи тўлиқ эмланиб бўлинди ва 20 минг 328 нафари эса қисқа бир ҳафта муддатда биринчи босқичда эмланишди.

    Бошқарув раисининг шахсий назорати остида вакцина билан эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг учун барча бошқарма, завод ва нефть базаларда махсус штаб ташкил этилган бўлиб, шифокорлар билан ҳамкорликда ишлар давом эттирилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    16.08.2021, 16:30   Изоҳ (0)   9994
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 17 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    16.08.2021, 16:13

    Шавкат Мирзиёев биринчи марта Ўзбекистон матбуотига интервью берди

    16.08.2021, 15:05

    Самарқандда фуқарони 17 минг доллар эвазига магистратурага киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

    16.08.2021, 14:42

    Нукусда Matiz маст пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    16.08.2021, 14:27

    Фото: Шавкат Мирзиёев муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

    16.08.2021, 14:09

    «Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ». Тўра Боболов Термизнинг Афғонистон билан чегарадош маҳаллаларидаги аҳоли билан учрашди

    16.08.2021, 13:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.