• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олмалиқ собиқ ҳокимининг «пойгачи» ўғли иштирокидаги безорилик ишини кўриб чиқаётган судья жараённинг ОАВда ёритилишини тақиқлади

    Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди раиси Олмалиқ шаҳри собиқ ҳокими Усмон Раҳимовнинг ўғли билан боғлиқ жиноят ишининг очиқ суд мажлисини оммавий ахборот воситаларида ёритишни тақиқлади. Судья маҳкамада иштирок этган «Дарё» мухбирини, агар суд иши ОАВда ёритиладиган бўлса, тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирган.

    Олмалиқ собиқ ҳокимининг ўғли нима қилганди?

    Олмалиқ ҳокими Усмон Раҳимов ўғли Дилшод сабабли 2020 йилнинг сентябрь—октябрь ойларида жамоатчилик эътиборига тушган эди. Дастлаб сентябрь ойида Дилшод Mercedes-Benz рули ўрнатилган Tracker автомобилини Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб соатига 150 километр тезликда бошқараётгани акс этган видеоёзув тарқалган эди. Ижтимоий тармоқ фаоллари ҳокимнинг ўғли йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун юборилган маъмурий баённомаларни (пойтахт ИИББ маълумотларига кўра, у икки йил ичида 16 марта қоида бузган) «коллекция» сифатида тўплашига эътибор қаратган эди; блогерлардан бири уни машина бошқариш кўникмасидан келиб чиқиб, «потенциал қотил» деб атаган эди.

    Ўшанда ҳоким Усмон Раҳимов 20 ёшли ўғлининг ҳаракати нотўғри эканини тан олиб, юзага келган вазиятдан афсусдалигини, видеодаги ҳолат 4—5 аввал содир бўлганини билдирган. «Билмадим, балки нотўғри тарбия бердимми? Бирор марта сўкмаганман, унга қўл кўтармаганман. Оилам билан кўришиш учун ҳафтада бир уйга бораман... Тан оламан, у тезликни оширган, шунинг учун энди рулга ўтирмаяпти», — дея вазиятга изоҳ берган Раҳимов.

    Орадан бир неча кун ўтиб, октябрь ойи бошида ҳокимнинг ўғли уч нафар ўртоғи — 20 ёшли Мирбосит М., 19 ёшли Элмурод Д. ва 20 ёшли Ҳумоюнхон А. билан бирга ота-болага ҳужум қилганини тасдиқловчи видеоёзув тарқалган — видеода акс этган воқеа 8 июнь куни Тошкентнинг Яккасарой туманида юз берган. Йигитлар 56 ёшли Шавкат М. ва унинг 30 ёшли ўғли Лазиз М.га тан жароҳати етказган. Блогер Никита Макаренконинг қайд этишича, йигитлар бейсбол таёғи билан Шавкат М.нинг қўлини уриб синдирган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳокимнинг ўғли қўлида қандайдир қурол кўтариб турганини кўриш мумкин.

    Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумотларига кўра, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу шов-шувлардан 10 кунча ўтиб, Усмон Раҳимов Олмалиқ ҳокими лавозимидан озод қилинган. Ҳокимни ишдан олишга бағишланган йиғилишда Тошкент вилоятининг ўша вақтдаги ҳокими Рустам Холматов, жумладан, шундай деганди: «Раҳбар одам ўз шахсий ҳаётига ҳам эътиборли бўлиши, оиласига вақт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиши лозим... Бу ўринда гап раҳбарнинг ҳар жиҳатдан эл-юртга ўрнак бўла олиши ҳақида кетяпти».

    Айбланувчи — жабрланувчи, жабрланувчи — айбланувчи

    Олмалиқ собиқ ҳокимининг ўғли иштирокидаги безорилик бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари пандемия сабабли вақтинча тўхтаб қолган бўлса-да, 2020 йилнинг 7 октябрь куни — видеоёзув тарқалиб кетганидан уч-тўрт кун ўтиб — қайтадан бошланган. Бунгача терговга Ҳумоюнхон А.нинг отаси Акмал А. ҳам жалб этилган эди. Иш бўйича биринчи суд йиғилиши 2021 йил 19 январь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туманида бўлиб ўтган.

    Ушбу суд йиғилишида 8 июндаги можарода калтак еган 56 ёшли Шавкат М. ва унинг ўғли Лазиз М. айбланувчига, уларга нисбатан куч ишлатганликда гумон қилинаётган собиқ ҳокимнинг ўғли Дилшод И., унинг ўртоғи Мирбосит М. гувоҳ, Ҳумоюнхон А. ва унинг отаси Акмал А. жабрланувчига айланиб қолгани маълум бўлган; жиноят иши куч ишлатганлардан фақат Элмурод Д.га нисбатан қўзғатилган бўлиб чиққан.

