• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «‘Толибон’ бутун мамлакатни эгаллаши эҳтимоли жуда паст» — АҚШ Афғонистондан чиқиб кетаётганида Байден шундай деганди. Орадан бир ой ўтиб, толиблар Кобулни эгаллади

    АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишга киришиши билан, «Толибон» дарҳол босқинни бошлаган эди. Улар 15 август, якшанба куни Кобулга етиб келиб, кўп ўтмай бутун мамлакат устидан назоратни ўрнатганликларини эълон қилди. Америкаликлар ўз элчихонаси ва шаҳар аэропорти хавфсизлигини таъминлаш учун Афғонистон пойтахтига қўшимча куч юборишни ваъда қилиб, ўз дипломатларини Кобулдан эвакуация қила бошлади. Бир ой аввал, 8 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ президенти Жо Байден журналистларга «Толибон» бутун Афғонистонни эгаллай олмаслигини айтган эди. Meduza ўша матбуот анжуманидаги эътиборга молик жиҳатларни ёдга олди.

    Жо Байден.

    Жо Байден.
    Фото: AFP / Meduza

    — Афғонистоннинг энди «Толибон» томонидан эгалланиши аниқ бўлиб қолди, шундай эмасми?

    — Йўқ.

    — Нима учун?

    — Чунки афғон қуролли кучлари ихтиёрида — тахминан, 75 минг нафар толибга қарши — дунёнинг исталган армияси каби яхши таъминланган 300 минг нафар аскар ва ҳарбий-ҳаво кучлари бор. Шундай экан, «Толибон» бутун Афғонистонни эгаллаб олиши аниқ бўлиб қолгани йўқ.

    — Сиз толибларга ишонасизми, жаноб президент?

    — Бу жиддий саволми?

    — Бу мутлақ жиддий савол. Сиз толибларга ишонасизми?

    — Йўқ, ишонмайман.

    — Сиз мамлакатнинг толибларга топширилишига ишонасизми?

    — Йўқ, мен «Толибон»га ишонмайман.

    — Нега толибларга ишонмайсиз?

    — Бу аҳмоқона савол. Толибларга ишонаманми? Йўқ. Аммо мен яхшироқ ўқитилган, яхшироқ таъминланган ва уруш олиб бориш нуқтаи назаридан нисбатан мақбул бўлган афғон қуролли кучларига ишонаман.

    […]

    — Америка разведкаси маълумотларига кўра, афғон ҳукумати, катта эҳтимол билан, қулайди.

    — Бу ёлғон.

    — Разведкачилар айтган нарсани тушунтириб бера олмайсизми — афғон ҳукумати қулайдими ё йўқ?

    — Бу ёлғон. Разведкачилар бундай хулосага келмаган.

    — Афғонистонда ҳукумат таслим бўлмаслигига разведканинг ишончи қанчалик комил?

    — Афғонистон ҳукумати ўзини қўлга олиши керак. Уларда ўз ҳолатини сақлаб қолиш учун яққол имконият бор. Масала уларда имконият бор-йўқлигида эмас, балки улар бирлашишнинг уддасидан чиқа оладими-йўқми, шунда. Уларда имкониятлар бор. Уларда куч бор. Уларда ускуналар бор. Масала улар бундан фойдалана оладими-йўқми, шунда.

    […]

    — Вьетнамдаги ҳодисаларни ёдга соладиган ўхшашликларни кўрмаяпсизми?

    — Йўқ, ҳеч қандай. Унда душман бутун бошли бригадалар билан элчихонамиз дарвозасини бузиб киришга уринган эди. Адашмасам, олтита бригада. «Толибон» эса Шимолий Вьетнам армияси эмас. Улар ҳатто бунга яқин ҳам кела олмайди. Сиз АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси томидан одамларни олиб кетишаётганига ўхшаш манзараларни кўрмайсиз. Бу иккиси мутлақо таққослаб бўлмайдиган вазиятлар.

    Изоҳ: Бунда гап «Шиддатли шамол» операцияси ҳақида бормоқда — АҚШ 1975 йили Вьетнамдан ўз қўшинларини олиб чиқиб бўлгач, Сайгондан ўз фуқароларини эвакуация қилган. 2021 йил августида — Афғонистондан Америка қўшинлари чиқиб кетгач — Қўшма Штатлар Байденнинг тахминларига қарши ўлароқ, ўз фуқароларини Кобулдаги элчихона орқали эвакуация қилишга мажбур бўлди ва энди кўпчилик ушбу воқеалар қофияланаётганига эътиборни қаратмоқда.

    […]

    — Жаноб президент, ушбу мамлакатдаги миссиянинг муваффақиятсизликка учрашида афғон ҳукуматидаги коррупциянинг ўрни қанчалик аҳамиятли бўлди?

    — Энди, биринчидан, миссия ҳали барбод бўлганича йўқ. Бундан ташқари, Афғонистонда барча томонлар коррупцияга чалинган. Масала шундаки, ягона мақсад йўлида бирлашиш мумкинми? Вазифа қандай? Масалан, «Толибон», Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари ва афғон ҳукумати ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши керак эди. Аммо бўлмади. Энди улар нима қилиши керак? Ечим ҳали ҳам йўқ. Лекин «Толибон» бутун мамлакатни эгаллаб олиши эҳтимоли жуда паст.

    Мавзуга доир:

    • Афғонистон «Толибон»га қандай таслим бўлди?
    • Толиблар Афғонистонни эгаллади. Бу янги ИШИДми? Нима учун бу воқеанинг оқибати бутун дунё учун аянчли бўлиши мумкин?

    15.08.2021, 22:19   Изоҳ (0)   73286
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Толиблар Афғонистонни эгаллади. Бу янги ИШИДми? Нима учун бу воқеанинг оқибати бутун дунё учун аянчли бўлиши мумкин?

    15.08.2021, 21:36

    Афғонистон «Толибон»га қандай таслим бўлди?

    15.08.2021, 20:35

    Ливанда газ танкери портлаши оқибатида камида 22 нафар одам ҳалок бўлди (видео)

    15.08.2021, 19:34

    Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфо беришга рози бўлди ва мамлакатни тарк этди

    15.08.2021, 18:58

    «Толибон» Афғонистонни эгаллаб олгач, матбуот ва аёллар учун ўз шартларини эълон қилди

    15.08.2021, 18:33

    «Толибон» Афғонистондаги хорижликлардан мамлакатни тарк этиш ёки рўйхатдан ўтишни сўрамоқда

    15.08.2021, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нима учун магний асабларни тинчлантиришга ёрдам бермайди? 

    Маслаҳатлар | 30 июн, 21:15

    Руҳий носоғлом аёлнинг уйи ўзига васий этиб тайинлаган шахс томонидан сотиб юборилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 30 июн, 21:05

    Ўзбекистонда пенсия миқдорларини олдиндан аниқлаш бўйича “Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 20:50

    Мексикадаги ташландиқ крематорийда 381 кишининг жасади топилди

    Дунё | 30 июн, 20:40

    Бухорода аёл оилавий муаммолар сабаб ўзини сувга ташламоқчи бўлди 

    Ўзбекистон | 30 июн, 20:30

    Француз киноси юлдузлари Марион Котияр ва Гиём Кане 18 йиллик турмушдан сўнг ажрашди

    Кино | 30 июн, 20:20

    Британия транспорт касаба уюшмаси Украинага қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 30 июн, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.