    Суд тергов жараёнида баъзи ноаниқликларга йўл қўйилган туфайли ишни 2021 йил 14 апрель куни қайта тергов ўтказиш учун бир ой муддатга прокуратурага қайтарган. Йил бошидан бери мазкур иш юзасидан 10 га яқин суд мажлиси ўтказилган.

    Хусусан, 4 август куни тергов натижалари билан таништирув бўлиб ўтган. Адвокат Лола Носированинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, қайта тергов якунларига кўра Элмурод Д.дан ташқари Ҳумоюнхон А., унинг отаси Акмал А. ва Олмалиқ собиқ ҳокимининг ўғли Дилшод И. ҳам Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан баданга ўртача оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган безорилик) аломатларига асосан айбланувчи деб топилган.

    Шу билар бирга, йигитлардан калтак еган ота-ўғил Шавкат М. ва Лазиз М. Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» бандига асосан айбланувчи, айни вақтда иккинчи тарафга нисбатан қўзғатилган ишда жабрланувчига айланган. Мирбосит М.нинг гувоҳ мақоми ўзгаришсиз қолган.

    Суд очиқ, лекин ОАВ учун (асоссиз) ёпиқ

    Иш бўйича 4- ва 10 август кунлари бўлиб ўтган суд мажлислари «Дарё» мухбири томонидан ёритилишига жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди томонидан қаршилик кўрсатилди. Хусусан, мухбирнинг суд биносига киришига тўсқинлик қилган суд ходими журналист судда томонларнинг бунга (судда ОАВ вакили иштирок этишига) розилиги бўлган тақдирдагина қатнаша олишини маълум қилди. Айни вақтда судда ОАВ вакили қатнашишига айбланувчилар Ҳумоюнхон А., Дилшод И., Акмал А., Элмурод Д. ва гувоҳ Мирсобит М. рози бўлмаган.

    Суд раиси Алишер Жалиловнинг тушунтиришича, ишнинг ОАВда ёритилиши тарафлардан бирининг қадр-қимматига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис судья мухбирга якуний ҳукм чиқмагунича суд иши ҳақида ҳеч қандай ахборот тарқатмаслик ҳақида талаб қўйиб, суд йиғилишида фақат оддий фуқаро сифатида қатнашиши мумкинлигини тушунтирган. Аммо суд раиси бундай қарор қандай асос билан чиқарилгани юзасидан «Дарё» мухбирига ажрим беришдан бош тортган.

    Маълумот учун: Қайд этиш жоиз, Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК) 19-моддаси 7-бандига кўра, суд судланувчининг ва жабрланувчининг яқин қариндошларини, шунингдек бошқа шахсларни ёпиқ мажлисларда текшириладиган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириб, уларнинг бу мажлисларда ҳозир бўлишига рухсат беришга ҳақли. Шунингдек шу модданинг 5-бандига кўра, иш суд мажлисида ёпиқ кўриладиган тақдирда, бу тўғрисида суднинг тегишли ажрими чиқарилади.

    ЖПКнинг 19-моддаси 1-бандига асосан, давлат сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган, шунингдек жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлардан ташқари бошқа барча жиноят ишлари ошкора кўрилиши керак. Такрор бўлса-да, шуни эслатиш ўринли: Олмалиқ шаҳри собиқ ҳокими Усмон Раҳимовнинг ўғли алоқадор иш безорилик моддаси бўйича очилган — бу ерда на давлат сирлари ва на жинсий жиноят бор. Судларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча талабларни жорий этиш эса тақиқланган.

    2021 йил 29 июлдан кучга кирган янги таҳрирдаги «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, барча судларда ишлар очиқ кўрилади; ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади; суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, ОАВ вакиллари суд залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин.

    Ушбу ҳолатга Судьялар Олий кенгаши томонидан эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқдир.

    13.08.2021, 20:39   Изоҳ (0)   32970
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев «Расмий статистика тўғрисида»ги қонунни имзолади

    13.08.2021, 20:25

    Қашқадарёда қувиб ўтиш қоидасини бузган Lacetti юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда 2 киши вафот этди

    13.08.2021, 20:10

    «Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият яхшиланмоқда» – Нурмат Отабеков

    13.08.2021, 19:24

    «Жиноят кодексига Келажакка хиёнат бобини қўшиш керак» — Алишер Қодиров

    13.08.2021, 19:09

    Фото: Навоийдаги газ-заправканинг портлашдан кейинги ҳолати

    13.08.2021, 18:23

    Оққўрғондаги боғча тарбияланувчилари заҳарлангани юзасидан жиноий иш қўзғатилди

    13.08.2021, 18:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.